Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги


Download 298.5 Kb.
bet15/32
Sana29.03.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1307878
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32
Bog'liq
географиядан дастур магистратурага 2019

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
“Ўзбекистон географияси” ўқув курси асосий умумкасбий фани хисобланиб, 5-8 семестрларда ўқитилади. Талаба фанни мукаммал ўрганиш учун географик ва табиий-илмий билимларни чуқур ўзлаштирган бўлиши керак.
Дастурни амалга ошириш учун фаннинг намунавий ўқув режасидан ўрин олган математик ва табиий-илмий (олий математика, физика, кимё, экология асослари), умумкасбий (умумий Ер билими, ландшафтшунослик, геоморфология ва геология асослари, жаҳон географияси, иқтисодий ва ижтимоий география, аҳоли географияси, ҳудудий мажмуаларнинг назарий асослари, умумий гидрология) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Бўлажак географ бакалаврлари ўзларининг ишлаб чиқариш фаолиятида, жумладан мактаб, коллеж ва лицейларда ўқувчиларга дарс бериш жараёнида, турли илмий тадқиқот ишларида дала-кузатув ҳамда ўлчаш ишларини ташкил этишларида, улардан хўжаликнинг турли соҳаларида самарали фойдаланишда ушбу фан бўйича, яъни Ўзбекистоннинг табиати ва унинг ўзига хос хусусиятлари, табиий ва минерал хом ашё ресурслари, улардан омилкорлик билан фойдаланиш, муҳофаза қилиш, аҳоли ва меҳнат ресурслари, хўжалиги, унинг тармоқлар ва ҳудудий тузилиши ҳамда ривожланиши ҳақида олган назарий ва амалий билимларига таянадилар. Шу жиҳатдан “Ўзбекистон географияси” ўқув курси юқори малакали географлар тайёрлаш тизимининг ажралмас бўғини ҳисобланади.




Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик
технологиялар
Талабаларнинг “Ўзбекистон географияси” ўқув курсини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, бу жараёнда янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, турли мавзудаги карталар, электрон материаллар ва кўргазмали қуроллардан фойдаланилади. Маъруза ва амалий машғулот дарсларида мавзуга мос илғор педагогик технологиялар қўлланилади.



Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling