Ўзбекистон табиатини муҳофаза қилиш
Орол денгизининг очилиб қолган қисми тагининг хозирги ҳ
Download 122.5 Kb.
|
7 Ўзбекистонда табиатини муҳофаза қилиш
Орол денгизининг очилиб қолган қисми тагининг хозирги ҳолати.
Орол қуйидаги қисмларга бўлинади: Аджибой қўлтиғи механик таркиби оғир бўлган грунтлардан тузилган (гил, оғир соз тупроқ ва қумлок тупроқ). Қўлтикни қирғоқ томондан қум барханлари ўраб туради. Шўрланиш даражаси 190-400 тҒга; Йўлбарс бурнидан шимол томон, денгиз қумлари ва кумлоқларидан ташкил топган, майдони 330 км2, бу ерда кум дефалацияси кучли; Амударё дельтаги асосан қумоқ, кам шўрланган аллювиал жинслардан иборат. Бу ерда шамол ва сув эрозияси уйғунлашиб кетган. Шамол таъсирида котловиналар хосил бўлган. Дельта хар йили денгиз томон 0,6-0,9 км га сурилиб кириб бормокда. Ўсимликлари саксовул, тамарикс во тўкай ўсимликлари; Жилтирбас кўлтиғи, асосан коллектор-дренаж сувларидан туйинади, майдони 1900 км2, 60-80% шўрхок галофит ўгимликлари билан қопланган; Оқиётки архипелаги майдони 1млн.га. Оролнинг шарқий кисмида жойлашган, туз йиғиладиган асосий манба. Ҳозирги пайтда сув сатхини пасайиб кетиши йилига 80-110 смни ташкил қилади, денгизнинг таги 23 минг км2 майдонда очилиб қолган, кирғок, 60-80 кмга чекинган. Чўл 2 млн.га. ҳайдаладиган ерларни ишдан чикарган. Амударё ва Сирдарёнинг қуйи қисмида сув ичишга яроксиз ҳолатга келган. Энг катта ўзгаришлар жанубий оролда кузатилмокда. Жанубий Оролга Қизилкумнинг шимоли-ғарбий кисми Оркаунгуз Қорақуми (Сариқамиш ботиғи билан), жанубий Устюрт ва Амударё дельтасини ўз ичига олади. Унинг майдони 245 минг км2 ёки Ўрта Осиёни майдонини 19,2 %ни ташкил килади.Бу худудга Қорақалпоғистонни хаммаси, Хоразм ва Тошховуз вилоятлари киради. Амударёнинг дельтасидаги 50 дан ортиқ кўл хозир 50-60 минг га. майдонда қуриб қолган. Бу ерда экологик шароитнииг ўзгариши шундай даражага етганки, у жахонда тенги йўқдир, шунинг учун уни баҳолаш мураккаб. Оролнинг куриши муносабати билан чўлларни майдони кўпайиб бормоқда. Оролнинг қуриган майдони 4 млн.га. бу жойлар тузлар билан қоплангаи. Шамол эрозияси натижасида турли хил рельеф шакллари вужудга келган.Ҳар йили атмосферага 15-75 млн.т. чанг кўтарилади. Биринчи марта чангли бўронлар 1975 йили космик кемалар томонидан кузатилган, бундай кунлар ҳозир йилига 70 кун бўлади. Қум марзалари узунлиги 400 км кенглиги 40 кмга етади. Чангли бўронларни таъсири доирасининг радиуси 300 км га. Далаларга тузларни сочилиши натижасида пахтанииг хосили 5—15 %, шолиники эса 3-6% га камайган. Ҳар йили Орол бўйида ҳар бир гектарга 520 кг чанг ва тузлар тушади, бу яса тупроқларни сифатиии ва хосилдорлигини камайишига олиб келмоқда. Баъзи бир маълумотларга кўра туз ва чангларии тўпланиш миқдори қирғокда (260 — 800 кгҒга). Қорақалпоғистоннинг суғориладиган ерларида чанг- тузлар миқдори 250 кгҒга, Чимбой туманида 500 тоннагача. Шўр чанглар хар йили 15 000 га. яйловни ишдан чиқармоқда. Хулоса. Ўзбекистонда кўплаб экологик муаммоларни таркиб топишига таъсир кўрсатади. Аввалига экологик муаммолар айрим ресурслар (компонентлар ) билан боғлиқ ҳолдаривожланган бўлса, 80 йиллар бошлаб худудий муаммоларга айлана борди. Экологик муаммоларни таркиб топтирувчи ва ҳарактерга келтирувчи асосий омилларҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқнинг деградациялашуви, ўсимликларнинг маҳсулдорлигини кескин даражада камайиб бориши, эрозия, шўрланиш зол қум шаклларини вужудга келигши ва бошқалар ҳисобланади. Энг муҳими аҳоли , аҳоли орасида турли касалликларни тарқалиши, ёш гўдакларнинг ўлим коэффицентини ортиб бориши, умуман аҳоли орасида ўлим миқдорининг ортиши экологик вазиятнинг танглигини жиддийлаштиради. Қишлоқ жойларда ичимлик суви, саноат шаҳарлари ва уларнинг атрофида атмосфера ҳавоси ҳамда сув ҳавзаларини ифлосланиши экологик вазиятни кескинлашувига кучли таъсир кўрсатади. Дарё сувларининг сифатини бузилиши суғорма ерларда тупроқда туз тўпланиши , кимёвий ашёлар, оғир металлар , органик махсулотларнинг йиғилишига олиб келади, жиддийлашади, тупроқдаги кимёвий ашёлар экинларга ўтиб, уларнинг маҳсулотларини заҳарлайди. Чорва молларининг соғлиғига путур етказади. Буларнинг барчаси экологик вазиятларни кескинлаштиради, ўз навбатида маълум йўналишда соҳа ёки мажмуали муаммо таркиб топади ва шаклланиш босқичига ўтади. Экологик муаммоларни вужудга келиши худуднинг табиий шароити, ресурслардан фойдаланиш характери, ландшафтларнинг структурали-динамик ҳолати, барқарорлиги, табиий –антропоген ҳодисаларнинг ривожланиш имкониятлари ва уларни олдини олиш тадбирларини мавжудлиги каби жараёнлар Билан бовосита боғлиқ. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати: Ўзбекистон табиатини муҳофаза қилиш – Ваҳобов Х., Рафиқов А – Ўз МУ , Тошкент-2001 Экология (10 класс) - Е.А. Криксунов., В.В.Пасечник – Москва “Дрофа” 2004 Экология (умутаълим мактаблари, академик лицейлар ва коллежлар учун) – А.С.Тўхтаев – Тошкент “Ўқитувчи” 2001 Инсон ва табиат – А.С.Тўхтаев ., Э.Турдиқулов – Тошкент “Ўқитувчи”2003 www.ziyonet.uz Download 122.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling