Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Махсус фанлардан синов мавзуларини бошқа умумкасбий


Download 298.5 Kb.
bet4/32
Sana29.03.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1307878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
географиядан дастур магистратурага 2019

Махсус фанлардан синов мавзуларини бошқа умумкасбий
фанлар билан алоқаси

Махсус фанларни ўрганиш давомида бакалавр уни бошқа умумкасбий фанлар билан узвий боғлиқлигини тушунган ҳолда географик қобиқ ва унинг тузилиши, географик қбиқда содир бўладиган жараёнлар ва уларни вужудга келтирувчи омиллар, ер юзаси тузилиши, ландшафт таълимоти ва унинг ривожланиш тарихи, ландшафтнинг морфологияси ва унинг тузилиши, Ўзбекистоннинг табиий ресурслари, географик тарқалиши ва уларнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти, табиий ресурслар ва улардан оқилона форйдаланиш йўлларини кўрсатиб бераоладиган даражада билишлари лозим.


Махсус фанларни ўрганиш магистратурага синов топшириб кириш учун тайёргарлик кўришда асос бўлиб ҳисобланади. Шу боис, махсус фанлардан тузилган синов саволларига жавоб беришда қуйидаги фанлар билан, яъни, “Геология ва геоморфология асослари”, “Топография асослари ва картография”, “Жаҳон географияси”, “Геогарфик тадқиқот усуллари”, “Амалий география” ва бошқа фанлар билан узвий боғлиқлигини эътироф этиш муҳимдир.
Дастурнинг мазмуни
“География (Умумий география)” мутахассислиги бўйича магистратурага кириш ҳохиши бўлган талабгорлардан бакалавриатура босқичида ўқитилган махсус фанлар дастурларига киритилган мавзулар бўйича қуйидаги тушунчаларга эга бўлиши ва саволларга жавоб бера олиш талаб қилинади.
Мазкур дастур бакалавриатура босқичида ўқитилган махсус фанлар “Умумий ер билими”, “Ўзбекистон географияси”, “Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари” каби фанларни қамраб олади. Низомга мувофиқ махсус фанлардан 100 балл ажратилган. Махсус фанлар бўйича баллар тақсимоти ва кириш синовлари шакли қўйидагича:
“Умумий ер билими” – 30 балл (ёзма)
“Ўзбекистон географияси” – 20 балл (ёзма)
“Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари” – 20 балл (оғзаки)
“Информацион технологиялар” – 30 балл (тест)
Жами - 100 балл

Умумий ер билими” фани бўйича




Фаннинг назарий машғулотларини мазмуни қуйидагилардан иборат:



Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling