Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 298.5 Kb.
bet3/32
Sana29.03.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1307878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
географиядан дастур магистратурага 2019

Дастурнинг мақсад ва вазифалари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 июндаги 172-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида магистратурага қабул қилиш бўйича 2010 йил 18-июндаги 118-сонли қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорини инобатга олиб магистратурага кирувчиларнинг илмий, илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш учун суҳбат жараёнини ташкил этишга қаратилган. Бу ҳолат магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбатдан ўтказилишини таъминлашга хизмат қилади.
Мутахассислик бўйича магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқатини аниқлаш бўйича ўтказиладиган оғзаки суҳбат мазмуни билан таништиришдан мақсад фан дастури талабгорнинг илмий, илмий-педагогик ишларга қобилияти, қизиқиши ҳамда магистратурага кирувчиларнинг олдига қуйиладиган талабаларни изоҳлашдан иборат.
Дастурнинг вазифаси - талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб бориш бўйича амалий кўникмага эга бўлишларга қаратилган талабларни баён қилишдир. Шунингдек дастур саволларга берилган жавобларнинг баҳолаш мезонларини ҳам белгилаб беради.


Махсус фанлар бўйича магистратурага ўқишга кирувчи бакалаврларнинг билимига, тайёргарлигига ва куникмаларига қўйиладиган талаблар
Махсус фанлар доирасида тузилган синов дастурида географиянинг ўрганиш объекти ва предмети, географик қобиқ ва унда содир бўладиган географик жараёнлар, ер шари ўлчамлари ва унинг географик оқибатлари, ландшафт ва униг турлари, Ўзбекистоннинг географик ўрни ва чегаралари, табиий шароитининг асосий хусусиятлари, табиий ресурслари ва халқ хўжалигидаги аҳамияти, инсоннинг табиатдан фойдаланиши ва фойдаланиш категорияларининг моҳиятларини ёритиш масалалари каби саволлар назарий ҳамда амалий жиҳатдан кўриб чиқилади, шундан келиб чиққан ҳолда 5А140602 – “География” (Умумий география) мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчи:

  • махсус фанларни ўрганиш даврида ҳар бир мавзу бўйича таянч ибораларига ҳам жавоб бериб, тегишли масалани еча олиши;

  • махсус фанларни ўзлаштириш натижасида географик қобиқ ва унда содир бўладиган географик жараёнлар, ер шари ўлчамлари ва унинг географик оқибатлари, ландшафт ва униг турлари, Ўзбекистоннинг географик ўрни ва чегаралари, табиий шароитининг асосий хусусиятлари, табиий ресурслари ва халқ хўжалигидаги аҳамияти, инсоннинг табиатдан фойдаланиши, инсоннинг табиатга таъсири натижасида содир бўладиган ўзгаришларни билиши;

  • мутахассисликка оид илмий ва илмий-техник ахборот билан мустақил ишлаш, тизимли мустақил таҳлил қилиш, хулоса чиқариш бўйича билимга эга бўлиши лозим.




Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling