Ўзбекистон тариxи
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
Ишчиларнинг миллий
таркиби жиҳатидан тоифаланиши 1890 й. 1894 й. 1898 й. Руслар 1760 2359 4100 Маҳаллий миллат вакиллари 1028 860 948 Мустамлака маъмурияти томонидан 1895 йил 21 сентябрда Самарқанд-Андижон темир йўлининг Тошкент шахобчасини қуриш ҳақида кўрсатма берилиб, ишлар жадал суръатларда олиб борилди. Натижада биринчи поезд 1897 йил 27 ноябрда Қўқонга, 1899 йил Тошкентга, 1900 йилда Андижонга кириб келди. Ушбу магистрал йўлга ―Ўрта Осиѐ темир йўли‖ деб ном берилди. Таъкидлаш лозимки, аҳоли зич яшайдиган ҳудудларда темир йўллар қурилиши жараѐнида маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи ва манфаатлари умуман ҳисобга олинмади. Хусусий уйлар бузилиб, ерлар темир йўл ихтиѐрига ўтганда ерлар учун товон пули ҳамиша ҳам берилмаган ѐки сарсонгарчилик бўлган. Биргина Самарқанд-Андижон темир йўли қурилишида 5,5 минг деҳқон жабр кўрган. Шунга қарамасдан империя ҳукумати темир йўллар қурилишини давом эттирди. 1900 йилда Тошкент – Оренбург йўналиши бўйича темир йўл қурилиши ҳаракатлари бошланиб, бу йўлнинг жанубий қисмини қуриш Тошкентдан, шимолий қисмини эса Оренбургдан қуриш ва ҳар иккала қисмни Казалинскда бирлаштириш режалаштирилди. Маълумотларга кўра, бу йўл қурилишида мустамлака маъмурияти жиддий эътибор қаратган бўлиб, темир йўл қурилиши материалларини етказиб беришда Брянск, Новороссийск, Таганрог, Днепровск, Донск, Сармово, Воткинск, Путиловск, Коломенск, Николаев каби шаҳарлардаги йирик заводлар иштирок этганлар. 1906 йил 1 январда бу йўл тўла фойдаланишга топширилган. 1908 йилдан бошлаб ўлканинг темир йўл қурилиши тарихида янги босқич бошланди. Шу пайтга қадар темир йўллар қурилиши фақат давлат сармоялари ҳисобига амалга оширилган бўлса, бундан кейин бу иш хусусий тадбиркорлар томонидан амалга оширила бошланди. Темир йўллар жуда катта даромад келтираѐтганига эътибор қаратган катта капитал эгалари бу иш учун катта – катта сармоялар сарф қила бошладилар. Хусусий 132 темир йўл қурилишига эътиборнинг кучайиши натижасида 1912- 1915 йилларда Ўрта Осиѐда қуйидаги темир йўл шахобчалари қурилган: Download 4.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling