Ишсизлик тушунчаси ва ишсизлик дараждоининг ўлчаниши.
Иқтисодиётнинг беқарор ривожлаюшш оқибатида, иқтисодий пасайиш даврида ишлаб чиқариш ресурслари тўлиқ фойдаланилмай қолади.
ЯИМни яратишда қатнашадиган иқтисодий ресурсларнинг энг асосийларидан бири бўлган меҳнат ресурсларидан тўлиқ фойдаланилмаслик ишсизликда намоён бўлади.
Макроиқисодий таҳлилдапмеҳнат ресурслари эмас балки ишчи кучи категориясидан кўпроқ фойдаланилади.
Ишчи кучи ёки иқтисодий фаол аҳоли деганда меҳнатга лаёқатли ёшдаги ишлаётган ва ишсиз юрган аҳолининг умумий сони тушунилади.
Меҳнат бозорида бошқа ресурслар бозори сингари талаб ва таклиф қонуни амал қилади. Ишчи кучининг баҳоси ҳисобланган реал иш ҳақи ҳажми ошса, ипжи кучига бўлган талаб қисқаради, агар реал иш ҳақи ҳажми камайса, ишчи кучига бўлган талаб ортади, ишчи кучи таклифи эса камаяди. Ишчи кучига бўлган талаб миқдорининг ишчи кучи таклифи миқдоридан кам бўлиши ишсизликни келтириб чиқаради.
Ишсизлар — ишчи кучининг бир қисми бўлиб, ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлмаган, лекин ишлашни хоҳловчи ва фаол иш қидираётган аҳолидир.
Ишсизликнинг фрикцион, таркибий, даврий турларига иқтисодиётни мак^одаражада таҳлил этилаётганда асосий эътиборни қаратади.
Тўла иш билан бандлик ишчи кучининг 100 фоиз иш билан таъминланганлигини билдирмайди. Аксинча, фрикцион ва таркибий ишсизлик иложсиз ҳол бўлганлигини ҳисобга олсак, биз мутлоқ тўла иш билан бандлиликка эришиб бўлмаслигини тушунамиз.
Агарда даврий ишсизлик бўлмаса, у ҳолда тўла иш билан бандлиликка эришилади. Тўла иш билан бандлик давридаги ишсизлик, ишсизликнинг табиий даражаси дейилади. Бунга иш қидирувчилар сони бўш иш жойлари сонига мувофиқ келсагина эришиш мумкин. Ишсизликнинг табиий даражаси фрикцион ва таркибий ишсизлик йиғиндисига тенг бўлади.
Ишсизликнинг табиий даражаси доимий эмас, чунки у иқтисодий вазият, қонун ва миллий анъаналар билан боғлиқ ҳолда ўзгариб туради.
Ишсизликнинг табиий даражаси мамлакатдаги охирги ўн йилда мавжуд бўлган ҳақиқий ишсизлик даражаси ва кейинги ўн йил учун прогноз қилиб ҳисобланган ишсизлик даражаларининг ўртача миқцори сифатида белгиланади. Умумий ҳолда ишчи кучи иш билан банд ва фаол иш қидириб юрган ишсизларга бўлинади. Ишсизлик даражаси деб ишсизларни ишчи кучи сонига нисбатига (% ҳисобида) айтилади ва уни қуйидаги формула билан аниқлаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |