2- мавзунинг амалий машғулоти.
Дарсга қўйилган саволлар:
Ялпи миллий маҳсулот вас оф миллий маҳсулот.
Реал ва номинал миллий маҳсулот. Нарх индекслари.
Ялпи миллий маҳсулот ва шахсий мўлжалланган даромадлар.
Асосий макроиқтисодий тенгламалар.
II Асосий терминлар ва тушунчалар:
Соф инвестициялар, давлат трансферлари, солиқлар, тўғри солиқлар, егри солиқлар, акциз солиқлар, рента аренда ҳақи, ялпи миллий маҳсулот, шахсий даромад, қўшимча қиймат, соф миллий маҳсулот, ялпи хусусий ички инвестициялар, шахсий истеьмол харажатлар, номимал ялпи ички маҳсулот, амортизция, якуний маҳсулот, соф експорт, мўлжалланган даромад, миллий даромад.
III Масала: фараз қилайлик, миллий ишлаб чиқариш икки товардан иборат: X (истеьмол товарлар) ва Й (ишлаб чиқариш воситалар). Жорий йилда 500 бирлик X товарлар ишлаб чиқарилган (товарнинг нархи - 2долл) ва 20 бирлик Й товарлар (товарни нархи - 10 долл). Жорий йилни охирида ишлатилаётган машиналардан 5 таси янги машиналарга алмаштирилиши керак.
Ҳисобланг:
а) ялпи миллий маҳсулотни;
б) соф миллий, маҳсулотни;
в) истеймол ҳажмини ва ялпи инвестициялар ҳажмини;
г) истеймол ҳажмини ва соф инвестиция ҳажмини;
IV Tecлap:
1. Шахсий даромад - бу...
йил давомида ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг қиймати;
йил давомида уй хўжаликлари олган даромад;
солиқ тўлагандан кейин шахсий харажатлар учун мўлжалланган ҳамма даромад;
хусусий маблағлардаги жамғармалар;
ялпи ички махоулот минус амортизация.
2. Қуйидаги кўрсаткичлардан қай бири ялпи миллий маҳсулотга киради?
уй бекаси хизмати;
қўшни ишлатган машинасини сотиб олиш;
брокердан сотиб олинган янги аксиялар;
китоблар магазинидаги янги китобнинг нархи;
коорпорациядан сотиб олинган облигациялар.
Do'stlaringiz bilan baham: |