Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвий кетма-кетлиги


Download 298.5 Kb.
bet6/32
Sana29.03.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1307878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
географиядан дастур магистратурага 2019

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвий кетма-кетлиги
“Умумий Ер билими” фани асосий умумкасбий фани ҳисобланиб 1 ва 2-семестрларда ўқитилади. Талаба фанни мукаммал ўрганиш учун географик ва табиий-илмий билимларни чуқур ўзлаштирган бўлиши керак.
Дастурни амалга ошириш учун География йўналишининг ўқув режасидан ўрин олган математик ва табиий-илмий (олий математика, физика, кимё, экология асослари) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.

Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Бўлажак географ бакалаврлари ўзларининг ишлаб чиқариш фаолиятида, жумладан мактаб, коллеж ва лицейларда ўқувчиларга дарс бериш жараёнида, турли илмий тадқиқот ишларида дала-кузатув ҳамда ўлчаш ишларини ташкил этишларида, улардан хўжаликнинг турли соҳаларида самарали фойдаланишда ушбу фан бўйича, яъни умумий табиий географик қонуниятлар, уларнинг моҳияти, географик қобиқнинг тузилиши, таркибий қисмлари, литосфера, атмосфера, гидросфера ва биосфера ҳамда уларнинг хусусиятлари, географик қобиқнинг ҳудудий табақаланиши, инсон ва табиат муносабатларининг географик асослари ҳақида олган назарий ва амалий билимларига таянадилар. Шу жиҳатдан “Умумий Ер билими” ўқув фани юқори малакали географлар тайёрлаш тизимининг ажралмас бўғини ҳисобланади.




Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Талабаларнинг “Умумий Ер билими” ўқув фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, бу жараёнда янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, турли мавзудаги карталар, электрон материаллар ва кўргазмали қуроллардан фойдаланилади. Маъруза ва амалий машғулот дарсларида мавзуга мос илғор педагогик технологиялар қўлланилади.
Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
“Умумий Ер билими” фанининг тадқиқот объекти, предмети. Фаннинг мақсади ва вазифалари, қисқача ривожланиш тарихи. Ўқув фанининг бошқа табиий фанлар билан боғлиқлиги.

Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling