Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти


Download 1.39 Mb.
bet5/70
Sana23.04.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1392877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70
Bog'liq
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023

Металларнинг диактиваторлари. Узоқ вақт сақланганда ҳамда двигителларнинг ёқилғи системаларида бўлганда мотор ёқилғиларнинг металларга тегиб туради. Мис тузлари ёрдамида тозалашга дучор олтингугуртли нефтларнинг бензинлари эритилган ҳолдаги мис ионларини сақлайди. Баъзи бир металлар айниқса мис, бронза, ванадий, қўрғошин ёқилғи углеводородларининг оксидланиши учун фаол катализаторлар бўлиб ҳисобланади. Шундай металларнинг таъсири шароитида соф антиоксидловчи қўндирмаларнинг қўлланилиши етарли эмас, чунки антиоксидловчи тез сарф бўлади. Металларнинг каталитик таъсирини сусайтирувчи қўндирмаларни ишлаб чиқариш зарур бўлади. Бундай қўндирмалар металларнинг деактиваторлари деб ном олди. Уларнинг антиоксидловчилар билан биргаликда ишлатилиши уларнинг умумий барқарорлаштирувчи таъсирини оширади. Таклиф қилинган кўп сонли моддаларда сапител альдегиднинг аминлар билан конденсация-ланиш маҳсулотлари, масалан N,N1–дисамития–1, 2–пропандиямин (дисамиция денпропилендиамиция) амалда қўлланилади.

Бунга ўхшаш моддаларнинг таъсир этиш мехнизми уларнинг фаол металлар билан фаол бўлмаган комплекс бирикмаларнинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ деб ҳисоблайдилар. Бошқача қилиб айтганда, металларнинг деактиваторлари металл ионлари билан ўзаро таъсирлашиб уларнинг оксидланиш жараёнларига таъсирининг олдини олиб антиоксидловчи-ларнинг таъсирини кучайтиради.
Антикоррозион қўндирмалар. Мотор ёқилғилари ва мойларида ёқилғи ва мой қувурлари, насослар, цистерналарда тўпланиши мумкин. Подшипникларнинг рангли металлардан ясалган викладишларининг коррозияси энг хавфли коррозиядир, бу коррозия оксидланиншнинг нордон маҳсулотлари, олтингугуртли бирикмалар таъсирида тузулади. Намлик иштирокида коррозия кескин кучаяди. Олтингугуртли ёқилғининг ёнишида ва намлик борлигида агрессив бўлган сульфит ва сульфат кислоталар ҳосил бўлади. Олтингугуртли ёқилғининг ёниш маҳсулотлари айланиб юрадиган сурков мойига ҳам тушиши мумкин. Сув ва ёқилғидаги эриган ҳавонинг борлиги темир жиҳозларнинг занглашига олиб келади.
Коррозия билан курашиш мақсадида ёқилғи ва мойларга махсус қўндирмалар қўшилади. Антикоррозион қўндирмалар металл юзасида осон адсорбцияланадиган қутбли моддалардир. Уларнинг таъсир этиш механизми металлга нордон ва бошқа фаол агентларнинг таъсирини олдини олувчи маномолекуляр ҳимоя қатламини ҳосил қилишдан иборат. Бундай моддаларга юқори молекуляр ёғ кислоталар, ёғ ва нафтен кислоталарнинг тузлари оксикислоталар, аминлар ва шунга ўхшаганлар киради. Санаб ўтилган моддалар углеводородларда яхши эрийди ва қутубли муҳит ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам улар мотор ёқилғиларига қўндирма сифатида танланган.
Олтингугуртланган мойлар, рецинол ва олеин кислоталарнинг олтингугуртланган эфирлари, алкилфенолларнинг сульфитлари, фосфорит кислота эфирлари ҳам тиофосфорли қўндирмалар мотор мойларига қўндирмалар ҳисобланади. Бу моддаларнинг барчаси металлда ҳимоя пардасини осон ҳосил қилади.
Олтингугуртли ёқилғиларнинг ёниши натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотлар таъсирида вужудга келадиаган коррозиянинг олдини олиш учун нейтралловчи моддалар: рух нафтенати, нитратлар, карбонатлар ва бошқа моддалар қўшилади.
Бу турдаги қўндирмаларга занглаш ингибиторларини ҳам киритиш мумкин. Занглаш ингибиторлари бўлиб нафтен ва сульфонафтен кислоталарнинг эфирлари ва бошқа қутбли органик моддалар ҳисобланади.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling