Ўзбекистон тариxи


 Россия империясининг Туркистондаги кўчириш


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

9. Россия империясининг Туркистондаги кўчириш 
сиѐсати. Мустамлака Туркистонидаги маданий-маърифий 
сиѐсат. 
 
Маълумки,
босиб олинган ҳудудларни империя 
мафкурасига мослаштириш, маҳаллий аҳолини имкон қадар 
руслаштириш, шу аснода миллий-маданий қадриятларни 
йўқотиш Россия империяси мустамлака сиѐсатининг асосини 
ташкил этар эди. Айнан шунинг учун ҳам Россия ҳудудларида 
яшаѐтган аҳолини доимий равишда Туркистон ўлкасига кўчириш 
мустамлака 
маъмурларининг 
диққат 
марказида 
бўлди. 
Шунингдек, империя ҳукумати ―Туркистон Россия тожидаги 
бебаҳо жавоҳир‖ эканлигини таркор эътироф этган ҳолда 
Россиядаги ишсизлик, аҳоли нотинчлиги муаммоларини ҳам 
―ортиқча аҳолини‖ кўчириш орқали ҳал этишга ҳаракат 
қилдилар. Ундан ташқари, империянинг Туркистонда кўраѐтган 
чора-тадбирлари, ўлкада бутунлай мустаҳкамланиб олиш учун 
етарли эмас эди. 
Таъкидлаш жоизки, Россиянинг ўзида, унинг марказий 
районларида ижтимоий-иқтисодий аҳвол яхши эмас эди. Бу ҳолат 
ҳам чор маъмурларини кўчириш сиѐсати олиб боришга мажбур 
қилган бўлиб, унинг ўзига хос сабаблари бор эди. Тарихдан 
маълумки, 1861 йилда Россияда аграр ислоҳот ўтказилиб, бу 
ислоҳотдан сўнг қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳолининг 
катта қисми ерлардан бўшаб шаҳарларга келиб жойлаша 
бошладилар. Россия шаҳарларида мавжуд бўлган саноат 
корхоналари эса, қисқа муддат ичида янги ишчиларни иш билан 
таъминлашга қодир эмас эди. Бу ҳолат эса ўз-ўзидан Россия 
шаҳарларида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни келтириб 
чиқарди. Шунингдек, илгари қишлоқ хўжалиги ишлари билан 
шуғулланган, саноат ишлаб чиқаришда малака ва тажрибага эга 
бўлмаган ―собиқ деҳқонлар‖ ишсизлар сонини тўлдиришга ѐки 
бўлмаса, бошқа ўлкаларга кўчиб кетишга мажбур эдилар. 
Юқоридаги 
сабаблар 
ва 
ҳолатларни 
империя 
маъмурларининг ўзлари ҳам эътироф этганлар. Хусусан, 
Туркистон ўлкасида махсус кўрсатма билан тафтиш ишлари олиб 
борган К.К.Пален Россия империясининг Туркистонда бу 
йўналишдаги кўзлаган манфаатларини қуйидагича ифодалайди: 


139 
―Бу ўлка Россияга қўшилган кундан бошлаб рус ҳукуматини икки 
томонлама: 
1. Молиявий сиѐсат нуқтаи назаридан давлатнинг даромад 
манбаи ва маҳсулотлар учун янги бозор сифатида; 
2. Мустамлакачилик сиѐсати нуқтаи назаридан ортиқча 
аҳолини жойлаштириш учун янги вилоят сифатида қизиқтиради‖; 
Юқоридагилардан ташқари, Туркистон ўлкасига ―ортиқча 
аҳолини‖ кўчиришдан кўзланган асосий мақсадлардан яна бири, 
бу ерда мустамлакачи ҳукумат олиб бораѐтган сиѐсатни 
русийзабон аҳоли ѐрдамида янада изчилроқ амалга ошириш ва 
жорий этишдан иборат эди. Империя маъмурлари учун 
Туркистон ўлкасига ―ортиқча‖ аҳолини кўчириш мақсадининг 
моҳияти - бу ерда стратегик жиҳатдан мустаҳкамланиб олиш, 
мустамлакачилик тартибларини изчиллик билан ўрнатиш, ўлкани 
хом ашѐ базасига айлантириш, ўлкада империянинг таянч 
пунктларини мумкин қадар кўпайтириш зарурияти билан 
белгиланади. 
Таъкидлаш лозимки, ундан ташқари подшо ҳукумати саноат 
ишлаб чиқариши малакасини яхши эгаллаган тажрибали 
ишчиларни ҳам мустамлака ўлкаларда иш бошлаган ўз 
корхоналарига жалб қилишдан кучли манфаатдор эди. Айнан 
юқорида кўрсатилган сабабларга кўра, Туркистон ўлкасига 
русийзабон аҳолини кўчириш сиѐсати йилдан йилга жиддий тус 
олиб, жонланиб борди. Бу борадаги чора-тадбирлар империя 
мустамлакачилик сиѐсатининг асосий йўналишларидан бири эди. 
Аммо, империя маъмурлари ўзларининг кўчириш сиѐсатини 
турли йўллар билан хаспўшлашга ҳаракат қилдилар. Мисол учун, 
―Туркестанские ведомости‖ газетасининг 1888 йил 15 март 
сонида чиққан бир мақолада ѐзилишича, ―Россиядан кўчиб 
келаѐтганлар бўш ерларни ўзлаштиришга, боғ-роғлар барпо 
этишга, маҳаллий аҳоли хавфсизлигини таъминлашга катта ѐрдам 
беради‖. Аслини олганда эса, қашшоқлашиб қолган юз минглаб 
аҳолининг 
Туркистонга 
кўчириб 
келтирилиши 
Россия 
империясида тобора чуқурлашиб бораѐтган ички зиддиятларни 
ҳал этишнинг мустамлака қиѐфасидаги йўли эди. Иккинчи 
томондан эса, мустамлака ўлкада кўп сонли рус аҳолисининг 
доимий яшаши мустамлакачи маъмурлар учун иқтисодий, сиѐсий 
ва албатта ҳарбий таянч бўлиб хизмат қиларди. 


140 
Рус аҳолисини Туркистон ўлкасига кўчириш сиѐсати 
Туркистон генерал-губернатори Кауфман томонидан бошланди. 
Хусусан, 1875 йилда Авлиѐота туманида Россиядан кўчириб 
келтирилганлар ҳисобига биринчи рус қишлоғи пайдо бўлган 
бўлса, ўша йилиѐқ Авлиѐотада уларнинг сони 8тага етди. 1886 
йилда қабул қилинган ―Низом‖га мувофиқ рус деҳқонларини 
кўчириб келтириш ва жойлаштириш ҳаракатлари кучайиб кетди. 
Бинобарин, кўчириб келтирилганларнинг оғирини енгил қилиш 
ва уларга ҳар томонлама ѐрдам кўрсатиш учун Туркистон 
генерал-губернаторлиги томонидан махсус комиссия тузилди. Бу 
комиссияга генерал-майор Матвеев раис этиб сайланиб
аъзолигига 
полковник 
Путинцев, 
генерал-губернатор 
маслаҳатчиси Иванов, Россиянинг Бухоро амирлигидаги агенти 
Чериковлар тайинландилар. 
Ушбу комиссия тузилиб, фаоллик билан иш олиб 
боришининг сабаблари бор эди. Хусусан, рус аҳолисини 
Туркистон ўлкасига кўчириш дастлабки пайтларда мажбурий 
амалга оширилган бўлса, кейинчалик, ихтиѐрий кўчиб 
келувчиларнинг сони кўпайиб борган. Чунки, кўчириб 
келтирилган рус аҳолиси катта имтиѐз ва имкониятларга эга 
бўлганлар. Маҳаллий аҳоли ота-боболари минглаб йиллар 
давомида яшаб келган ерларидан зўрлик билан кўчириб 
юборилиб, уларга тегишли бўлган барча унумдор ерлар кўчиб 
келган рус аҳолисига текинга олиб берилган. Кўчманчи аҳоли 
минглаб гектар майдонларидаги яйловлардан, пичанзорлардан 
маҳрум бўлдилар. Катта сиѐсий имтиѐзларга эга бўлган кўчиб 
келган рус аҳолиси маҳаллий аҳолининг мустамлакачилик 
тузумига қарши олиб борган ҳаракатларини буғиб турувчи катта 
кучга айланди. Чунончи, маҳаллий аҳолининг кўплаб 
кўзғолонларини бостиришда ҳарбий кучлардан ташқари кўчиб 
келган рус аҳолиси ҳам иштирок этганлиги манбалардан маълум. 
Кўчиб келганларга берилган имтиѐзлар шундан маълум 
бўладики, расмий маълумотларга кўра, кўчиб келганларнинг 43,1 
фоизи мол-мулксиз, 37,8 фоизи пулсиз эдилар. Кўчиб келган рус 
аҳолисига (мужикларга) ўртача 38,8 рублдан пул берилган. 
Уларнинг 17,4 фози - 1 десятина, 53,8 фоизи - 1,3 десятина, 14 
фоизи-3-5 десятина, 14,8 фоизи- 5-10 десятина ер олишган. Кам 
ер олганлар бошқаларнинг ерларида ѐлланиб ишлаганлар ѐки 
шаҳардаги корхоналарда, темир йўлларда ишга жойлашганлар.


141 
Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 1875 йилдан 1890 
йилга қадар Туркистон ўлкасига 1300та оила кўчирилиб, 19та рус 
қишлоғи пайдо бўлди. 1891 -1892 йилларда Россияда очарчилик 
кучайган даврда бу қишлоқлар сони 25тага етди. Биринчи рус 
инқилоби даврида (1905-1907 йй.) ижтимоий аҳволи оғирлашган 
рус деҳқонлари Туркистон ўлкасида ҳосилдор ерларга эга бўлиш 
имконияти борлиги учун оммавий равишда кўчиб кела 
бошладилар. Мисол учун 1906 йилда биргина Еттисув вилоятида 
руҳсатсиз кўчиб келганлар 16 минг кишини ташкил қилган бўлса, 
1907 йилда уларнинг сони 33 минг кишини ташкил этган. 1910 
йилга келиб, Сирдарѐ, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида 124та 
рус қишлоғи мавжуд бўлиб, уларда 70 мингга яқин аҳоли яшарди. 
Умуман, ХХ асрнинг бошларига келиб Туркистон ўлкасидаги рус 
аҳолисининг сони 197420 кишига етиб, уларнинг аксарияти 
ҳозирги Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудларида жойлашган эди. 
Кўчириб келтирилган рус аҳолиси катта имтиѐзларга, 
маҳаллий аҳолига нисбатан кўпроқ ерларга эга бўлиб, улардан 
маълум муддат солиқлар ҳам олинмаган. Империя маъмурияти 
ҳар қандай қилиб бўлса ҳам унумдор ерларни рус деҳқонларига 
ажратиб беришга ҳаракат қилди. Шунингдек, ер солиқлари 
оширилиб, маҳаллий аҳоли ўз ерларини сотишга мажбур этилди. 
Бундай ерлар ҳам кўчиб келган рус аҳолисига берилди. 
Буларнинг натижасида кўчиб келган рус деҳқонлари кўп даромад 
олиб, ишлаб чиқаришнинг техникавий воситаларини ҳам анча 
яхшилаб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Бу масалада В.Юферов 1914 йилда шундай маълумотлар 
беради: ―сарт хўжаликларининг хўжалик қуроли ер ҳайдаш, 
ҳосил йиғиш ва юк ташиш воситаларидан иборат бўлиб, улар 
омоч, мола, кетмон, ўроқ, от билан арава холос. Мирзачўлда 
яшовчи 910 та рус хўжаликларида 973 та бир тишлик, 219та 2 
ишлик плуг, 819та ѐғоч мола, 309 та темир тишлик мола, 59 та 
француз моласи, 129 та дон янггич машинаси, 38 та пичан ўргич 
мослама, 19 та ер текисловчи асбоб, 426 та ер юмшатувчи 
мослама, 136 та пахта экадиган ва 17та ғалла экадиган мослама 
(сеялка) 18та отга қўшиладиган хашак тўплагич мавжуд‖. Бу 
маълумотлар маҳаллий деҳқонлар билан кўчиб келган рус 
деҳқонларнинг имкониятлари ҳамда аҳволидан яққол далолат 
беради.


142 
Қуйидаги жадвалда Туркистон ўлкасига кўчиб келган 
хўжаликларда 1916 йилда мавжуд бўлган чорва моллари миқдори 
берилган. Бу кўрсатгичлар ҳам кўчиб келганларнинг хўжилик 
аҳволи ва имкониятларини яққол намоѐн қилади. 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling