Ўзбекистон тариxи
Туркистон ўлкасининг маъмурий-ҳудудий бошқаруви
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сирдарѐ вилояти
Туркистон ўлкасининг маъмурий-ҳудудий бошқаруви.
Россия империяси Ўрта Осиѐ хонликларини босиб олганидан сўнг бу ҳудудларда кўп асрлардан буѐн шаклланиб, мавжуд бўлиб келган, ўтроқ ва кўчманчи аҳолининг диний ҳамда маҳаллий хусусиятларини ўзида акс эттирган бошқарув тизими ўрнига империя манфаатларига хизмат қилувчи бошқарув тартиблари ўрнатилади. Маълумки, 1867 йилда Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилиб, унинг генерал- 104 губернатори ўз қўлида ҳарбий ва фуқаролик ҳокимиятини бирлаштирган. Генерал-губернатор бир вақтнинг ўзида подшо ноиби, ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, Еттисув казак қўшинлари атамани, бош миршаб ва бош прокурор вазифаларини ҳам ўтаган. Генерал-губернатор император томонидан тайинланган ва вазифасидан озод этилган бўлиб, у ҳарбий вазирга бўйсунган. Туркистон генерал-губернаторлиги бошқарув тизими марказий, вилоят, уезд (туман), участка (волост), шаҳар, қишлоқ ва овул бошқаруви шаклларидан иборат эди. Генерал- губернаторлик дастлабки ташкил этилган пайтда иккита – маркази Тошкент бўлган Сирдарѐ ва маркази Верний (Олмаота) бўлган Еттисув вилоятларидан иборат бўлган. Сирдарѐ вилояти ҳудудига аосан илгари Туркистон вилоятига тегишли бўлган ерлар ва Қўқон хонлигининг босиб олинган шимолий ҳудудлари кирган. Еттисув вилояти эса Семипалатинск вилоятининг Сергиопол, Копал ва Алатавск округи ҳудудлари ҳамда Туркистон вилоятининг бир қисмидан иборат ҳудудларда ташкил этилган. Сирдарѐ вилояти маъмурий жиҳатдан Казалинск, Перовск, Туркистон, Чимкент, Авлиѐота, Тошкент, Хўжанд, Жиззах уездларига бўлинган бўлса, Еттисув вилояти Сергиопол, Копаль, Верний, Иссиқкўл ва Тўқмоқ уездларига бўлинган. Россия ҳукумати янгидан босиб олинган ерлар ҳисобига Туркистон генерал-губернаторлиги таркибига қўшимча маъмурий – ҳудудий бирлик ташкил этиб борган. Жумладан, 1868 йилда Бухоро амирлигига қарашли босиб олинган ерларда маркази Самарқанд бўлган Зарафшон округи, Хива хонлигига қарашли ерларни босиб олиш ҳисобига 1874 йилда маркази Петро-Александровск (Тўрткўл) бўлган Амударѐ бўлими, 1876 йилда Қўқон хонлиги ҳудудларида маркази Янги Марғилон (Скобелев, Фарғона) бўлган Фарғона вилояти ташкил этилган эди. ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон генерал- губернаторлиги маъмурий-ҳудудий жиҳатдан Сирдарѐ, Еттисув, Самарқанд, Фарғона ва Каспийорти (Закаспий) вилоятлари ҳамда Амударѐ бўлимидан иборат эди. Вилоятлар уездларга бўлинган бўлиб, улар қуйидагилар эди: Сирдарѐ вилояти – Авлиѐота, Казалинск, Қурама, Перовск, Туркистон, Чимкент; Тошкент шаҳри марказ сифатида генерал-губернаторга бўйсунган; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling