Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 298.5 Kb.
bet17/32
Sana29.03.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1307878
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32
Bog'liq
географиядан дастур магистратурага 2019

Ўзбекистоннинг ички сувлари
Сув оқимининг ҳосил бўлиши ва йиллик тақсимланиши. Дарёларнинг тўйиниши, сув сарфи ва лойқалиги. Сел ҳосил бўлиши, музликлар, кўллар, ботқоқликлар ва уларнинг географик тақсимланиши. Ички сувлар режимининг ўзгартирилиши. Орол муаммоси. Асосий каналлар ва сув омборлари, уларнинг аҳамияти. Сув бойликларидан оқилона фойдаланиш.
Ўзбекистон ҳудудининг ер ости сувлари, уларнинг ҳосил бўлиши ва генетик турлари. Грунт (сизот) сувлари ва уларнинг гидрокимёвий хусусиятлари, зовур сувлари. Ўзбекистоннинг ер ости сув ресурслари ва улардан оқилона фойдаланиш муаммолари.


Тупроқлари, ўсимликлари ва ҳайвонот дунёси
Ўзбекистон тупроқлари, уларнинг хусусиятлари. Ер ресурслари, уларнинг ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш.
Ўсимликларининг экологик ва географик хусусиятлари. Ўзбекистоннинг чўл, адир, тоғ, яйлов ўсимликлари ва уларнинг хўжаликдаги аҳамияти, муҳофазаси.
Ўзбекистон ҳайвонотининг ландшафт зоналари бўйлаб тарқалиши. Ўзбекистон ҳайвонотини муҳофаза қилиш муаммолари.


Ўзбекистонда табиат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
Ўзбекистондаги айрим регионал ва маҳаллий геоэкологик муаммолар ва уларнинг ечими. Ноёб ландшафтлар ва табиат ёдгорликлари муҳофазаси. Қўриқхоналар, миллий боғлар, буюртмалар.


Ўзбекистонда ландшафтлари ва уларни хўжалик мақсадларида баҳолаш
Ўзбекистонда ландшафтларнинг зоналлиги ва баландлик буйича минтақаланиши. Ўзбекистон ландшафтларининг таснифи, асосий тасниф бирликлари. Ландшафтлар шаклланишининг антропоген омиллари. Табиатдан фойдаланиш усуллари алмашинишининг ландшафтлар мофоструктураси ўзгаришига таъсири.
Ўзбекистон табиий шароити ва ресурсларини хўжалик манфаатлари нуқтаи назаридан баҳолаш: суғорма дехқончилик, баҳорикор дехқончилик, яйлов чорвачилиги ҳамда рекреация нуқтаи назаридан баҳолаш. Баҳолаш усуллари.


Регионал қисм
Ўзбекистонни табиий-географик районлаштириш. Мавжуд районлаштириш схемаларининг таҳлили. Ўзбекистоннинг ўқув мақсадларига мослаштирилган табиий-географик районлаштириш схемаси.
Текислик кичик провинцияси. Устюрт округига тавсиф. Қуйи Амударё округига тавсиф. Қизилқум округига тавсиф. Қуйи Зарафшон округига тавсиф. Тоғ олди ва тоғ кичик провинцияси. Ўрта Зарафшон округига тавсиф. Қашқадарё округига тавсиф. Сурхондарё округига тавсиф. Мирзачўл округига тавсиф. Чирчиқ-Оҳангарон округига тавсиф. Фарғона округига тавсиф.
Ландшафт кадастри. Ландшафтларнинг антропоген ва иқлимнинг глобал ўзгариши таъсири шароитида баркарорлиги. Ландшафтларнинг хилма-хиллигини сақлаш муаммолари.
Янги иқтисодий муносабатлар (бозор иқтисодиёти) шароитида Ўзбекистонни табиий географик ўрганишдаги асосий муаммолар.

Ўзбекистон географияси” фани бўйича саволлари



  1. Ўзбекистон ҳудудининг табиий географик ўрганилиши;

  2. Ўзбекистон табиатининг шаклланиш омиллари;

  3. Ўзбекистон ҳудудининг геологик ривожланиши, неотектоник ҳаракатлар, рельефи ва орографиясининг ландшафтларни шаклланишидаги аҳамиятини;

  4. Ўзбекистон иқлими ва ички сувларининг шаклланишидаги қонуниятлар;

  5. Ўзбекистон тупроқларининг таснифланиши;

  6. Ўзбекистон ландшафтларининг хусусиятлари, табиий-географик районлаштирилиши ва табиий географик округлари;

  7. Ўзбекистоннинг табиий шароити ва ресурслари;

  8. Ўзбекистон ҳудудининг геологик ва тектоник тузилишини;

  9. Ўзбекистон рельеф турлари ва уларнинг тарқалишини;

  10. - иқлим элементларининг ҳудуд ва йил давомида ўзгариш хусусиятларини;

  11. Ўзбекистон ер усти сувларининг турлари, уларнинг ҳудудий тақсимланиши

  12. Ўзбекистон ер усти ва ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш муаммоларини;

  13. Ўзбекистон тупроқларнинг хусусиятлари ва ер ресурсларидан фойдаланишни;

  14. Ўзбекистон ўсимлик ва ҳайвонларнинг тарқалишини, уларнинг хўжаликдаги аҳамиятини ва муҳофаза қилишни;

  15. Ўзбекистон қўриқхоналари, миллий боғлар тарқалиши ва уларнинг вазифаларини;

  16. Ўзбекистон табиий географик округларнинг ўзига хос хусусиятларини;

  17. Ўзбекистоннинг табиий географик ўрнини баҳолаш;

  18. Ўзбекистон табиий, минерал хомашё салоҳияти ва уларнинг хўжалик аҳамиятини;

  19. Ўзбекистоннинг табиати, табиий географик жараёнлар, уларнинг ўзаро таъсири, алоқадорлиги ва оқибатларини тўғри англаш, аниқлаш;

  20. Ўзбекистон табиий бойликларини муҳофаза қилиш

  21. Ўзбекистоннинг табиий географик районлаштирилиши.

  22. Табиий географик районлаштиришнинг баъзи бир услубий масалалари

  23. Устюрт округига умумий табиий-географик тавсиф

  24. Қуйи Амударё округига умумий табиий-географик тавсиф

  25. Қизилқум округига умумий табиий-географик тавсиф

  26. Қуйи Зарафшон округига умумий табиий-географик тавсиф

  27. Тошкент-Мирзачўл округига умумий табиий-географик тавсиф

  28. Фарғона округига умумий табиий-географик тавсиф

  29. Ўрта Зарафшон округига умумий табиий-географик тавсиф

  30. Қашқадарё округига умумий табиий-географик тавсиф

  31. Сурхондарё округига умумий табиий-географик тавсиф

  32. Туркистон-Нурота ва Ҳисор-Зарафшон округлари

  33. Ғарбий Тяншан округига умумий табиий-географик тавсиф

Ўзбекистон географияси” фани бўйича ёзма иш натижаларини баҳолаш мезонлари
Ушбу фан бўйича саволларга ёзма тарзда жавоб берилади. Дастурга мувофиқ равишда саволлар ишлаб чиқилади. Саволларнинг умумий миқдори 2 тани ташкил этади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 10 балл берилади. Натижада жами 20 балл берилади.
Ўзбекистон географиясифани бўйича ёзма иш натижаларини

Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling