Ўзбекистон темир йўллари
Download 172.5 Kb.
|
МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ 2
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар Талаба амалий машғулотларда амалий кўникмалар ҳосил қилиши учун топшириқларни бажаради. Амалий машғулотларда бажариладиган топшириқлар қуйидаги принципларга асосан танланади: малака ҳосил қилдирувчи вазифалар, фаннинг моҳиятини англатувчи ва мавзулар орасидаги боғлиқликни ифодаловчи маълум миқдордаги топшириқлар танланади. Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари: талабалар билими рейтинг-назоратини ўқув-методик таъминлашни ташкил қилиш, ўқитувчиларга ўқув юкламаларини тақсимлаш, ўқув-методик ишларни режалаштириш, ўқув ва тарбия ишларини режалаштириш, ўқув режаларни ишлаб чиқиш, махсус фанларни ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, курс лойиҳаларини бажаришда ўқув-методик таъминотни ташкил қилиш, битирув малакавий ишларни бажаришда ўқув-методик таъминотни ташкил қилиш, тест топшириқларини тузишнинг ўзига ҳослиги, магистрларнинг диссертация ишларига кўйиладиган талаблар, бакалаврларнинг ишлаб чиқариш амалиётига кўйиладиган талаблар, бакалаврларнинг битирув малакавий ишларига кўйиладиган талаблар, бакалаврларнинг битирув олди амалиётига кўйиладиган талаблар, янги педагогик технологиялар. Амалий машғулотларини ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар маъруза машғулотларида олган билим ва кўникмаларини мисол ва масалалар ечиш билан мустаҳкамлайдилар ҳамда янада бойитадилар. Бунга жамоа бўлиб машқ қилиш йўли билан ва мустақил ишлаш йўли билан эришилади. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича тақдимотлар ва кўргазмали қуроллар тайёрлаш, қонун ва меъёрий ҳужжатлардан фойдалана билиш ва бошқалар тавсия этилади. Download 172.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling