Касаба уюшмаси қўмитаси раиси X.Abdillayev
Жамоавий музокаралар бошланиши тўғрисида билдиришнома олган ижтимоий шериклик тарафи етти кунлик муддатда ташаббускорга жамоавий музокаралар ўтказилиши ҳақида жавоб юборган ҳолда жамоавий музокараларга киришиши шарт. Агар тарафларнинг келишувига кўра жамоавий музокаралар бошланишининг бошқа санаси белгиланмаган бўлса, жамоавий музокаралар ўтказиш ташаббускори томонидан мазкур жавоб олинган кундан кейинги кун жамоавий музокаралар бошланадиган кун бўлади.(МК 61-модда)
2023 йил 12 январ № 01/10
Яккабог туман 43-умумтаълим мактаби касаба уюшмаси қўмитаси раиси X. Abdillayev
Сизнинг 2023 йил 10 январдаги 1-сонли хатингизга мувофиқ, Яккабог туман 43-умумтаълим мактаби маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугашига уч ой қолгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31, 32-моддаларига биноан 2022-2024 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш ҳамда ушбу музокараларни олиб бориш учун тенг ҳуқуқлилик асосида ҳар тарафдан 3 кишидан иборат комиссия тузиш таклифингизга эътирозимиз йўқлигини билдирамиз.
Мактаб маъмурияти томонидан комиссия таркибига қуйидаги вакиллар тавсия қилинади:
Комиссия таркиби, музокаралар муддати, ўтказиладиган жойи ва кун тартибини буйруқ-қарор билан тасдиқлаш, музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш бўйича комиссия ишини ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари ўқув машғулотлари тугагач, мактабнинг касаба уюшмаси қўмитаси раиси хонасида ўтказилиши ҳамда жамоа шартномасини 2022 йил апрел ойининг биринчи ўн кунлигида умумий йиғилишда муҳокама қилишни ҳам мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |