Ўзбекистон тариxи


Ҳунармандчилик. Темир йўллар. Аграр сиѐсат


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Ҳунармандчилик. Темир йўллар. Аграр сиѐсат. 
Маълумотларга кўра, XIX аср ўрталарида Туркистон 
ўлкасида урбанизация жараѐнлари бирмунча тезлашган бўлиб, бу 
ҳолат ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг жонланишига таъсир 
кўрсатган эди. Аммо, империя босқини ва мустамлакачи 
маъмурлар олиб борган иқтисодий сиѐсат бу жонланишни буғиб 
қўйди. 
Зеро, 
мустамлакачи 
маъмурларининг 
асосий 
мақсадларидан бири ҳам Туркистонда Россияда ишлаб 
чиқарилган саноат маҳсулотларини сотиш учун кенг бозорлар 
яратиш, маҳаллий ҳунармандчиликнинг тўқимачилик саноати 
билан рақобат қиладиган соҳаларини тугатишдан иборат эди. 


125 
Шунга қарамасдан ҳунармандчилик ишлаб чиқариш бутунлай 
йўқ бўлиб кетмади.
Ҳунармандчилик ва соҳани таъминловчи хом ашѐ 
манбаларига тўхталадиган бўлсак, маълумотларга кўра, XIX аср 
ўрталарида Тошкент ва Туркистонга қарашли ерларда темир кўп 
бўлиб, уни тоғлардан, кўпинча Чирчиқ дарѐсидан қазиб олишган. 
Мис Самарқанд атрофларида кўп бўлган. Аммо, ўлкада металл 
жуда машаққатли меҳнат талаб қилиб, ибтидоий усулда ажратиб 
олинадиган бўлганлиги боис, аҳолининг эҳтиѐжини қондира 
олмас эди. Натижада металл кўпроқ четдан, асосан, Россиядан 
келтирилган. Ўлкага келтирилаѐтган металлар орасида мисга 
эҳтиѐж катта бўлиб, ундан асосан уй-рўзғор буюмлари, айрим 
ҳолларда тақинчоқлар ишлаб чиқарилган. Манбаларга кўра, 
―Қизил ва сариқ мисдан тайѐрланган буюмлар, агар уларга ўзига 
хос расмлар, нақшлар туширилган бўлса, харидорларда катта 
қизиқиш уйғотган. Мисдан ясалган баркаш, қумғон, обдаста, 
чилим, сиѐҳдон ва бошқа буюмларга талаб айниқса катта бўлган‖. 
Туркистон ўлкасининг ички эҳтиѐжлари учун айниқса уй-
рўзғор ҳамда хўжалик буюмларига бўлган талабнинг йил сайин 
ортиб бориши маҳаллий ҳунармандчилик ривожига туртки берди. 
Империя босқинидан сўнг Тошкентга келган В.Кузнецов шаҳарда 
кўнчилик, совунгарлик, кулолчилик, буюмлари ишлаб чиқариш 
кенг йўлга қўйилганлиги, темирчилар, мисгарлар, эгарчилар, 
тўқувчилар, этикдўзлар, буѐқчилар ва тикувчилар кўп бўлганлиги 
ҳақида ѐзиб қолдирган.
Туркистонга келган ҳарбийлар, савдогарлар, сайѐҳлар ва 
олимлар бу ерда тайѐрланган ҳунармандчилик буюмларига катта 
қизиқиш билан қараганлар. 1870 йилда Тошкент, Ўратепа ва 
Хўжанд усталари тайѐрлаган пичоқлар, сопол идишлар, ўйма 
нақшлар билан безатилган эшиклар, жами 2000 га яқин буюмлар 
Санкт-Петербургда ўтказилган кўргазмада намойиш қилинади. 
Бу кўргазмада ўзининг ҳунармандчилик маҳсулотлари билан 
қатнашган 42 та туркистонлик уста мукофотланиб, 9 таси бронза 
медали билан тақдирланган.
Ўлкадаги ҳунармандларнинг катта қисми маҳсулот 
тайѐрлаш жараѐнида хом-ашѐ ҳисобидан савдогар судхўрлар ѐки 
усталардан кўп ҳоларда қарз олиб, уларга қарам бўлиб қолганлар. 
Шу тариқа савдогарлар ва қарам ҳунарманлар ўртасида дастлабки 
капиталистик бозор муносабатлари мануфактураларнинг илк 


126 
кўринишлари юзага кела бошлайди. Ҳунармандлар мунтазам 
даромад олиб туриш учун бир неча касб тури билан шуғуланишга 
мажбур бўлганлар. Мисол учун, 1872 йил Тошкентда ўтказилган 
аҳоли рўйхатида кўпчилик аҳолининг касби икки хил: деҳқон ва 
мойфуруш, чўпонфуруш ва сарроч, тикувчи ва савдогар, 
мардикор ва бедафуруш деб кўрсатилган.
Фарғона водийсида пахтачилик ва пиллачиликнинг кенг 
ривожланиши туфайли тўқимачилик саноатининг бирмунча 
жонланишига имкон пайдо бўлди. Бу ерда Марғилон ва Хўжанд 
шаҳарлари йирик шойи тўқиш марказларига айланиб борди. 
Қўқон матоларининг сифати анча паст эди. Андижон ва Ўшда, 
Самарқанд ва Бухорога нисбатан ҳунармандчилик анча паст 
ривожланган. Марғилонда тайѐрланган шойи газламалар, 
кўрпачалар, кўйлаклар Қашғар, Бухоро, Туркияга, Хўжандда 
тайѐрланган матолар ва буюмлар Сибир, Россиянинг Европа 
қисмига Кавказ, Эрон ва Афғонистонга олиб кетилган. 
Наманганда тўқилган бўз газламаларга қирғизлар ўртасида талаб 
катта бўлган. Водийда тўқимачилик ва косибчилик билан бир 
қаторда темирчиликка ҳам катта эътибор берилган. Деярли барча 
шаҳарлар ва йирик қишлоқларда чўян эритиш ва темирчилик 
устахоналари мавжуд бўлган.
Россия империя Туркистонни босиб олганидан сўнг 
ҳунармандчилик корхоналарининг ишлаб чиқариш жараѐнида 
ҳам ўзгаришлар бўлди. Энди ѐлланиб ишловчи ҳунармандлар бой 
усталардан олган хом-ашѐларини ўз уйларидаги асбоб-
ускуналари билан маҳсулотга айлантириб, уни устага 
қайтаришган. Меҳнатлари эвазига эса, ишбай ҳақ олишган. 
Ёлланиб ишловчилар 12-14 соат ишлашса-да, иш ҳақлари бир 
неча тангани ташкил этган.
Зарафшон воҳасида энг кўп тарқалган ва ривожланган 
ҳунармандчилик соҳаси тўқимачилик эди. Бу ерда пахта ва 
пилла толасидан чит, дока, рўмол, атлас, беқасам, шойи, хонатлас 
каби матолар тўқилиб, уларнинг бир қисми четга ҳам чиқарилган. 
XIX асрнинг ўрталарида Бухоро ва унинг атрофлари, Ғиждувон, 
Карманада 10-12 мингта тўқув дастгоҳлари бўлган. XIX асрнинг 
охирларига келиб Зарафшон воҳасида йирик тўқимачилик 
мануфактураларининг кўпайиб бориши натижасида якка-якка 
ишлайлиган усталар инқирозга учраганлар. ХХ аср бошларида 
Бухоро шаҳрида фаолият кўрсатган барча тўқимачилар тўртта 


127 
касаба (цех)га бўлинган бўлиб, ҳар бир цехга оқсоқол (бобо) 
бошчилик қилган. Тўқимачилик цехларига бу даврда Уста 
Мўминжон, Уста Ғуломқори, Усто Жўрабой, Уста Олимлар 
оқсоқоллик қилганлар.
XIX 
асрнинг 
иккинчи 
ярми-ХХ 
аср 
бошларида 
ҳунармандлар вилоятларнинг табиий жойлашуви, хомашѐ 
етиштириш имкониятларидан келиб чиқиб турли соҳаларга 
ихтисослашганлар. Мисол учун, Бухоро ва Қўқон атрофларида 
ип-газлама маҳсулотлари, Самарқандда қоғоз, Тошкент ва 
Каттақўрғонда пойафзал, Чуст, Шаҳрихонда пичоқ, Чуст ва 
Шаҳрисабзда дўппи, Наманган ва Ҳисорда металлдан турли 
буюмлар, Термиз, Денов, Қарши в Ғузорда кулолчилик 
маҳсулотлари ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган. Шаҳарлар ва 
йирик қишлоқлардаги ҳунармандлар ―бир томондан йирик 
устахоналар эгаларига ва ишбилармон усталарга, иккинчи
томондан, барча ишлаб чиқариш воситаларидан маҳрум этилган 
ѐлланиб ишловчи усталарга ажралганлар. Усталар ишлаб 
чиқарган маҳсулотларини ўзлари сотиш имкониятга эга эмас 
эдилар. Бундай ҳуқуқни йирик устахоналари бўлган савдогарлар 
қўлга киритдилар‖. 
Маҳалий устахоналар эгалари кўпроқ бойлик ортириш 
мақсадида қўл остидаги ишчилардан иложи борича кўпроқ 
фойдаланганлар. Ишчилар эса асосан усталарнинг ѐрдамчилари - 
халфалар ва шогирдларидан иборат бўлган. Устахоналардаги 
ишчиларнинг сони одатда 4-5 кишидан ошмаган бўлиб, айрим 
ҳоллардагина 9-10 кишига етган. Ёлланиб ишловчилар ойига 5-6 
рубл, уста ѐрдамчилари 10 рублгача ҳақ олишган. Шогирдлар 
фақат ҳунар ўрганиш билан кифояланиб, меҳнатлари учун ҳақ 
олмаганлар.
Саноат ишлаб чиқаришнинг ўша даврга хос характерли 
хусусиятларидан бири шунда эдики, ҳали бу ерда савдонинг 
саноатидан ажралиб чиқиш жараѐни тугалланмаган. Барча 
шаҳарларда ―дўкон‖ деганда маҳсулот тайѐрланадиган ва 
сотиладиган жой тушунилган. Устахоналарда тайѐрланадиган 
турли газламалар, металл ва ѐғочдан ишланган буюмлар, мис ва 
сопол идишлар, металдан ясалган маҳсулотлар, от ва чорвачилик 
анжомлари, турли безаклар ва тақинчоқлар шу ернинг ўзида 
сотилган. Бу давр ҳунармандчилигининг ўзига хос икки жиҳати 
бўлиб, биринчиси, ҳунармандчилик корхоналари шаҳар ва 


128 
қишлоқларда саноатнинг кенг тарқалган шакли ҳисобланган. 
Аҳолининг эҳтиѐжлари асосан маҳаллий ҳунармандчилик 
саноати ҳисобига қондирилган. Иккинчиси, айнан маҳаллий 
ҳунармандчилик саноатида кўплаб ишчилар, камбағал ва ўртаҳол 
косиблар ишлар эдилар. 
Ўлкадаги кўчманчи аҳоли орасидаги ҳунармандчиликда 
кигиз тайѐрлаш, уй жиҳозлари ишлаб чиқариш, оила эҳтиѐжлари 
учун тери ва мўйна ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган эди. 
Кўчманчилар орасида кигиз (намат) тайѐрлаш анча ривожланган. 
Чунки бу маҳсулотга ҳамма вақт талаб катта бўлган. Ўлкада бўз, 
атлас, шойи тўқиш, дўппидўзлик, темирчилик, заргарлик каби 
ҳунармандчилик турлари ривож топган бўлиб, қандолатчилик, 
ширмонпазлик, новвойлик ҳам тараққий этган. Уй-рўзғор учун 
ишлатиладиган 
кундалик 
эҳтиѐж 
моллари, 
хўжаликда 
ишлатиладиган барча маҳсулотлар – эгар-жабдук, сандиқ, шам, 
мис идишлар, халатлар, чарм буюмлар, сопол, ѐғоч, кумуш, олтин 
буюмлар, кетмон, пичоқ, маҳси, калиш, дўппи, тақинчоқлар 
кўплаб ишлаб чиқарилган.
Маълумотларга кўра, минтақа иқтисодиѐтини ўрганиш учун 
1886 йилда Тошкентда очилган биринчи ва 1890 йилдаги иккинчи 
Туркистон кўргазмаларида маҳаллий ҳунарманд усталар ҳамда 
саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари намойиш қилинади. Бу ерда намойиш 
қилинган гилам тўқувчилар, қуролсозлар, заргарлар ва 
тўқувчиларнинг 
тайѐрлаган 
маҳсулотлари 
кўргазма 
иштиркочиларида яхши таасурот қолдирлган эди. Аммо, XIX 
асрнинг 
иккинчи 
ярмидан 
бошлаб 
Россиядан 
саноат 
маҳсулотлари келтиришни кўпая бошлагани туфайли маҳаллий 
ҳунармандчилик инқирозга учрай бошлади.
Туркистон 
ўлкасида 
маҳаллий 
ҳунармандчилик 
корхоналари турли-туман бўлиб, улар ўзларининг характерига 
кўра қуйидаги тўртта гуруҳга бўлинган: 
1. Қазилма маҳсулотларни қайта ишловчи (кулолчилик, 
чўян 
қуйиш, 
темирчилик, 
тунукасозлик, 
чилангарлик) 
корхоналари. 
2. Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишловчи (кўнчилик, 
гилам ва олача тўқиш, мой-шам, шойи, кигиз тўқиш, пиллачилик, 
этикдўзлик ва бошқ.) корхоналар. 


129 
3. Ўсимлик маҳсулотларини қайта ишловчи (мойжувоз, ип-
газлама, дурадгорлик, эгар -жабдуқ ва бошқ.) корхоналар. 
4. Аралаш маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи (заргарлик, 
соатсозлик, китоб муқовалаш, дўппидўзлик ва бошқ.) 
корхоналар. 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling