Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни


Download 298.5 Kb.
bet22/32
Sana29.03.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1307878
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32
Bog'liq
географиядан дастур магистратурага 2019

Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни

“Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари” фани, унинг тадқиқот объекти ва предмети. Фаннинг мақсади ва вазифалари, қисқача ривожланиш тарихи. Ўқув фанининг бошқа табиий фанлар билан боғлиқлиги.



Табиат ва жамият
Табиат ва жамият. Уларнинг бир бутун ҳосила эканлиги. Табиат билан инсон ўртасидаги алоқадорлик. Модда ва энергия алмашинуви.


Инсоннинг табиатга таъсири ҳақида умумий тушунча
Инсоннинг табиатдан фойдаланиши. Инсоннинг табиатга таъсири, унинг турлари. Инсоннинг табиатга таъсирининг оқибатлари. Табиатнинг ифлосланиши, табиий-техноген муҳит.


Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари
Умумий табиий географик қонуниятлар. Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари. Табиатдан фойдаланишнинг мақсади ва истиқболллари.


Инсоннинг табиатга таъсири турлари
Инсоннинг табиатга таъсири. Таъсир турлари. Табиатни муҳофаза қилиш ва ўзгартириш. Барқарорлаштириш. Сақлаш ва бойитиш. Табиатни эъзозлаш ва муҳофаза қилиш ҳар бир кишининг бурчи эканлиги.


Табиатдан фойдаланишда ҳисобга олиниши зарур бўлган қонуниятлар
Табиатдан фойдаланишда, уни ўзгартиришда ҳисобга олиниши зарур бўлган қонуниятлар. Табиат қонуниятларининг объектив қонунлар эканлиги, уларни ўрганиш зарурлиги. Илм-фаннинг ривожланиши билан табиат қонунлари ҳақидаги билимларнинг ҳам чуқурлашиб бориши.


Табиат тараққиётининг асосий қонунлари
Ер ландшафт қобиғининг бир бутунлиги ва муайян мувозанатда туриши. Бирор бир табиат компоненти ва элементининг ўзгариши билан бутун ландшафт қобиғида ўзгариш рўй бериши, миқдорий, мувозанат ўзгаришининг табиатда сифат ўзгаришига олиб келиши.
Ландшафт компонентларининг ўзаро модда ва энергия алмашиниши орқали боғланганлиги.
Ландшафтларнинг компонент ва элементлардан тузилганлиги.Улар ўртасида модда ва энергия тўхтовсиз алмашиниб туриши. Табиатдаги айланма ҳаракат, геологик, биологик, энергия айланма ҳаракатлар. Табиатда чиқиндининг бўлмаслиги.
Инсоннинг хўжалик фаолияти таъсирида табиатдаги айланма ҳаракатнинг бузилиши ва бунинг олдини олиш.



Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling