Ўзбекистон тариxи


 Хива хонлигининг тугатилиши


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

 
7. Хива хонлигининг тугатилиши. 
Бекович-Черкасский экспедициясининг ҳалокати ва 1839 
йилда Перовский юришининг барбоди ҳали рус генераллари 
ѐдидан чиқмаган эди. Ўзбек хонликларининг учинчиси-Хива ўз 
мустақиллиги билан мустамлакачилар учун жиддий хавф солиб 
турар эди. 1872 йил охирларида ҳарбий вазир бошчилигида 
Петербургда Туркистон, Оренбург генерал-губернаторлари ва 
Кавказдаги подшо ноиби иштирокидаги маҳфий кенгашда Хива 
хонлигини босиб олишга узил-кесил қарор қилинди. 
Хива хони масалани тинч йўл билан ҳал қилишга 
уринишлари беҳуда кетгач, ҳарбий кенгаш чақириб, мудофаа 
режаларини тузади ва душман истилочиларига қарши ўзининг 
лашкарбошиларини сафарбар қилади. Матмурод девонбеги, 
Маҳмуд ясовулбоши, Ёқуббек қалмоқ, Элтузар иноқ ва Бобо 
Меҳтар раҳбарлигидаги ўзбек ва туркман йигитлари рус 
қўшинлари ҳужумини қайтариш учун икки гуруҳга бўлиниб 
йўлга тушадилар. Генерал Верѐвкин қўнғиротга юриш қилиб, 
талофатлар бериб бўлсада Хўжайли ва Манғит қалъаларини 
ишғол қилди. Кейинчалик Хоразмнинг қўҳна қалъаси Хазорасп 


97 
эгалланди. Бу қалъани бош қўмондон фон Кауфман ўзига 
қароргоҳ қилиб, ичкари силжиш учун таянч пунктига 
айлантирди. 1873 йил 29 май куни русларнинг асосий кучлари 
Хива остоналарида пайдо бўлдилар. Муҳаммад Раҳимхон II 
Хивани ўз ихтиѐридаги кучлар билан мудофаа қилиб 
бўлмаслигига кўзи етиб, Измиқшўр тарафидаги туркман овулига
кетишга мажбур бўлди.
Муҳаммад Раҳимҳон Хивага қайтиб келгунча босқинчилар 
саройни талаб, барча қимматбаҳо буюмларни, 300 та қўлѐзма 
асарни Петербургга жўнатдилар.
1873 йил 12 августда Гандимиѐн қишлоғида фон Кауфман 
сулҳ шартномаларини Муҳаммад Раҳимҳон диққатига ҳавола 
қилди. Бунга кўра Амударѐнинг ўнг қирғоқлари Россия ихтиѐрига 
ўтди, рус кемаларини Амударѐ бўйлаб сузишлари учун барча 
имкониятлар яратилди. Рус савдогарлари хонлик ҳудудида эркин 
савдо қилиш, Амударѐнинг чап қирғоғидаги савдо омборлари 
қуриш ҳуқуқини олдилар. Хива хонлиги Россия вассалига 
айланиб, хонлик зиммасига 2.000.000 сўмлик товон тўлаш 
мажбурияти юкланди. Россия фуқароларига хонликда кўчмас 
мулк сотиб олишга рухсат берилди.
Россия империяси Бухоро ва Хива хонликларига қарши 
уруш олиб бораѐтган йиллари қўқон хонлигида чуқур сиѐсий ва 
иқтисодий инқироз ҳукм сурмоқда эди.
1875 йилда атрофига 200 дан зиѐд кишини тўплаган 
Пўлатхон Ўзганга келиб, хонга қарши катта хавф туғдирди. 
Уларга қарши Хон Исо Авлиѐ, Абдураҳмон Офтобачи ва 
Саримсоқ Эшикоғаси бошчилигида 4000 кишилик аскар юборди. 
Бироқ 1875 йил 28 июлда йирик амалдорлар ўз қўшини билан, 
Худоѐрхоннинг ўғли Андижон ҳокими Насриддинбек 5000 
кишилик қўшини билан қўзғолончилар томонга ўтиб, бирлашди.
Аслида эса у империянинг тажовузига қарши кучларни 
тўплашга уринди ва шу ўринда ўз ҳаракатини сўраб Бухоро 
амири ва Тошкентнинг энг нуфузли кишиларидан бири бўлган 
Саидазимбойларга хат жўнатди. қўқон хонлигидаги халқ 
ҳаракатлари ва Худоѐрхоннинг қочиши орқасида юзага келган 
оғир вазият рус ҳукуматига қўл келди. 1875 йил 20 августда 
Кауфман 
бошчилигидаги 
қўшинлар 
томонидан 
Маҳрам 
қаъласининг эгалланиши хонлик тақдирини узил-кесил ҳал 
қилди. Насриддинхоннинг Кауфман билан келишуви халқнинг 


98 
қаҳр-ғазабини уйғотди. Пўлатхон атрофида тўпланган хоннинг 
атоқли амалдорлари Андижоннинг Бўтақора қишлоғида уни хон 
деб эълон қилдилар. Кауфман Андижонга Троцкий ва Скобелев 
бошчилигида катта қуролли кучларни юборди. Октябр ойи 
бошларида Андижон руслар томонидан оѐқ-ости қилинди. Айрим 
маълумотларга қараганда, Андижонда шахсан Скобелев 
бошчилигида 20 минг киши ўлдирилган.
Пўлатхон Наманганда мағлубиятга учрагач Асакада 
ўрнашиб, курашни давом эттиради ва Ўш, Андижон, Марғилонни 
эгаллайди. Шунингдек, Абдураҳмон Офтобачи ҳам душманга 
таслим бўлди. 1876 йил 28 январида Учқўрғонда мағлубиятга 
учраган Пўлатхон Олой водийсида сўнгги кучлари билан тор-мор 
этилди. 1876 йил феврал ойида қўқон қамал қилингач 
Насриддинхон таслим бўлди ва Абдураҳмон Офтобачи билан 
Тошкентга жўнатилди. қўқон хонлиги тугатилиб, ўрнига Фарғона 
вилояти ташкил этилиб, унга генерал Скобелев ҳарбий 
губернатор этиб тайинланди. 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling