тараққий этиши, марказлашган давлатларнинг
пайдо бўлиши, бу даврда илм-фан,маданий
ҳаётнинг ривожланиши учун замин яратади.Ўрта
Осиё халқлари хаётида араблар истилосидан сўнг
иқтисодий, ижтимоий муносабатларда кескин
ўзгаришлар содир Худди шу тарихий мураккаб
шароитда Ўрта Осиёда фан ва маданият
тараққиётида улкан ҳисса қўшган буюк олимлар
етишиб чиқди. Ўрта Осиёда фан ва маданият
бобида нодир обидалар, буюк фан кашфиётлари ва
тадқиқотларини яратилиши жаҳон маданияти
хазинасига бебаҳо ҳисса бўлиб қўшилди.Ўрта Осиё
халқлари ўртасида ислом динининг тарқалиши
расмий-амалдорлик оламида Сўғд, Шош, Фарғона,
Хоразм зодагонлари орасида араб тили ва
ёзувининг ёйилишига олиб келди.
ЎҚУВ –
ВИЗУАЛ МАТЕРИАЛЛАР
Араб тили фақат тарғибот ва диний маросимларда
қўлланилиб қолмасдан, балки хўжалик ва ҳуқуқий
ишларда, маҳкамаларда ҳам хукмронлик қилар эди.
Ҳамма хужжатлар шу тилда ёзилар ва бу тилни
билмаган киши амалдор бўла олмас эди.Бир
вақтлар арабларга қаршилик кўрсатган маҳаллий
зодагонлар имтиёз олиш ва уни сақлаб қолиш учун
араб тилини мукаммал ўрганишга мажбур бўлди.
Араб тили маданий ҳаётда ва илмий ишларда ҳам
қўлланилди, у тилда илмий асарлар ёзилди.
Араб
тили
Яқин Шарқ, Эрон, Афғонистон, Шимолий
Ҳиндистон, Ўрта Осиё, Шимолий Африкага ва
қисман, Жанубий Европанинг қадимги халқлари
орасида тарқалди, улар учун қарийб халқаро тил
бўлиб қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: |