Ўзбекистон табиатини муҳофаза қилиш


Орол ва Оролбўйи муаммолари


Download 122.5 Kb.
bet4/5
Sana28.02.2023
Hajmi122.5 Kb.
#1236538
1   2   3   4   5
Bog'liq
7 Ўзбекистонда табиатини муҳофаза қилиш

3. Орол ва Оролбўйи муаммолари.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг, Қозокистоннинг ва Туркманистоннинг Орол ва Оролбўйи ҳудудлари халқаро аҳамиятга эга экологик халокат худуди деб эълон қилинди. Туркистоннинг бу қисмининг майдони 473 минг км, аҳолиси 3 млн.дан ошиқ. Орол бўйида ва Орол хавзасида 1950 йиллари 2.9 млн. га. ер суғорилган, хозир эса 7 млн.га. ер суғорилади, бу ер собиқ иттифоқни 95% пахтасини ва 40% шолисини берган.
Орол 1960 йилгача анча мувозанатда бўлган, Амударё ва Сирдарё 56 км, атмосфера ёғинлари 9 км, сув олиб келган. Орол устидан буғланиш эса 65 кмл Кўлнинг кўп йиллик ўртача сатҳи 53 м, майдони 67 минг км-3,сув хажми 1064 км-3, энг чуқур жойи 69 м, шўрлиги 9,6 —10.3 %.
Сувни катта кисмини суғоришга сарфланиши муносабати билан Оролнинг сатҳи аста-секин пасая бошлади, 90-йиллар бошларида денгиз сатхи 39 м баландликкача пасайди, хажми 400 км-3 га камайди, сув майдони эса 40 минг км3 камаяди, минераллашиш 21 гҒл га ошди, 1986-йилда Оролга йилига 1-5 км3 сув тушган. Унинг сатҳи 14 м га пасайди, майдонн 30%га, ҳажми 60%га камайди. Амударё ва Сирдарёнинг қуйи қисмида сув кескин ифлосланди, уларнинг дельталарида ерларнинг қурилиши ва шўрланиши кучайиб кетган, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси кучли ўзгаришга учраган. Тупроқларни ҳосилдорлиги пасайиб, ўсимликларни касаллиги кучайиб кетган. Натижада Тошховуз, Қизилўрда вилоятларида ва Қорақалпоғистонда социал—экологик шароит кескин ўзгариб кетган, бу ўзгариш эса кишилар соғлиги учун жуда хавфли. Сув тагини очилиб қолган жойларининг майдони 26 минг км3, бунинг учдан икки қисми шўрхок, шўрланган кумлар ва ерлар. Бу ерлардан йилига 75 млн.т.қум ва чанг атрофга тарқалмоқда. Оролнинг очилиб қолган тагидан яна 65 млн.т. майда чанг ва тузлар кўтарилмоқда. Оролнинг очилиб қолган кисми ҳавони ифлослантирувчи асосий манбаа бўлиб қолди. Оролнинг очилиб қолган тагидан кўтарилган туз ва чанглар Устюртдан ўтиб Каспийдан кўтарилаётган сув буғлари билан баландга кўтарилиб жуда узоқ масофаларга олиб кетилади ва шўр ёмғир бўлиб ёради.
Оролнинг қуриши шу жойнинг иқлимини кескин ўзгартириб юборди, ҳароратнинг йиллик ўртача ҳарорати 1.5 — 2° дан ошиб кетди, ёз иссик, қиш жуда совуқ бўлиб кетди, вегетация даври 15-20 кунга қисқарди. Орол бўйида касалланиш кўпайиб кетди.

Download 122.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling