Депрессаторлар. Паст ҳароратларда нефт мойлари қотиб ўзининг ҳаракатчанлигини йўқотади. Бу қиш шароитида мойларни ташишини қийинлаштиради ҳамда совуқда двигателларниннг ишқаланувчи қисмларининг тез ишдан чиқишига олиб келади. Мойларни қотиш сабаби қаттиқ углеводородларнинг кристалл панжара ҳосил қилиш ва паст ҳароратларда қовушқоқликнинг кескин ошишидир.
–жадвал
Қўндирмалар
|
Кимёвий тузилиши
|
Парафлоу, депрес–сатор АзНИИ (алкилнафталин–лар)
|
|
Сантопур
|
|
Алкилфеноллар, масалан АФК–триалкилфинолят кальция
|
|
Полиметакрилатлар
|
|
Парафин углеводородларини кристалл ҳолда чўқиши дизел ҳамда реактив ёқилғиларни фильтрланишини ва бу ёқилғиларни двигателларда узатилишини қийинлаштиради. Энг кўп қўлланиладиган қўндирмалар қуйидагилар:
Кўрсатилган қўндирмаларни ёқилғи ва мойларга қўшиш натижасида қотиш ҳарорати –20, –30 0С га баъзан эса ундан ҳам кўпга пасаяди. Бундан ташқари, дистиллят мойларнинг қовушқоқлиги қўндирма иштирокисиз кескин ортади. Депрессаторнинг самарадорлиги қўшиладиган қўндирманинг миқдорига ҳам, ёқилғи ёки мойларнинг кимёвий таркиби, қовушқоқлиги ва улардаги қаттиқ парафиналарнинг борлигига ҳам боғлиқ бўлади.
Депрессаторларнинг таъсир механизми тўғрисида аниқ фикр йўқ. Эҳтимол парафинларнинг бошланғич кристалланишига улар тўсқинлик қила олмаса керак. Мумкин уларнинг таъсири парафин кристалларининг ўсишини қийинлаштиришидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |