Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Download 298.5 Kb.
bet14/32
Sana29.03.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1307878
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32
Bog'liq
географиядан дастур магистратурага 2019

кафедраси мудири: Қ.С.Ярашев
Ўзбекистон географияси” фани бўйича
(синов шакли ёзма)

Ўзбекистон географияси ўқув курси олий таълим тизимида географ бакалаврлар тайёрлашда муҳим ўрин тутади. Ушбу ўқув курси Ватанимиз – Ўзбекистон табиий шароити ва ресурслари, улардан омилкорлик билан фойдаланиш, муҳофаза қилиш ҳақида билимлар бериш билан бирга, республикамиз табиати ва хўжалигининг ривожланиши қонуниятларини тушуниб олишга хизмат қилади.


Ўзбекистон географияси ўқув курсининг асосий мақсади талабаларда мамлакатнинг табиати ва унинг ўзига хос хусусиятлари, табиий ва минерал хом ашё салоҳияти, аҳоли ва меҳнат ресурслари, хўжалиги, унинг тармоқлар ва ҳудудий тузилиши ҳамда ривожланиши масалалари бўйича билимларни шакллантиришдан иборат.


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда Ўзбекистоннинг табиий ва иқтисодий географияси бўйича комплекс билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – талабаларга регионал табиий география, Ўзбекистон табиатини географик ўрганиш тарихи, Ўзбекистон табиатини шакллантирувчи энг муҳим омиллар, мамлакатнинг табиий шароити ва бойликларидан хўжаликни ривожлантиришда фойдаланиш, хўжаликни тармоқлар таркиби, ҳудудий ташкил этилиши ва ривожланиш қонуниятларини ўргатишдан иборат.


Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
“Ўзбекистон географияси” ўқув курсини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
- Ўзбекистон ҳудудининг табиий географик ўрганилиши; Ўзбекистон табиатининг ўзига хос хусусиятлари ва шаклланиш омиллари; Ўзбекистон ҳудудининг геологик ривожланиши, неотектоник ҳаракатлар, рельефи ва орографиясининг ландшафтларни шаклланишидаги аҳамиятини; иқлими ва ички сувларининг шаклланишидаги қонуниятлар; тупроқларининг турлари ва хусусиятлари, уларнинг таснифланиши; ландшафтларининг хусусиятлари, улардан хўжаликда оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш; табиий географик районлаштирилиши, табиий географик округларининг ўзига хос хусусиятлари; Республика аҳолиси сони, жойлашуви ва демографик хусусиятлари; Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг тармоқлар таркиби ва унинг ихтисослашуви ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак;
- Ўзбекистон ҳудудининг геологик ва тектоник тузилишини; рельеф турлари ва уларнинг тарқалишини; иқлим элементларининг ҳудуд ва йил давомида ўзгариш хусусиятларини; ер усти сувларининг турлари, уларнинг ҳудудий тақсимланиши ва гидрометрик кўрсатгичларини; ер усти ва ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш муаммоларини; тупроқларнинг хусусиятлари ва ер ресурсларидан фойдаланишни; ўсимлик ва ҳайвонларнинг тарқалишини, уларнинг хўжаликдаги аҳамиятини ва муҳофаза қилишни; қўриқхоналар, миллий боғлар тарқалиши ва уларнинг вазифаларини; табиий географик округларнинг ўзига хос хусусиятларини; Ўзбекистоннинг иқтисодий географик ўрнини баҳолашни; республика табиий, минерал хомашё салоҳияти ва уларнинг хўжалик аҳамиятини; Ўзбекистоннинг йирик саноат марказлари, саноат тугунлари, саноат ва қишлоқ хўжалик районларини; Ўзбекистоннинг ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуаларини; миллий иқтисодиётнинг ҳудудий таркиби ва иқтисодий районларини; Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқаларининг асосий йўналишларини; табиий ва иқтисодий-ижтимоий жараёнларни ўрганишда илмий тадқиқот усуллари ҳамда замонавий географик ахборот тизимларини билиши ва улардан фойдалана олиши керак;
- Ўзбекистоннинг табиати, табиий географик жараёнлар, уларнинг ўзаро таъсири, алоқадорлиги ва оқибатларини тўғри англаш, аниқлаш; ҳар бир табиий географик округларнинг минерал, биологик ва ер-сув ресурслари салоҳиятини таҳлил қилиш ва хўжаликда оқилона фойдаланиш; табиатини муҳофаза қилиш ва геоэкологик муаммоларини бартараф этиш юзасидан хулосалар чиқариш; Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини баҳолаш; республика ташқи иқтисодий алоқаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш; минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши муаммоларини аниқлаш; Ўзбекистоннинг табиий ва ижтимоий-иқтисодий хариталарини лойиҳалаш ва тузиш кўникмаларига эга бўлиши керак.



Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling