Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Умумий ер билими фанининг назарий ва методологик асослари


Download 298.5 Kb.
bet5/32
Sana29.03.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1307878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
географиядан дастур магистратурага 2019

Умумий ер билими фанининг назарий ва методологик асослари

Узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисмларидан ҳисобланган бакалавриат босқичида замон талабларига жавоб берадиган малакали географ мутахассисларни тайёрлашда умумий Ер билимининг аҳамияти катта. Табиат ва жамият ўртасидаги муносабатларнинг йилдан-йилга кескинлашиб бориши инсоннинг табиат қонуниятларини чуқур билишини, шунингдек, табиатдан ҳамда унинг ресурсларидан тежаб-тергаб, оқилона фойдаланишни талаб этади. Бу эса географик билимларни чуқур билишни, табиатдан фойдаланишда уларга амал қилишни тақозо этади. Бунда талабалар географик қобиқнинг қонуниятлари, уларнинг манбалари, омиллари, сабаб ва оқибатлари ҳамда ҳўжалик фаолиятида уларга амал қилиш лозимлиги ҳақидаги тушунчаларга эга бўладилар. “Умумий Ер билими” курси университетларда географлар тайёрлашда табиий географиядан асосий билим ва тушунчалар берадиган фандир. Шу билан бирга география фаниннинг структураси, ривожланиш тарихи, умумгеографик қонуниятлар ҳақида маълумот беради.




Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга географик қобиқнинг ривожланиши, тузилиши, бўлиниши, таркибий қисмлари ва уларнинг ўзаро таъсирини ўргатиш, Ер ҳақида умумий ва дастлабки табиий географик билимларни, Ернинг ядроси, мантияси, литосфера, атмосфера, гидросфера, биосфера ҳақида умумий маълумотлар ва уларда рўй берадиган ҳодисалар, уларнинг хусусиятлари ҳақида билимлар беришдан иборат.
Фаннинг вазифаси – талабаларга умумий табиий географик қонуниятлар, уларнинг моҳияти, географик қобиқнинг тузилиши, таркибий қисмлари, литосфера, атмосфера, гидросфера ва биосфера ҳамда уларнинг хусусиятлари, географик қобиқнинг ҳудудий табақаланиши, инсон ва табиат муносабатларининг географик асосларини ўргатиш ва уларда табиатдан фойдаланишда географик билимларни қўллай олиш бўйича малака ва тажриба ҳосил қилишдан иборат.
Фан бўйича талабаларнинг билим, малака ва кўникмасига
қўйиладиган талаблар
“Умумий Ер билими” фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалари доирасида бакалавр:

  • “Умумий Ер билими” фанининг тадқиқот объекти, предмети тадқиқот усуллари; коинот, Қуёш системаси, Ер ва унинг Қуёш системасидаги ўрни; географик қобиқ, унинг умумий тавсифи ва асосий хусусиятлари ҳамда таркибий қисмлари; литосфера, ер юзаси тузилишнинг асосий хусусиятлари; қуруқлик юзасидаги асосий рельеф шакллари; гидросфера ва унинг таркибий қисмлари; океан сувининг хусусиятлари ва сувнинг ҳаракатлари; қуруқликдаги сувлар ва уларнинг географик иши; атмосфера, унинг таркиби ва қатламлари; радиация баланси; ҳаво босими, ҳаво массалари ва фронтлари; паст ва юқори босим марказлари, циклон ва антициклон; биосфера, ҳаётнинг тарқалиш чегераси, организмларнинг турлари; ўсимликлар ва тупроқларнинг турлари, уларнинг тарқалиши; географик қобиқнинг горизонтал тузилиши, географик муҳит ва инсон муносабатларининг географик асосларига оид назарий қарашлар ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

  • умумий Ер билимининг тадқиқот усулларини; Ер ва унинг асосий ўлчамлари: оғирлиги, шакли, ўлчамларини; Ернинг ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланишининг географик оқибатларини; географик қобиқнинг таркибий қисмларини; географик қобиқнинг вертикал тузилишини; асосий тоғ бўлиш босқичларини; рельеф ҳосил қилувчи асосий жараёнларни; Дунё океани ва унинг таркибий қисмларини; океан сувининг хусусиятларини; шамоллар, унинг турлари, маҳаллий ва сайёравий шамолларни; радиация балансини; атмосферадаги сув буғи ҳамда нисбий ва мутлоқ намликни; булутлар, ёғинлар ва уларнинг турларини; об-ҳаво ва унинг элементларини; иқлим ҳосил қилувчи омилларни; иқлим минтақалари ва иссиқлик минтақаларини; тупроқ ва ўсимликларнинг текислик ва баландликлар бўйича тарқалишини; географик қобиқнинг ривожланиши қонуниятларини; табиатни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш муаммоларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • география фанининг ривожланишини даврлаштириш; Ернинг ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланиши ҳамда уларнинг географик оқибатларини тажрибада кўрсатиб бера олиш; рельеф ҳосил қилувчи асосий жараёнлар ва рельефнинг асосий шаклларини ажратиш; гипсографик эгри чизиқ ва ундан фойдаланиш; Дунё океанининг таркибий қисмлари ва уларни харитадан топа олиш; батиграфик эгри чизиқ ва ундан фойдаланиш; қоплама музликлар ва улар ҳосил қилган рельеф шаклларини тушунтириб бера олиш; дарёлар келтирган тоғ жинсларини ажрата олиш; шамоллар ҳосил қилган рельеф шаклларини ажрата олиш ва бошқа рельеф шаклларидан фарқлай олиш; об-ҳаво ва унинг элементларини ўлчаш асбобларидан фойдалана олиш; об-ҳаво ва иқлимий жараёнларни кузатиб бориш; иқлим минтақалари ва иссиқлик минтақаларини харитадан кўрсата олиш ва тавсифлаб бериш; тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот олами турларини амалда ажрата олиш; атроф-муҳит мониторинги бўйича кузатишлар олиб бориш; табиатни ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш бўйича хулосалар олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.




Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling