Ўзбекистон тарихи мавзу: Ўрта Осиё ҳалқлри ҳаётида


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/21
Sana02.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1320172
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Ўрта Осиё ҳалқлари ҳаётида юз берган уйғониш (ренессанс) даври, аждодларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси (IX-XII, XIV-XV асрлар) 64 слайд

буюк
 
цивилизaциялaр
 
тутaшгaн
 
юртимиз
 
ҳудудидa
 
илм
-
фaн,
 
мaдaният
 
aзaлдaн
 
ривoжлaнгaн

Aйниқсa,
 
ўртa
 
aсрлaрдa
 
oнa
 
зaминимиздaн
 
минглaб
 
oлиму
 
шoирлaр,
 
буюк
 
мутaфaккирлaр
 
етишиб
 
чиққaн

Улaрнинг
 
мaтeмaтикa,
 
физикa,
 
кимё,
 
aстрoнoмия,
 
этнoгрaфия,
 
тиббиёт,
 
тaриx,
 
aдaбиёт,
 
axлoқ,
 
фaлсaфa
 
кaби
 
кўплaб
 
сoҳaлaргa
 
oид
 
aсaрлaри,
 
Сaмaрқaнд,
 
Буxoрo,
 
Xивa,
 
Тoшкeнт,
 
Шaҳрисaбз,
 
Тeрмиз
 
вa
 
бoшқa
 
шaҳaрлaрдaги
 
қaдимий
 
oбидaлaр
 
бутун
 
бaшaриятнинг
 
мaънaвий
 
мулки
 
ҳисoблaнaди”

И.Каримов 


Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий 
(783-850)



Ғоятда ўткир зеҳн эгаси ва ноёб қобилият 
соҳиби бўлган ал-Хоразмий ёшлик чоғидан 
бошлаб аниқ ва табиий фанларни ўрганишга 
қизиқди, араб, форс, ҳинд ва юнон тилларини 
эгаллади, бу тилларда ёзилган китобларни қунт 
билан ўқиб, мутолаа қилди. 

Хоразмий математика, геометрия, астрономия
география, тарих илми ва бошқа фанлар 
соҳасида баркамол ижод қилди. Унинг
 
Ал Жабр 
вал муқобала” (“Тенгламалар ва 
қаршилантириш”), “Ҳисоб ал
-
Ҳинд” (“Ҳинд 
ҳисоби”), “Китаб сурат ал
-
Арз” (“Ер сурати 
ҳақида китоб”), “Китаб ат
-
Тарих” (“Тарих 
китоби”), “Китаб ал
-
Амал Бил Устурлабат”
 
(“Устурлоб билан ишлаш ҳақида китоб”) каби 
асарлари олимга жаҳоншумул шуҳрат 
келтирди.



Хоразмий риёзиётда абстракция тушунчасини 
кенгайтирди. Индукция йўли билан умумий ечиш
усулларини ҳал этди ва дедукция йўли билан умумий 
усуллар ёрдамида турли масалаларни ечди. Унинг
асарлари дунёвий фанларнинг ислом динидан 
мустақил ривожланишига йўл очди. Унинг 
“Астраномия жадваллари”, “Қуёш соатлари” 
тўғрисида рисолалари ва бошқа асарлари Шарқ ва 
Ғарбнинг риёзиёт ва фалакиёт фани ривожланиш 
тарихида муҳим даврни ташкил қилади ва илм-
фаннинг равнақига катта таъсир кўрсатади. 
Хоразмий ўзининг
“Ал –
 
жабр вал муқобала”
 
рисоласида олимларни уларнинг ишлари, характери 
бўйича уч гурухга бўлади: 1. “Улардан бирлари 
ўзларигача қилинмаган ишларни қилиб, уни келажак 
авлодга қолдириб, ўзгалардан ўзиб кетадилар, 2. 
“Ўзгалар ўтмишдошлари меҳнатларини шарҳлаб 
берадилар ва бу билан қийинчиликларни
енгиллаштирадилар”, 3. “. . . у ёки бу одам баъзи 
китобларидан нуқсонларни топади ва узилганларни 
улайди”.


Аҳмад ал-Фарғоний (797-865) 


Аҳмад ал-Фарғоний (797-865) 

Аҳмад Фарғоний математика, география, 
астрономия, тарих соҳаларида ижод қилган. 
Аҳмад Фарғонийнинг ижодий фаолияти 
Бағдодда улуғ мутаффакир олим Ал-Хоразмий 
раҳбарлигидаги 
“Байт-ул-Ҳикма”
 
билан 
боғлиқдир. У араб атамашунослигини пайдо 
бўлиши ва илмий тараққиётига муносиб ҳисса 
қўшиб, Бағдод ва Дамашқда расадхоналар 
қурилишида шахсан қатнашди. Аҳмад 
Фарғонийнинг 
“Китоб фи Усул илм ан
-
Нужум” 
(“Фалакиёт илмининг усуллари ҳақида китоб”), 
“Фалакиёт рисоласи”, “Фалак асарлари 
сабабияти”, “Ал
-
Мажистий”, “Илм
-
хайя”, “Ал 
Фарғоний жадваллари”, “Устурлоб билан амал 
қилиш ҳақида”, “Ой ернинг устида ва остида 
бўлганида вақтни аниқлаш рисоласи”, “Етти 
иқлим ҳисоби”, “Устурлоб ясаш ҳақида китоб”
 
асарларининг қўлёзмалари Англия, Франция, 
Германия, Миср, Ҳиндистон, АҚШ ва Россияда 
сақланмоқда.


қ 


Абу Наср Форобий (873 – 951) 


Абу Наср Форобий (873 – 951) 
Абу Наср Форобий
873 йилда Фороб (Ўтрор)да 
таваллуд кўрган ва 951 йилда Дамашқда вафот 
этган. Шарқ фалсафасининг отаси Форобий 
Бағдодга келгач фаннинг турли соҳалари бўйича 
билимларини чуқурлаштиришни давом этди. У 
фаннинг деярли барча соҳаларини эгаллаб, 160 дан 
ортиқ асар ёзди. Форобийнинг риёзиёт, фалакиёт, 
табобат, мусиқа, фалсафа, тилшунослик ва адабиётга 
оид асарлари бутун оламга машҳур бўлди. У ёзган 
“Аристотелнинг 
“Метафизика” асаририга илмий 
шарҳи, “Тирик мавжудот аъзолари ҳақида”, 
“Мусиқа китоби”, “Бахт
-
саодатга эришув 
ҳақида”, “Сиёсат ал Мадания” (“Шаҳарлар 
устида сиёсат юргизиш”), “Фозил одамлар 
шаҳри”, “Масалалар моҳияти”, “Қонунлар ҳақида 
китоб”, “Тафаккур юргизиш мазмуни ҳақида”, 
“Мантиққа кириш ҳақида китоб”, “Фалсафанинг 
моҳияти ҳақида китоб”
ва бошқа асарлар буюк 
олимнинг илм ва дунёқараш доирасининг беқиёс 
даражада кенглиги ва чуқурлигидан далолат беради.



Абу Райҳон Беруний 973-1048 


Абу Райҳон Беруний 973-1048
Биз ўрганаётган давр IХ-ХII аср фан ва 
маданиятининг равнақини
Абу Райҳон 
Берунийсиз тасаввур қилиш мумкин 
эмас.Беруний Хоразмда яшаган вақтда 
ҳали жуда ёш бўлишига қарамай, Кат 
шаҳрида муҳим астрономик кузатишлар 
ўтказган. Бу кузатишлар учун ўзи 
асбоблар ихтиро қилган. Беруний 22 
ёшида ўзи туғилиб ўсган ватанни ташлаб 
кетишга мажбур бўлади ва аввал Райга, 
кейин Журжонга келади. Бу ерда машҳур 
табиб, астроном, файласуф Абу Сахл Исо 
ал-Масихий билан танишади ва ундан 
таълим олади. Беруний ўзининг машҳур 
асарларидан бири бўлмиш 
“Қадимги 
халқлардан қолган ёдгорликлар”
 
асарини 
Журжонда ёза бошлаган.





Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling