Ўзбекистон темир йўллари
Download 172.5 Kb.
|
МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ фани буйича (қабул 2019) ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУР
- Семестрлар бўйича ўқув юкламаси ҳажми
- Жами: 65 36 18 18
- Магистратура бўлими бошлиғи АметоваЭ.К Темир Йул транспорти мухандислиги факультети Илмий – услубий Кенгаши раиси Мамаев Ш.И.
- Вагонлар ва вагон хўжалиги”
- II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ “ТасдиҚлаЙМАН” “Рўйхатга олинди” Ўқув ишлари бўйича проректор № МД - 5А310608 – 1.02 Гуламов А.А.______________ “ ” июн 2019 й. “ ” 20__й. МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ фани буйича (қабул 2019) ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУР
Тошкент – 2020 Ишчи ўқув дастур Ўзбекистон Республикаси ОЎМТВ томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режа ва фан дастури асосида тузилган. Фаннинг ишчи дастури университет Илмий-услубий кенгашининг йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқланган (20___ йил “___” ________ даги “_____” - сонли баённома). Семестрлар бўйича ўқув юкламаси ҳажми
Тузувчи: т.ф.д., профессор Файзибаев Ш.С. Фаннинг ишчи дастури Темир Йул транспорти мухандислиги факультети Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқилган (20__ йил “___” ________даги “___” - сонли баённома) ва факультет Илмий Кенгашида тавсия қилинган (20__ йил “___” ________даги “___” - сонли баённома). Магистратура бўлими бошлиғи АметоваЭ.К Темир Йул транспорти мухандислиги факультети Илмий – услубий Кенгаши раиси Мамаев Ш.И. Кафедрада кўриб чиқилган ва Темир Йул транспорти мухандислиги факультет Илмий-услубий Кенгашига тавсия қилинган (20___ йил “___” ________ даги “_____” - сонли баённома). “Вагонлар ва вагон хўжалиги” кафедраси мудири т.ф.д., профессор Файзибаев Ш.С. I. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни Мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат босқичига кўтариш масаласи қўйилган. Таълим-тарбия жараёнини нафақат ўқувчи ёшларга фанлар бўйича билим бериш, балки эгаллаган билим ва малакаларини амалга татбиқ этиш, улардан амалиётда фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш асосий вазифалардан биридир. Мазкур муаммоларни ҳал этиш йўлларидан бири – таълим муассасалари, раҳбар ходимлар, педагоглар, ўқувчи ёшлар учун таълим хизматлари сифатини оширишдир. Фанни ўқитилиши темир йўл ҳаракат таркибини ишлатиш ва сифатли таъмирлашни ташкил қилиш, янги вагонларни лойиҳалаштириш ҳамда уларни модернизациялаштириш жараёнларида иштирок этаётган мутахассисларни ўқитиш ва билимларини ошириш учун зарурдир. Фанни ўқитилиши мамлакатимизда бўлаётган ижтимоий-сиёсий ва демократик ўзгаришлар, иқтисодиётни эркинлаштириш, иқтисод-ҳуқуқий ва бошқа соҳалардаги ислоҳатларнинг устувор масалаларини қамраб олади ҳамда фан ва технологияларнинг сўнгги ютуқлари эътиборга олиниши тавсия этилади. II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси “Махсус фанларни ўқитиш услубиёти” фанини ўрганишдан мақсад техника ва муҳандислик фанларини ўқитишдаги замонавий педагогикага оид услубиётни, ўқитиш шакллари ва усулларини, мутахассислик фанларини ўқитишда керак бўладиган замонавий педагогик билимлар, кўникма ва малакаларни ўргатишдан иборатдир. Фанни ўрганиш вазифаси бўлиб, мутахассислик фанларини ўқитиш мақсади, мазмуни ва технологиясини аниқлаб ўргатишдан иборат. “Махсус фанларни ўқитиш услубиёти” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида магистрант: ўқитиш принциплари; ўқитиш усуллари; ўқув-услубий ишлар ва уларни ташкиллаштириш; ўқитиш асосий воситалари ва технологиялари; ўқитиш усулларининг дидактик тизимлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; таълимга оид қонунлар ва меъерий хужжатларни; ҳаракат таркиби ҳақида ва педагогиканинг қисқача тарихини; ўқув жараёнини ташкил этилиш шаклларини; мутахассислик фанларини ўқитишнинг дидактик принципларини билиши ва улардан фойдалана олиш; ўқув жараёнини ташкил этилиш; янги ўқитиш воситаларни ва технологияларни кўлаш; мутахассислик фанларни ўқитиш кўникмаларига эга бўлиши керак. Download 172.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling