Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 298.5 Kb.
bet8/32
Sana29.03.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1307878
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
Bog'liq
географиядан дастур магистратурага 2019

Гидросфера
Гидросфера ҳақида умумий тушунча. Унинг таркибий қисмлари. Сувнинг Ер юзида тақсимланиши. Сувнинг айланма ҳаракати, катта ва кичик айланма ҳаракатлар. Дунё океани ва унинг таркибий қисмлари, денгизлар, бўғизлар, қўлтиқлар. Океан сувининг хусусиятлари: ҳарорати, шўрлиги, зичлиги, тиниқлиги, босими. Сувнинг ҳаракатлари, оқимлар. Океан туби рельефи. Сувости тоғ тизмалари, сойлик (котловина) лар, сувости чўкмалари(новлар). Батиграфик эгри чизиқ.
Қуруқликдаги сувлар. Ер усти сувлари. Дарёлар ва уларнинг иши. Кўллар ва уларнинг турлари, тарқалиши. Хионосфера. Қор чизиғи. Музликлар ва уларнинг иши. Музлоқлар. Ботқоқликлар. Ер ости сувлари, уларнинг турлари ва тарқалиши. Минерал ва термал сувлар. Артезиан сувлари.
Атмосфера
Атмосфера тушунчаси. Атмосферанинг таркиби. Атмосфера қатламлари – тропосфера, стратосфера, мезосфера, термосфера (ионосфера), экзосфера, озон қатлами. Қуёш радиациясининг келиши ва тақсимланиши. Ҳаво ҳарорати ва унинг динамикаси. Ҳаво босими. Барик рельеф. Паст ва юқори босим марказлари, циклон ва антициклон тушунчалари. Ҳаво массалари ва фронтлари. Ҳаво массаларининг ҳаракат турлари. Шамоллар, унинг турлари, маҳаллий ва сайёравий шамоллар. Атмосферадаги сувлар. Нисбий ва мутлоқ намлик. Булутлар, уларнинг турлари. Ёғинлар – ёмғир, қор, дўл, шудринг, туман.
Об-ҳаво ва иқлим. Об-ҳаво ва унинг элементлари. Ўрганиш усуллари. Иқлим. Иқлим ҳосил қилувчи омиллар ва жараёнлар. Иқлимнинг вертикал ва горизонтал ўзгаришлари. Континентал, денгиз, оралиқ ва муссон иқлимлар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари. Иқлим минтақалари ва иссиқлик минтақалари.
Биосфера
Ҳаётнинг тарқалиш чегераси. Организмларнинг турлари ва уларнинг вазифаси (фаолият). “Экология” фани ҳақида тушунча. Экология, экологик ҳолат (вазият), табиатни муҳофаза қилиш тушунчалари. Экологик омиллар (абиотик ва биотик). Биоценоз, фитоценоз, зооценоз, биогеоценоз. Ўсимликларнинг текислик ва баландликлар бўйича тарқалиши. Океанларнинг органик дунёси (планктон, нектон, бентос). Биомасса. Нураш қобиғи. Педосфера. Тупроқ қатлами ва унинг инсон ҳаётида тутган ўрни. Тупроқларнинг турлари, уларнинг Ер юзи бўйича тарқалиши. Тупроқ ҳосил қилувчи омиллар. Тупроқнинг умумий физик хоссалари. Ўзбекистон тупроқлари ва улардан фойдаланишнинг экологик жиҳатлари.

Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling