"Ўзбекистон темир иўллари" датк


Download 1.26 Mb.
bet12/27
Sana30.01.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1141191
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27
Bog'liq
Иытисодиёт назариси

Y= С+ I + G + Хп
Иккинчи бир макроиқтисодий айният инвестициялар ва жамғармалар ўртасидаги тенглик ҳисобланади.
Инвестициялар миқдори мамлакатдаги жамғармалар миқдорига боғлиқ бўлади. Бу икки кўрсаткич ўртасидаги тенгликка эришиш макроиқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим шартидир.
Агарда, миллий иқтисодиёт ташқи дунё билан ҳеч қандай алоқага эга эмас (Хп = 0) ва давлатнинг иқтисодиётга аралашуви нолга тенг (G=O), деб фараз қилинса, унда ЯИМ орқали ифодаланган ишлаб чиқариш ҳажми ШТД га тенг бўлади. Яъни:
ЯИМ=ШТД=С+S, айни пайтда: ЯИМ=С+I
Бу ерда макроиқтисодий айният қуйидаги кўринишга эга бўлади:
C+I=C+S ёки I=S
Ушбу айниятдан кўриниб турибдики, уй хўжаликларининг жамғаришга бўлган истаклари тадбиркорликнинг қанча миқцорда инвестициялаш хоҳишларига мос тушса, унда даромадлар ҳажми (СҚ8) ва ялпи харажатлар (СҚ1) ҳажмига тенглигига ёки ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасига эришиш мумкин.
Айтайлик, мамлакат иқтисодиёти очиқ, яъни экспорт-импорт алоқалари йўлга қўйилган, солиқ солиш ва трансферт тўловлари кўринишида давлат аралашуви мавжуд бўлсин. Бундай ҳолатда жамғариш тушунчаси мураккаблашиб, қуйидаги кўринишга эга бўлади: S = Sp + Sa + Sx jZ£)
Бу ерда: Sp — усусий жамғармалар;
Sд — давдатжамғармалари;
Sx — бошқа мамлакатлар жамғармалари.
Бунда хусусий жамғармалар даромадлар (У), трансферт тўловлари (TR), давлат заёмлари, бўйича фоизлар йиғиндисидан (N) солиқлар (Т) ва истеъмол {С)]харажатлартйиғиндисини айириш натижасига тенг бўлади.
Sp = (y + TR + N-T) -C
Давлат жағмармалари қуйидаги миқдорга тенг бўлади:
Sg = (T-TR-N) -G
Агар давлат жамғармалари нолга тенг бўлса, давлат бюджети мувозанатлашган, жамғаришнинг манфий миқдори бюджет тақчиллигини (БТ) билдиради:
БТ= — Sg
Бу ерда: БТ - бюджет тақчиллиги миқдори.
Бошқа мамлакатларнинг жамғармалари ташқи дунёнинг бизнинг импортимиз ҳисобига олган даромадларидан уларнинг бизнинг экспортимизга сарфланган ҳаражатларини айириб топилади.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling