ЯИМни харажатлар бўйича ҳисоблаш.
Бу усул якуний фойдаланиш усули деб ҳам юритилиб, унда ЯММни ҳисоблаш учун якуний маҳсулотларни сотиб олишга қилинган барча харажатлар ўзаро қўшиб чиқилади. Бу харажатлар қуйидагича гуруҳланади:
Уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари (С):
узоқ муддат фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
кундалик фойдаланиладиган истеъмол буюмлари сотиб олишга;
истеъмол хизматлари тўловига.
Ялпи ички хусусий инвестиция харажатлари (I):
асбоб-ускуналар, машиналарни якуний сотиб олишга;
корхоналар, иншоотлар, турар-жой биноларини қуришга сарфланган;
товар заҳиралари ўртасидаги фарқлар ёки захираларнинг ўзгариши.
Товар ва хизматларнинг давлат хариди (G).
Бу гуруҳ харажатларига маҳаллий ва марказий бошқарув ҳокимияти идоралари томонидан корхоналарнинг пировард маҳсулотлари ва ресурслари хариди (автомобиль йўллари ва почта муассасалари қурилиши, давлат корхоналарида тўланадиган иш ҳақи) харажатлари киритилади. Лекин шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу харажатларга давлат трансферт тўловлари киритилмайди.
Соф экспорт (Xn) — мамлакатнинг импорт ва экспорт операциялари бўйича харажатлар ўртасидаги фарқ.
ЯММни харажатлар орқали ҳисоблаш формуласини қуйидагича тасвирлаш мумкин:
ЯИМ = C + I + G
ЯИМни даромадлар(тақсимот усули) бўйича ҳисоблаш.
ЯИМни даромадлар бўйича аниқлашда якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида резидент ишлаб чиқариш бирликлари томонидан, қўшилган қийматлар ҳисобидан, тўланган дастлабки даромадлар қўшиб чиқилади.
ЯММни даромадлари йиғиндиси кўринишида ҳисоблашда асосан қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
— соф билвостиа солиқлар (Тп) - билвосита солиқлар(қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, божхона божлари) ва субсидия ҳажмлари ўртасидаги фарқ
— ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W) — хусусий ва давлат компанияларининг ёлланма ишчиларга ҳисоблаган барча турдаги меҳнат ҳақи тўловларининг номинал миқдори плюс иш берувчилар томонидан иш ҳақи фондига нисбатан ҳисобланиб тўланадиган ижтимоий суғурта ажратмалари.
— Корпорацияларнинг ялпи фойдаси + нокорпоратив корхоналар даромади (Р).
Нокорпоратив корхоналар — кичик ҳажмдаги, уй хўжаликларига тегишли корхоналар бўлиб уларда корхона фойдаси ва корхона эгасининг иш ҳақи элементлари ўзаро қўшилиб кетган бўлади. Бу ҳолат аралаш даромад атамасини қўллашга сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |