Ўзбекистон тариxи
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амударѐ бўлими
ўтроқ аҳолини бошқаришга бўлинган. Ҳар бир уезддаги
кўчманчи аҳоли волостларга, волостлар эса овулларга 1 Саидаҳмедов И. Давлат ва ҳуқуқ тарихи..., 196-199 бб. 110 бўлинган. Волост (бўлис)лар – волост бошқарув-чилари, овуллар эса оқсоқоллар томонидан бошқарилган. Вилоят бошқарувчилари ва унга номзодлар ҳарбий губернатор томонидан, овул оқсоқоли ва унга номзодлар уезд бошлиғи томонидан тайинланган. Волост бошлиғи полиция ва маъмурий ҳокимиятни амалга оширган. Ўтроқ аҳолини бошқариш қишлоқларда маъмурий ва полиция ваколатларига эга бўлган оқсоқоллар томонидан амалга оширилган. Ўтроқ аҳоли уездларда волостларга, волостлар эса қишлоқ жамоалари (оқсоқолликлар)га бўлинган. 1886 йилги ―Низом‖ га кўра, Туркистон ўлкасини бошқариш қуйидагича бўлинган: 1. Бош бошқарма. 2. Турли тармоқларнинг алоҳида қисмларини бошқариш. 3. Маҳаллий маъмурий бошқарув: вилоят – уезд –волост – қишлоқ. 4. Суд бошқаруви. Туркистон генерал-губернатори ҳузурида Кенгаш, махсус топшириқларни бажариш учун амалдорлар, таржимон ва девонхона мавжуд бўлган. Кенгаш ваколатларига барча қонунчилик масалалари, генерал-губернатор топширган вазифаларни кўриб чиқиш кирган. Аммо у, ўлкани умумий бошқариш бўйича маслаҳат овозига эга бўлган. Уезд бошқаруви бўйича Амударѐ бўлими алоҳида мақомга эга бўлган. Амударѐ бўлими бошлиғи уезд бошлиғи мақомига эга бўлиб, маъмурий ва полиция бошқаруви унинг ихтиѐрида бўлган. Бўлим бошлиғи ҳузурида ѐрдамчи ва девонхона мавжуд бўлган. Волост бошлиқлари ва уларнинг ѐрдамчилари аҳоли томонидан уч йилга сайланган ҳамда ҳарбий губернатор томонидан тасдиқланган. Волост бошқарувчилари суд ҳукмларини ижро этган, аҳолининг келиб-кетишини назорат қилган ҳамда солиқларнинг ўз вақтида йиғилишини таъминлаган. 1867 йилги ―Муваққат Низом‖ га кўра, Туркистон ўлкасининг суд ва полиция тизими – ҳарбий суд, империянинг Download 4.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling