Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти


-расм. Заряд зичлиги () нинг ёқилғининг фильтри (1)


Download 1.39 Mb.
bet30/70
Sana23.04.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1392877
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   70
Bog'liq
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023

23-расм. Заряд зичлиги () нинг ёқилғининг фильтри (1)
ва найли кувур (2) оркали хавфсиз даражагача камайтириш учун турли усуллар кўллайди; Ёқилғини хайдаб ўтказиш тезлигини чегарайдилар, идиш ва найли кувурларни заминлайдилар. Энг самарали усул бу ёқилғига антиэлектростатик присадкани киритишдир. Антиэлектростатик присадка сифатида нефт ёқилғиларнинг электр ўтказувчанлигини оширадиган металл органик бирикмалар кўлланилади. Дунёнинг турли мамалакатларининг реактив ёқилғиларда Шеле фирмасининг АСА - 3 присадкаси (антистатик аддитийе - моно ва диалкилсалитсил кислоталар хромли тузларининг, харабо кислота ефири калтсийли тузи ва стабилизаторнинг аралашмаси) кенг кўлланилмокда. 0.00006 % мас. концентрациядаги присадка ёқилғининг электр ўтказувчанлигини бошгланич 0.2-20 кийматидан хавфсиз даража бўлган 100-200 пСм/м гача, 0.0003 % мас. концентрацияда эса 100-1500 пСм/м гача оширилади. Шундай қилиб присадка ёқилғидан статик электр зарядининг тез релаксатсияланишига ва заминлашга олиб тушишига шароит яратади. Худди шундйа таъсирга ,,Сигбол присадкаси хамда ,,Средневолжский НИИНП" ОАО томонидан ишлаб чикарилган ва углеводород еритувчида органик кислота хромли тузларининг аралашмаси бўлган Россияда ишлаб чикарилган АСП-3 присадкаси эга. Бу бир жинсли тў рангли суюқлик бўлиб таркибида 15-25 % мас. фаол моддани саклайди. Присадканинг микдори 0.001 % мас. бўлганда толуолнинг солиштирма электр ўтказувчанлиги 1000 пСм/м дан кам эмас Очик нефт маҳсулотларида АСП-3 присадканинг тавсия этиладиган концентрацияси -0.0005 % мас.
Электр жиҳозлар (трансформаторли, мойли ўчиргичлар, конденсатор, кабел ва бошқалар) да электр изолятсион мойлар кенг кўлланилади. Мойларнинг хоссалари асосан диэлектрик сарфларнинг (трансформаторли, кабелли) бурчак тангенсининг киймати билан мойда ток ўтказувчи механик кўшимчалар, сувда эрувчан кислота ва ишкорлар хамда сувнинг микдорига боғлик бўлган солиштирма электр қаршилик билан ўлчанади. Бу диэлектрик сарфларнинг бурчак тангесини оширувчи ва солиштирма электрик қаршиликни пасайтирувчи кўшимчалар электр изолятсион мойларда бўлмаслиги керак. Бунинг учун электр аппаратларни тўлдиришдан олдин ва ишлатиш жараёнида мойни тозалайдилар (термовакуумли, адсорбтсион ва бошқалар). Мойларнинг жадал оксидланишини ва электр жиҳозларни эксплутатация қилишда мойларнинг электрофизикавий парамертларининг ёмонлашувини олдини олиш учун ингибитор-2.6-ди ўлчамли n-бутилпаракрезолни (ионол, агидол-1) киритадилар.


Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling