Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


География фанининг ривожланишини асосий босқичлари


Download 298.5 Kb.
bet7/32
Sana29.03.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1307878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
географиядан дастур магистратурага 2019

География фанининг ривожланишини асосий босқичлари
Илк географик билим куртакларининг пайдо бўлиши. Антик даврда географиянинг ривожланиши. “Умумий Ер билими” ғояларининг Аристотель, Эратосфен, Птолемей, Страбон ишларида ривожлантирилиши. География фанининг ўрта асрларда ривожланиши. Мазкур даврда география фанининг Шарқ мамлкатларида ривожланиши (Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Бобур ва бошқалар) Буюк географик кашфиётларнинг география фанининг ривожланишидаги аҳамияти. ХIХ асрда илмий географиянинг ривожланиши. География фанининг ҳозирги пайтда ривожланиши. Географик қобиқ, биосфера, географик муҳит таълимотларининг яратилиши. Ўзбекистонда табиий геогафия фанининг ривожланиши.
Умумий Ер билимининг тадқиқот усуллари
Умумгеографик усуллар, экспедиция, тасвирий, қиёсий, ўхшатиш, тизимли, картографик, тарихий, аэрокосмик усуллар. Дала тадқиқот, лаборатория, геокимёвий, моделлаштириш, математик усуллар.
Коинот, Қуёш системаси ва Ер
Коинот ҳақида асосий тушунчалар: Олам; Метагалактика, Галактика, юлдузлар, Қуёш системаси, Қуёш, сайёралар, астероидлар, метеорлар, метеоритлар, кометалар. Ер ва унинг асосий ўлчамлари: оғирлиги, шакли, ўлчамлари. Ерга фазонинг таъсири. Магнитосфера. Ернинг шакли ва ҳаракатлари. Ернинг ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланишининг географик оқибатлари.
Географик қобиқ
Географик қобиқнинг умумий тавсифи ва асосий хусусиятлари: моддаларнинг хилма-хиллиги; номувозанатлиги: таркибининг доимо мураккаблашиб бориши ва ҳ.к. Географик қобиқдаги моддаларнинг кимёвий ва физик хоссалари. Географик қобиқнинг таркибий қисмлари.
Географик қобиқнинг вертикал тузилиши
Литосфера
Ер пўсти. Ер пўстининг таркиби. Ер пўсти тузилишининг асосий хусусиятлари. Литосфера плиталари, уларнинг ҳаракати. Умумсайёравий рельеф шаклларининг жойланиши. Геохронологик жадвал. Асосий тоғ бўлиш босқичлари. Платформалар, геосинклиналлар, қалқонлар, плиталар. Ер юзасининг асосий рельеф шакллари. Ер юзаси тузилишнинг асосий хусусиятлари. Ер юзасида қуруқлик ва сувликнинг тақсимланиши. Қитъа ва материк тушунчаси. Материклар, ороллар, ярим ороллар. Рельеф ҳосил қилувчи асосий жараёнлар. Эндоген (ички) ва экозен (ташқи) кучлар тушунчалари. Қуруқлик юзасидаги асосий рельеф шакллари – текислик, пасттекислик, адирлар, қирлар, платолар, тоғ тизмалари, тоғлик ва ясси тоғлик. Тоғликларнинг пайдо бўлиши ва баландлигига кўра турлари. Чўкма ва ботиқлар. Гипсографик эгри чизиқ.

Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling