«Ўзбекистон темир йўллари»
Темир йўл транспортидаги автоматика ва телемеханика қурилмаларининг ишончлилигига таъсир қилувчи омиллар
Download 1.41 Mb.
|
To\'g\'risi 1 Маъруза машғулотларини ўтказиш технологияси 3 2
Темир йўл транспортидаги автоматика ва телемеханика қурилмаларининг ишончлилигига таъсир қилувчи омиллар
Режа: Техник оимллар. Дастурий омиллар. Хизмат кўрсатувчи омиллар. Тмир йўл транспортида бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими 3та қисмдан иборат: техник воситалар; дастурий таъминот; хизмат кўрсатувчи шахс. Шунинг учун ишончлиликка таъсир қилувчи омиллари 3та асосий гуруҳга бўлинади: техник, дастурий ва хизмат кўрсатувчи. Техник омиллар – бу техник воситалар ҳолатига боғлиқ омиллардир. Уларга: 1) объект тузилиши ва иш тартиби; 2) заҳиралаш; 3) назорат ва тиклаш; 4) мажмуаланадиган элементлар тавсифи; 5) нохуш таъсирлардан ҳимояланиш; 6) технологик жараён сифати; 7) аппаратура хизмат кўрсатишга мослашиш даражаси киради. Дастурий омиллар. АБТ ни таъмирлаш дастурини яратиш ўта мураккаб муаммо ҳисобланади. Дастурий ишончлиликка қуйидагилар киради: дастур яратишнинг илк босқичида масалани математик ифодасининг аниқлиги; масалани дастурий таъминотини ишлаб чиқаришга беришдаги талаблар; берилган шартларни хатосиз бажариш даражаси; дастурий қолдирилиш даражаси; умумий алгоритм тузилишининг сифати ва дастурнинг мувофиқлик даражаси. Хизмат кўрсатувчи омиллар. Хизмат кўрсатиш жараёнида ҳам ишончлиликка таъсир қилувчи бир қатор омиллар пайдо бўлади. Унга қуйидагилар киради: объектга хизмат кўрсатишни ташкил қилиш сифати; объектни бузилишида ишлаш қобилиятининг тикланиши; қўшимча элементлар заҳираси билан таъминланганлик. Объект тузилиши унинг ишончлилигига таъсир қилади. Ҳар бир бошқариш тизимининг маълумот узатиш тармоғи алоҳида элементлар бузилганда ҳам тармоқ ишлаш қобилиятини таъминлаш тарзида лойиҳаланган. Заҳиралаш – бузилган асосий воситалар ўрнига заҳира воситаларидан фойдаланиш. Объект таркибига кирувчи барча воситаларнинг техник ҳолатини назорати улкан объектлар ишлаш қобилиятини таъминлаш учун жуда муҳимдир. Фақат ишончли ва етарлича назорат асосида ишончлиликни – заҳира элементни ишга тушириш, тузилишни ўзгартириш, объектни функционаллаштириш жараёнини бошқариш мумкин. Мажмуаланган элементларнинг рационал танлови ишлашини оптимал тартибини таъминлаш ишончлиликка таъсир қилувчи муҳим омилларга киради. Аппаратурани нохуш таъсирлардан ҳимояланганлиги тизим ишончлилигига таъсир қилувчи муҳим омилдир. Ҳимоянинг хусусиятлари – герметизация, экранлаштириш, ҳалақитдан ҳимояланганлик ва бошқалар. Дастурий омиллар. ТИБАТ (АСУП) ва унинг таркибий қисмлари объектни дастурий воситаларнинг бир вақтдаги ишлаш қобилияти бундай объектларни ишлаш қобилиятини яратади. Мавзу бўйича саволлар? 1. Техник ва дастурий омилларни солиштиринг. 2. Заҳиралаш нима? 3. Автоматлаштирилган тизим неча қисмдан иборат? Асосий тушунчалар: Техник воситалар, дастурий таъминот, хизмат кўрсатувчи шахс, объект тузилиши ва иш тартиби, заҳиралаш, назорат ва тиклаш, мажмуаланадиган элементлар тавсифи, нохуш таъсирлардан ҳимояланиш, технологик жараён сифати, аппаратура хизмат кўрсатишга мослашиш. Фойдалниладиган адабиётлар: 1. Ворлоу Р., Прошан Ф. «Статическая теория надёжности и испўтания на безопасность». М.: Наука, 1984. 2. Ястребенский М.А., Соляник Б.Л. «Надёжность промежуточнўх автоматических систем в условиях эксплуатации». М.: Энергия, 1978. 3. А.С. Переборов и др. «Теоритические основў железнодорой автоматики и телемеханики». М. Транспорт, 1984. 4. Н..Я. Меньшеков, А.И. Королев «Надёжность железнодорожной автоматики и телемеханики». М.: Транспорт,1976. 4-Маъруза Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling