«Ўзбекистон темир йўллари»


Темир йўл транспорти АБТ да заҳиралаш


Download 1.41 Mb.
bet8/22
Sana11.03.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1258650
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
To\'g\'risi 1 Маъруза машғулотларини ўтказиш технологияси 3 2

Темир йўл транспорти АБТ да заҳиралаш


Режа:
1. Заҳиралаш.

        1. Тузилмавий заҳиралаш.

3. Функционал заҳиралаш


4. Маълумотли заҳиралаш.

Заҳиралаш – бу объект ишлаш қувватининг заҳира воситалар билан таъминлаш мақсадидаги заҳира воситаларидан фойдаланиш бўлиб, у қуйидагича бўлиши мумкин:


а) объект тузилишига кирувчи заҳира элементлари;
б) тизимда бир қатор функцияни элемент билан бажаришни эҳтимолли заҳираси;
в) берилган функция бажариш учун ажратилган вақт заҳираси;
г) маълумот йўқолганда уни танлаш учун фойдаланиладиган маълумотлар заҳираси.
Фойдаланиш воситаси бўйича заҳиралаш тузилмавий, функционал, вақтли, маълумотли бўлиши мумкин.


1.Тузилмавий заҳиралаш (ТЗ).
ТЗ – бу объект тузилишининг заҳира элементлари фойдаланиладиган заҳиралаш.
Тузилма элементи йиғма деталлар ва катта мажмуалар бўлиши мумкин.
Тузилмавий заҳиралаш мураккаблиги объектни муайян ишлаш шарти учун энг мос заҳиралаш усулларини излашга олиб келди. Кўп сонли объектни тузилмавий заҳиралаш усулларидан қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
13) Умумий заҳиралаш (бирга объект заҳираланади)

14) Алоҳида заҳиралаш (алоҳида элементлар заҳираланади)

15) динамик заҳиралаш. Объект элементи бузилиши содир бўлганда, уни тузилишини ўзгартириш орқали заҳиралаш. Бу ерда, маълумот узатишнинг асосий тракти тўғри чизиқ, эҳтимолли трактлар пунктир чизиқдир.
16) Бинони заҳиралаш (асосий элемент ишдан чиққанда, унинг вазифаси заҳира элементига ўтганда заҳиралаш).

бу ерда, 1-асосий элемент, 2 ва 3 – заҳира элементлар.
17) Кўчувчи заҳиралаш (асосий элемент гуруҳи бир ёки бир нечта заҳира элементи билан алмаштирадиган заҳира).

18) Доимий заҳиралаш (объектни функционаллаштиришда асосий элементлар билан бирга заҳира элементлари ҳам қатнашади).

Заҳирадаги элемент юкланганлик даражаси бўйича турли ҳолатларда бўлиши мумкин:

  1. Агар заҳира элементи асосий элемент ишлайдиган режимда бўлса, юкланган заҳиралаш дейилади.

  2. Агар заҳира элементи асосий элементдан камроқ юкланган режимда бўлса, енгиллашган заҳиралаш дейилади.

Агар заҳира элементи юкламага эга бўлмаса, юкланмаган заҳиралаш дейилади.
Тузилмавий заҳиралаш нафақат қурилмани ишлашини ошириш, балки унинг қиймат ишончлилигини ошириш учун ҳам қўлланилади.
Тизим иш натижаси ишончлилигини ошиириш мақсадида, масалан, иккита машина битта масалани ечади. Агар иккита машинанинг натижаси бир хил бўлса, тўғри деб ҳисобланади. Бундай заҳиралаш дубллаштириш дейилади.
Ишловчи элементларни улаш ўта қийин бўлиши мумкин ёки дубллаштирганда, масалан, ишловчи машиналар 3 тага тенг бўлиши мумкин. Натижа камида 2 та машина натижаси бир хил бўлса, тўғри деб ҳисобланади. Бундай заҳиралаш можаритор ёки овоз бериш тамойили бўйича заҳиралаш дейилади. Можаритор заҳиралашнинг схемаси қуйидаги расмда келтирилган.


Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling