Ўзбекистон тижорат


-расм. “Банк хизмати товар сифатида” концепцияси


Download 0.78 Mb.
bet2/8
Sana09.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1347662
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Mirzayev

1-расм. “Банк хизмати товар сифатида” концепцияси2
Банк маҳсулоти – алоҳида кўринишдаги банк фаолиятининг мижозлар талабини қондиришга қаратилган, ўзаро боғлиқ бўлган банк хизматлари ва операцияларининг мажмуи3.
Америкалик олимлар томонидан банк хизматининг сифати мезонлари концептуал модели ишлаб чиқилганлиги ва қуйидаги мезонлар, яъни моддийлик (банкнинг жиҳозланганлиги: оргтехника, бино интерьерлари, банк мутахассисининг ташқи кўриниши, ахборот материаллари), ишончлилик (ваъда қилинган хизматни аниқ, асосли ва кўрсатилган муддатида бажариш), зийраклилик (самимий ёрдам бериш ва тезкор хизмат кўрсатиш), дадиллик (хизмат кўрсатувчи банк мутахассисининг билимлилиги, масъулиятлилиги, ишончлилиги ва хушмуомалалиги), хайрихоҳлик (жонкуярлик кўрсатиш ва банк хизмати истеъмолчисига индивидуал ёндашиш) билан ўлчаниши асосида шаклланганлиги кўрсатилган. Бундан, банк хизмати сифатига ҳар томонлама ёндашилганлик кўринади.
Тижорат банклари хизматларини уларнинг иқтисодий мазмунига ва кўзланган мақсадга кўра икки йирик гуруҳга бўлиш мумкин4:
1. Банкнинг ликвидлилигини сақлаб туриш учун бажариладиган хизматлар.
2. Даромад олиш мақсадида бажариладиган хизматлар.
Ушбу икки хизматлар гуруҳи ўртасида маълум нисбат мавжуд бўлиб, улар банк фаолиятини сифат жиҳатдан маълум даражада таъминлаб туриш имконини беради. Банк ликвидлигини таъминлаш мақсадида бажариладиган хизматларнинг баъзи бирлари банкка даромад келтирсада, улар мавжудлигини сабаби банк умумий ликвидлигини маълум даражада ушлаб туришдан иборатдир.
Халқаро банк амалиётида тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг 750 дан ортиқ тури мавжуд. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан мижозларга 100 дан ортиқ банк хизмат турлари таклиф этилади.
Банк ўз фаолияти жараёнида қуйидаги хизматларни кўрсатади:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан вакил банкларнинг ҳисоб варақаларини очиш ва юритиш ҳамда ҳисоб варақлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш;

  • омонатларни жалб қилиш;

  • ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш;

  • пул маблағлари векселлар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассо қилиш;

  • учинчи шахс номидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш;

  • учинчи шахс номидан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш;

  • қимматли қоғозларни чиқариш, харид қилиш, сотиш, ҳисобни юритиш ва сақлаш, уларни бошқариш ва бошқа операцияларни бажариш;

  • давлат фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

  • кичик ва ўрта тадбиркорликни кредит билан таъминлаш;

  • траст хизматлари - ишонч қоғозлар орқали мижозлар активларини бошқариш;

  • истеъмол кредитини бериш;

  • молиявий маслаҳат ва ахборот хизматларини бажариш;

  • нақд пул маблағларини бошқариш;

  • юқори таваккалчиликка эга кредитлар бериш;

  • суғурта хизматларини сотиш;

  • қимматликлар билан бўладиган операцияларда брокерлик хизматларини амалга ошириш;

  • инвестиция ва бошқа хизматларни адо этиш.

Банк хизматларини ривожланишига кўра қуйидагиларга бўлинади:

  • Анъанавий хизматлар;

  • Ноанъанавий (замонавий) хизматлар;



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling