Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Яккабог туман булинмаси кенгаши


Download 184.62 Kb.
bet4/36
Sana11.08.2023
Hajmi184.62 Kb.
#1666338
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
43 мактаб текширув учун таълим муасса учун жш кулланма 2

Мактаб директори N. Meyliyev
Ишчи гуруҳлар тарафлар тенглиги асосида ижтимоий шериклик тарафларининг вакилларидан шакллантирилади. Тарафларнинг ҳар бири ишчи гуруҳдаги ўз вакилларининг шахсий таркибини мустақил равишда белгилайди. Тарафларнинг келишувига кўра ишчи гуруҳ таркибига маслаҳат овози бериш ҳуқуқига эга бўлган мустақил олимлар, экспертлар, мутахассислар шартнома асосида киритилиши мумкин.(62-модда)



43-умумтаълим мактаби маъмурияти




43-умумтаълим мактаби касаба уюшмаси қўмитаси

БУЙРУҚ - ҚАРОР





2023 йил 16 январ
№_________






2023 йил 16 январ
№_________





2023-2025 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан
музокараларни ташкил этиш тўғрисида



  1. 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугашига уч ой қолгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 60-моддасига биноан 2023-2025 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар ташкил этилсин.

  2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 62-моддасига биноан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ваколатларга эга бўлган ҳар тарафдан 3 кишидан иборат қуйидаги комиссия таркиби тасдиқлансин:




Иш берувчи вакиллари

Ходимлар вакиллари



С.Турдиева

Р.Наханов

М.Эшманова

Н.Мусаева

А.Хужакулов

Эшонкулова










  1. Ушбу комиссия ўз навбатида “Меҳнат низолари комиссияси” этиб ҳам тайинлансин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 259-270 моддаларига мувофиқ иш олиб борсин.

  2. Комиссияга:

  • жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия ишини ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари ўқув машғулотлари тугагач, мактабнинг маънавият хонасида ўтказиш;

  • жамоа шартномасига киритиш учун таклифлар йиғиш;

  • муассасанинг молиявий имкониятларини инобатга олиш ва фаолиятни кенг таҳлил қилиш;

  • жамоа шартномасида ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, Тармоқ келишувлари меъёрлари акс эттирилишини таъминлаш;

  • жамоа шартномаси лойиҳаси тайёр бўлгач, 2022 йилнинг март ойида таълим, ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашига экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиш;

  • экспертиза хулосасига кўра умумий йиғилиш муҳокамасига киритиш ҳамда 1-илова келтирилган тартибга мувофиқ умумий йиғилиш ҳужжатларини расмийлаштириш;

  • жамоа шартномаси имзолангач мунтазам равишда ижросини назорат қилиш ва йил давомида икки маротаба муҳокама қилиш вазифалари топширилсин.

  1. Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши 2022 йил апрел ойининг биринчи ўн кунлигида мактабнинг мажлислар залида ўтказилсин.

  2. Комиссия аъзоларининг музокараларни олиб бориш вақтида ўртача иш ҳақи ва жамоа шартномаси билан белгилаб қўйилган имтиёзлар сақланиб қолинсин.

  3. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мактаб директори С.Турдиева ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Юсуповлар зиммаларига юклатилсин.



Download 184.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling