109
5. Қишлоқ бошқаруви
Вилоятлар бошқаруви
1
ҳарбий
губернатор ва вилоят
бошқармаси томонидан амалга ошириб борилган. Юқорида
таъкидлаганимиздек, ҳарбий губернатор ҳарбий ва ҳарбий
фуқаролик хусусиятига эга бўлган. Ҳарбий губернатор қошида
амалдорлар ва вилоят бошқармаси мавжуд бўлиб, вилоят
бошқармасига ҳарбий губернаторнинг ѐрдамчиси
раислик
қилган. Бу ѐрдамчи ҳарбий губернатор билан келишилган ҳолда
император ѐрлиғи билан вазифасига тайинланган ва озод этилган.
Ҳарбий губернатор бўлмаган пайтларда унинг вазифасини
ѐрдамчиси бажарган.
Вилоят бошқармаси учта бўлим –
фармон берувчи,
хўжалик ва суд бўлимларидан иборат бўлган. Бўлим бошлиқлари
генерал-губернатор томонидан тайинланган ҳамда вазифасидан
озод этилган. Уездларни
уезд бошлиқлари идора қилган. Улар
генерал-губернатор тавсиясига биноан олий ѐрлиқ
билан
вазифасига тайинланган ва озод этилган. Уезд бошлиқлари
маъмурий ва полиция вазифасини бажарган ҳамда қонунлар
ижроси устидан назорат қилган.
Маҳаллий бошқарув
кўчманчи аҳолини бошқариш ва
Do'stlaringiz bilan baham: