Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти
Download 1.39 Mb.
|
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023
Эскиришга қарши қўндирмалар. Суркаланадиган деталлар катта босим таъсирида бўлганида чегара жойларини суркаш шароитида деталларнинг эскиришига қарши мойларга уларнинг сурковчи хусусият-ларни оширувчи махсус қўндирмалар қўшиш керак. Бу айниқса трансмиссион ва шуларга ўхшаган мойлар учун аҳамиятлидир, чунки улар ҳар хил тишли, гипаид ва чувалчангли олиб берувчиларга суркаш учун мўлжалланган бўлиб уларда босим 30.000 кг/см2 гача кўтарилади. Чегара қатламини ҳосил қилишга кўмаклашадиган қўндирмалар эскиришга қарши ва тирналишга қарши қўндирмалар деган номни олган. Бу турдаги қўндирмалар сифатида кўпгина фаол моддалар тақлид қилинган. Одатда, бу қўндирмалар кислород сақлаган моддалардир: кислота, эфир, ҳамда олтингугурт, хлор ва фосфорни сақлаган мураккаб органли моддалар. Барқарор чегара қатламини ҳосил қилишда бу қўндирмаларнинг таъсир этиш механизми турлича бўлиши мумкин. Кислоталар, эфирлар ва бошқа қутубли кислород сақлаган моддалар адсорбция кучлари ҳисобига металл майдонида маълум тартибда йўналади.
Қўндирма молекулаларининг металлар билан ўзаро таъсирлаши совунга ўхшаган моддаларни ҳосил қилиши ҳам мумкин деган фикр ҳам бор. Қўндирмалар таркибига кирувчи фосфор, олтингугурт ва хлор ҳам металлар билан реакцияга киришиб эвтектик қотишмалар характерига эга бўлган анорганик пардалар ҳосил қилади. Металлга қараганда бу қотишмаларнинг суюқланиш ҳароратлари анча паст бўлганлиги сабабли чегара жойларини суркаш шароитида юқори ҳароратларда бу қотишмалар оқа бошлайди. Бунда эса металл юзасида қоплама ҳосил бўлади. Кислород сақлаган моддалардан эскиришга қарши қўндирмалар сифатида юқори ёғ кислоталардан олеин, стеарин ва бошқалари: табиий ёғ ва мойлар, арил–алкил радикалли юқори молекуляр кетонлар кенг қўлланилмоқда. Афанасьев, Рогачевскаялар томонидан ксантоген кислоталарнинг диэфирлари синтез қилинган, улар трансмиссион мойларга тирналишга қараши қўндирмалар сифатида ишлатилади: қўндирма Л3–3/6–этилен дибутилксантогенати қўндирма Л3–25к–этилендиэтилхсантогенати қўндирма Л3–23к–этилен дизопропилксантогенати; қўндирма Л3–309, Р,S ва Cl ни сақлайди. Кулиев ҳамкасблари билан ХНФК қўндирмасини яратдилар, бу қўндирма олтингугуртланган хлорнафталиндир. Яхши махсус тирналишга қарши қўндирма антиоксидловчилик хоссага эга бўлган рух диалтиофосфати бўлиб чиқди. Юқорида кўрсатилган моддалардан ташқари эскиришга қарши қўндирмалар сифатида хлорланган кислоталар ва уларнинг эфирлари (трихлорстеарин кислота, метилдихлорстеарат), турли дисульфидлар, трикрезилфосфат ва кўпгина бошқа органик моддалар таклиф қилинган эди. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling