Ўзбекистон темир йўллари” аж қўқон минтақавий темир йўл узели Қўқон электр таьминоти масофаси


-модда. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш ва ўқитиш


Download 1.15 Mb.
bet17/20
Sana08.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1341240
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
МЕХНАТ МУХОФАЗАСИ БЎЙИЧА ТЕХ МАШҒУЛОТ КОНСПЕКТ ЯНВАРь - для слияния

362-модда. Ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш ва ўқитиш
Ишга янги кираётган барча ходимлар, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётган ходимлар учун иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқ беришни амалга ошириши, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усуллари ҳамда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга оид ўқувни ташкил этиши шарт.
Юқори хавфга эга бўлган ишлаб чиқаришга ёки касбий танлов талаб этиладиган ишга кирувчи ходимлар учун ишни хавфсиз услублар ва усуллар билан бажариш бўйича дастлабки тайёргарлик, касб бўйича бир ой давомида меҳнатни муҳофаза қилишга доир ўқув ўтказилиб, имтиҳон топширилади ва кейинчалик меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича мажбурий даврий аттестация ўтказилади.
Ташкилотларнинг ходимлари, шу жумладан раҳбарлари меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат бошқарувини амалга оширувчи органлар томонидан ушбу ходимлар ва раҳбарларнинг касби ҳамда иш турлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитилиши, йўл-йўриқ олиши, билимларининг текширувидан ўтказилиши шарт.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқ олмаган ва билимлари текширувдан ўтказилмаган шахсларни иш берувчи ишдан четлаштириши шарт.
3-мавзу Стрелкада носозлик содир бўлганда электромеханикнинг ҳаракати ва хавфсизлик талаблари ва корхонадаги хар бир касбий йўриқномаларнинг мазмун моҳиятини.
ССБ қурилмаларини таъмирлаш пайтида стрелка ўтказгичлардаги ишларга станция навбатчисининг (ДСП) рухсати билан йўлларни, стрелкали ўтказгичларни, ССБ, алоқа ва контакт тармоғини текшириш ДУ-46 Журналида ёзув киритилгандан сўнг рухсат берилади.
Иш олиб борилаётган темир йўл йўлларининг стрелкали участкалари бўйлаб харакатланувчи таркибнинг барча ҳаракатлари тўғрисида станция навбатчиси ДСПнинг ГГС алоқаси орқали эълон қилиши зарур бўлган барча харакатлар бўйича ДУ-46 форма Журналида ёзув киритилган бўлиши керак.
Стрелкада ҳар қандай ишни бошлашдан олдин, стрелка ўтказгич керакли холатига ўтиши жараёнида шикаст етказиши мумкин бўлган холатларни олдини олиш учун марказлаштирилган постдан стрелка острякларини тасодифий ўтиши эҳтимолини бартараф этиш керак. Бунинг учун электроприводнинг курбел контактини ўчириб станция навбатчисига хабар берилади, ДС участкаларида эса – марказлаштирилган постнинг навбатчи диспетчери ДНСга.
Электропривод, электр қулфлар, приводзамикателлар, шунингдек электроприводларнинг қопқоқлари учун фундаментал уголникларни ечишда ва ўрнатишда уларнинг қисмлари ва конструкциялари қўшни йўл габаритидан ташқарида қолишини таъминлаш керак.
Кам кўринадиган ва интенсив манёвр ишлари олиб бориладиган жойларда, шунингдек қор бўронлари, кучли шамол ва туманларда марказлаштирилган стрелкалардаги ишларни икки киши бўлиб амалга оширилади, улардан бири харакатланувчи бирликларни кузатиши кеарк, носозлик бартараф этилганда иккинчи шахс сифатида тегишли хизмат ходимини тайинлаш мумкин.
Стрелкали ўтказгичларда ишлаганда рамали рельс ва сиқилган остряк орасига, харакатланувчи сердечник крестовиналарида эса сердечник ва усовик орасига ёғоч қўшимчани ўрнатиш керак. Иш охирида қўшимчани олиб ташлаш керак.
Ишлаб чиқариш участкалари раҳбарлари ва катта электромеханиклар станция йўллари бўйлаб ўтишнинг ишчи маршрутларини ишлаб чиқишлари, корхона рахбари билан тасдиқлашлари ва барча жалб қилинган ишчилар эътиборига етказишлари шарт.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling