Ўзбекистон тариxи


умумий қонунлари асосида суд ва халқ суди


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

умумий қонунлари асосида суд ва халқ судидан иборат бўлган 
бўлса, 1886 йилги ―Низом‖ га кўра, уларга ўзгартиришлар 
киритилиб, қуйидагича бўлган: судлов палатаси, округ судлари, 
қўшимча мировой (сулҳпарвар) судьялар, фахрий мировой 
судьялар.


111 
Маҳаллий аҳолининг судлари алоҳида тартибга асосан 
тузилиб, халқ судлари деб номланган. Халқ судлари алоҳида рус 
судларига тегишли ишлардан ташқари содир этилган ишларни, 
бирор халқ судига тегишли бўлган ҳамда рус ҳужжатлари 
асосида бўлмаган фуқаролик ишларини кўриб чиққан. Халқ 
судлари – халқ томонидан сайланиб қўйилган бийлар томонидан 
амалга оширилган. Улар ҳарбий губернатор томонидан 
тасдиқланган. Ўтроқ аҳоли учун қози судлари амал қилган 
бўлиб, улар аҳоли томонидан сайланган ҳамда ҳарбий губернатор 
томонидан тасдиқланган. 
Туркистон ўлкасида вилоят ва уезд (туман) бошқармалари 
шаҳарларда жойлашган. Тошкент, Самарқанд, Қўқон, Андижон, 
Марғилон, Наманган, Ашхобод, Чимкент, Жиззах, Каттақўрғон 
кабилар катта мавқега эга бўлган асосий шаҳарлар эди. Шаҳарлар 
ичида генерал-губернаторликнинг сиѐсий, маъмурий ва маданий 
маркази бўлган Тошкент шаҳрига алоҳида эътибор берилган. 
Хусусан, 1865 йилда генерал – майор Романовский рус зобитлари 
ва амалдорлари учун шаҳарнинг шарқий қисмидан жойни 
танлади ва қисқа муддат (1866-1868 йй.) рус аҳолиси яшайдиган 
―Янги шаҳар‖ барпо этилди. 
1868 йил 27 февралда Тошкентнинг ―Янги шаҳар‖ қисмида 
ҳарбий-халқ бошқармаси тузилиб, статистик маслаҳатчи 
Россицкий унинг бошлиғи этиб тайинланди. Ушбу бошқарманинг 
дастлабки қарорига кўра Тошкентнинг ―Янги‖ қисмида қуйидаги 
ишларни амалга ошириш кўзда тутилди: 
1. Режа тузиш, уй қуришга ер ажратиш, кўча ва майдонлар 
барпо этиш. 
2. Солиқлар ва турли тушумларни тартибга келтириш ҳамда 
ундириш, шунингдек, шаҳарнинг даромад ва харажатлар 
сметасини тузиш. 
3. Шаҳар ирригация тизими ва ободончилигини бошқариш. 
Маълумки, 1870 йилда Россиянинг ички губернияларида 
―Шаҳар низоми‖ қўлланила бошланган эди. Сирдарѐ вилояти 
бошқармасининг умумий раѐсати 1872 йилда Тошкентда ҳам 
ушбу низомни қўллаш масаласини кўтариб чиқди. Шунга кўра, 
―Шаҳар низоми‖ ни мустамлака бошқарув маъмурияти 
манфаатларига мос равишда ўзгартириш, қўшимчалар киритиш 
асосида Тошкентда жорий этиш учун лойиҳа тайѐрланди. Ушбу 
лойиҳа махсус комиссия томонидан атрофлича муҳокама этилган 


112 
бўлса-да, бу масала 1877 йилдагина ҳал бўлди. Таъкидлаш 
лозимки, Россия империясида шаҳарга оид иккита низом (1870, 
1892 йй.) қабул қилинган бўлиб, улар Туркистон ўлкасининг 
Тошкент ва Верний (Алмати) шаҳарларидагина қўлланилиб, 
бошқа шаҳарларга жорий этилмаган. 
1877 йилда Тошкент шаҳар Думаси ташкил этилиб, 
Сирдарѐ ҳарбий губернатори бошчилигида махсус ҳайъат 
тузилади. Ҳаѐъат сайловчилар рўйхатини тузиш, шаҳар 
жамоатчилик бошқарувига сайлов ўтказиш бўйича иш олиб 
борди. Сайловда 25 ѐшга тўлган, шаҳарда кўчмас мулки бўлган 
рус фуқаролари, савдо ва косибчилик гувоҳномалари бўйича 
шаҳар солиғини тўлайдиган, қарзлари бўлмаган ва судланмаган 
шахслар иштирок этишлари мумкин бўлган. Думада овоз 
берувчилар сони 72 кишидан ошмаслиги керак эди. Уларнинг 
учдан бир қисми маҳаллий аҳоли, қолгани эса ―Янги шаҳар‖да 
истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари бўлиши шарт эди. 
Сайловлар тўрт йилда бир марта бўлиб ўтган ва унда асосан 
савдогарлар, йирик саноат корхоналари ҳамда уй эгалари 
иштирок этган. Янги ташкил этилган Дума биринчидан, шаҳарни 
мустамлакачилар қўлида сақлаб туришни, иккинчидан, Думага 
сайланган маҳаллий аҳоли вакилларини ҳокимият таянчига 
айлантиришни мақсад қилиб қўйган эди. 
Генерал – губернатор томонидан тайинланган Тошкент 
шаҳри бошлиғи бир вақтнинг ўзида Дума раиси ва шаҳар ҳокими 
(ҳоким тўра) вазифаларини ҳам бажарган. Шаҳар ҳокими 
вазифасини турли йилларда қуйидаги шаҳар бошлиқлари 
бажарганлар:
1. В.Ю.Мединский – 1874-1877 йй. 
2. Е.Т.Пукалов – 1877-1883 йй. 
3. С.Р.Путинцев – 1884-1890 йй. 
4. А.Т.Тверитинов – 1891-1898 йй. 
5. И.А.Ладиженский – 1898-1901 йй. 
6. В.Ф.Киселѐв – 1901-1904 йй. 
7. В.Н.Рибушин – 1904-1905 йй. 
8. С.Р.Путинцев – 1905-1907 йй. 
9. Н.Г.Маллицкий – 1907-1917 йй. 
Туркистондаги мустамлака бошқаруви 1898 йилгача 
―ҳарбий-халқ бошқаруви‖, ундан кейин эса ―маъмурий полиция 


113 
бошқаруви‖ деб аталган бўлса ҳам унинг моҳияти мазмунан 
ўзгармаган. Барча ваколатлар аввало, генрал-губернатор, 
қолаверса, у бошчилигидаги рус маъмурияти қўлида тўпланган 
бўлиб, Россия империяси Ўрта Осиѐда ўзбек давлатчилиги ва 
бошқарувининг барча кўринишларини бутунлай йўқотиш ва 
русча идора усулини қатъий жорий этиш бўйича изчил фаолият 
олиб борди. Маъмурий бошқарув тизими ана шу мақсадга 
қаратилиб, бунинг учун барча чоралар кўрилган эди. 
Туркистон ўлкасида 1867 йилдан 1917 йилгача ўн бешта 
генерал – губернатор ҳукмронлик қилган бўлиб, улар 
қуйидагилар эди: 
1. К.П.Кауфман – 1867-1882 йй. 
2. М.Г. Черняев – 1882-1884 йй. 
3. Н.О. Розенбах – 1884-1888 йй. 
4. А.Б.Вревский – 1889-1898 йй. 
5. С.М. Духовский – 1898-1901 йй. 
6. Н.А. Иванов – 1901-1904 йй. 
7. П.Н. Тевяшов – 1904-1905 йй. 
8. Д.И. Суботич – 1906 й. 
9. Н.И. Гродеков – 1907-1908 йй. 
10. П.И. Мишенко – 1909 й. 
11. А.Б. Самсонов – 1909 -1913 йй. 
12. Флуг, Мартсон ва Ерофеевлар – 1913-1916 йй. 
13. А.Н. Куропаткин – 1916-1917 йй. 
Россия империяси маъмурлари ўзларининг Туркистондаги 
мустамлакачиликка асосланган мақсадларини кенг қўламда 
амалга ошириш учун ўлкани руслаштириш сиѐсатига алоҳида 
эътибор берганлар. Маълумотларга кўра, Туркистонда очилган 
давлат муассасалари, судлар, банклар ва бошқа ташкилотларда 
иш юритиш фақат рус тилида олиб борилган. Маҳаллий аҳоли 
(асосан бойлар, савдогарлар, қозилар ва оқсоқоллар)нинг 
болаларини рус тилига ўргатиш учун рус–тузем мактаблари 
очилган. Бундан кўзланган асосий мақсад империя маъмуриятига 
садоқатли амалдорларни тайѐрлаш ва келажакда ―сиѐсий 
аҳамиятга эга бўлмаган бошқарув ишларигагина маҳаллий 
аҳолини жалб қилишдан ‖ иборат эди. 
ХIХ асрнинг охирларига келиб Туркистон генерал-
губернаторлигининг умумий майдони 1.738.918 кв.км.ни ташкил 


114 
этган. 1897 йилги биринчи Бутунроссия аҳолини рўйхатга 
олишнинг тўла бўлмаган маълумотларига кўра, Туркистон 
генерал-губернаторлигининг бешта вилояти аҳолиси қуйидагича 
эди: 
1. Каспий бўйи вилояти – 383 минг киши. 
2. Самарқанд вилояти – 860 минг киши. 
3. Сирдарѐ вилояти – 1.478 минг киши. 
4. Фарғона вилояти – 1.572 минг киши. 
5. Етттисув вилояти – 988 минг киши. 
Жами – 5.281 минг киши. 
Россия империяси статистика бошқармасининг 1914 йилда 
тўплаган маълумотларига кўра бу кўрсаткич 6.492.604 кишидан 
иборат бўлган. Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, 
Туркистон 
генерал-губернаторлигининг 
учта 
вилояти 
(Самарқанд, Сирдарѐ ва Фарғона) да аҳоли зич яшаган. 
Туркистон аҳолисининг умумий миқдорида ўзбеклар, 
қозоқлар, қирғизлар, тожиклар, туркманлар ва қорақалпоқлар 
кўпчиликни ташкил этган. Фоиз ҳисобида улар қуйидагича 
бўлган: 
Ўзбеклар 
35,7 
қозоқлар ва қирғизлар 
44,66 
Туркманлар 
4,98 
Тожиклар 
6,73 
Қорақалпоқлар 
2,26 
Руслар 
3,75 
бошқа халқлар 
2,15 
Ўлкадаги рус, украин ва белорус аҳолисининг сони 1897 
йилда 197.240 киши бўлган бўлса, 1911 йилда уларнинг сони 
406.607 кишига етган. Бундан ташқари, Туркистон аҳолисининг 
этник таркибини татарлар, бошқирдлар, грузинлар, арманлар, 
латишлар, литваликлар, поляклар, қошғарликлар, уйғурлар, 
таранчилар, форслар, ҳиндлар, курдлар, афғонлар кабилар ҳам 
тўлдирганлар. 
Туркистон генерал-губернаторлигининг қишлоқ жойларида 
маҳаллий аҳолининг 86 фоизи, маҳаллий бўлмаган аҳолининг 17 
фоизи яшаган бўлса, шаҳарларда маҳаллий аҳолининг 14 фоизи 
маҳаллий бўлмаган аҳолининг эса 83 фоизи яшаган. Шаҳар 
аҳолисининг улуши Тошкент, Қўқон, Верний, Андижон, 


115 
Самарқанд, Марғилон каби йирик савдо-саноат ва маъмурий-
сиѐсий марказларда нисбатан юқори бўлган. 
Туркистон ўлкасида русийзабон аҳолига кўплаб имтиѐзлар 
берилган бўлиб, бундай имтиѐзлар маҳаллий аҳолига тегишли 
бўлмаган. Рус мустамлакачилик тартиблари, идора услуби ва 
руслаштириш 
сиѐсатидан 
норозилик 
қуйи 
маъмурият 
сайловларида очиқдан-очиқ сиѐсий чиқишлар шаклида намоѐн 
бўлди. Мустамлака шароитидаги миллий ва синфий тенгсизлик 
ҳамда рус ишчиларининг имтиѐзлари ва уларнинг маҳаллий 
ишчилардан кескин фарқланувчи ҳукмрон мавқеи, империянинг 
руслаштириш сиѐсати, кўчириб келтирилган рус аҳолисига 
маҳаллий аҳоли ерларининг бўлиб берилиши миллий-озодлик 
ҳаракатларига сабаб бўлган эди. 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling