Ўзбекистон тижорат


Ўзбекистон тижорат банкларида инновацион банк хизматларини


Download 0.78 Mb.
bet4/8
Sana09.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1347662
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Mirzayev

2.Ўзбекистон тижорат банкларида инновацион банк хизматларини 
амалдаги ҳолати
Инновацион банк хизматларини  кўрсатишда қуйдаги хизматларга алохида эътибор рериш лозим. Масофавий банк хизматларини кўрсатиш турли банк операцияларни масофадан амалга ошириш имкониятини берадиган хизматлар комплексидир. Бунинг учун банк муассасасига ташриф буюрмасдан туриб компьютер ёки мобиль телефондан фойдаланиш кифоя.
Масофавий технологиялар мижозга банк хизматларидан фойдаланишда максимал қулайлик ва банк билан ишлаш жараёнида вақт ҳамда молиявий харажатларни минималлаштириш имконини беради.
Масофадан хизмат кўрсатиш тизими мижозларга тақдим этилаётган хизматларнинг характерига кўра икки турга бўлиш мумкин:
- информацион;
- транзакцион.
Информацион банкинг мижозларга молиявий маълумотларни тақдим этишга йўналтирилган бўлса, транзакцион банкинг молиявий операцияларни амалга оширишга имконият яратади.
Масофавий банк хизматларининг асосий тамойили мижоз ва банк ўртасида турли ахборотларнинг масофадан алмашинуви ҳисобланади. Бунда банк томонидан мазкур амалиётнинг хавфсизлиги таъминланади.
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларининг турлари:
Банк-Мижоз – бу компьютер орқали амалга ошириладиган тизим бўлиб, бунда мижознинг компьютерига махсус дастур ўрнатилади. Ушбу дастур компьютерда барча мижоз маълумотларни сақлайди (асосан тўлов ҳужжатлари ва ҳисобварақлардан кўчирмалар). Банк ва мижознинг компьютери ўртасида модем орқали тўғридан-тўғри алоқа амалга оширилади.
Интернет-банкинг – бу мижозларнинг депозит ҳисобварақларини, жумладан банк карталарига очилган ҳисобварақларини, интернет орқали бошқариш ҳуқуқини берувчи тизимдир.
Бу хизмат тури мижознинг масофадан банк билан боғланган ҳолда реал вақт давомида тўловларни ўтказиш учун мўлжалланган тизимдир. Фойдаланувчи тизимга веб-браузер орқали қиради. Интернет-банкинг тизими банкнинг веб-серверида жойлаштирилади. Фойдаланувчи банкнинг веб-сайтида барча ўз маълумотлари (тўлов ҳужжатлари ва ҳисобварақлардан кўчирмалар)ни кўриб чиқиш имкониятига эга.
Интернет-банкинг хизмати орқали мижоз ўз иш жойида ёки бошқа ўзига қулай шароитда:

  • тўловларни ўтказиш;

  • тўлов ўтиши босқичларини кузатиш;

  • барча ҳисоботларни олиш каби амалиётларидан исталган вақтда фойдаланиш имкониятини яратади.

Интернет-банкинг орқали мижоз ўз иш жойидан интернет орқали банк сайтига уланиб, ўз ҳисобрақамига тушаётган пулларни кўриши ва пул ўтказмаларини тайёрлаб банкка узатиши мумкин бўлади.
“Интернет банкинг” хизмат туридан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелдаги “Аҳоли ва хўжалик субектларининг бўш пул маблағларини банк депозитларига жалб қилишни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1090-сонли, 2007 йил 7 ноябрдаги “Банк тизимини янада ривожланториш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-726-сонли қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, у банк тизимида мижозларнинг Интернет-банкинг хизмат туридан фойдаланган ҳолда нақд-пулсиз кўринишида амалга ошириладиган операцияларнинг умумий тартиб қоидаларини белгилаб беради.
“Интернет-банкинг” - юридик шахс мақомидаги мижозларнинг банкдаги ҳисобрақамидаги маблағларни интернет орқали тасарруф этиш (бошқариш) имкониятини берадиган хизмат тури.
”Интернет-банкинг” “Банк-Клиент” дастурий мажмуасининг такомиллашган кўриниши бўлиб, ундан фойдаланувчилардан интернет тармоғи орқали олинган электрон тўлов ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатлар асосида амалга оширилади ва операциялар ўрнатилган тартибда мижознинг банкдаги ҳисобварағида қайд этилади.
Мижознинг банк базасига уланиш тартиби қуйидаги тартибда амалга ошади:

  • Мижоз Интернет-банкинг хизмат туридан фойдаланиш учун хизмат кўрсатувчи банк филиалига белгиланган тартибда буюртма беради.

  • Филиал бошқарувчиси Бошқарувга “буюртма”ни илова қилган ҳолда хат билан мурожаат қилади. Хатда мижознинг Ягона базага уланиши учун Бошқарувдан электрон рақамли имзо (ЭРИ) ясаб бериш сўралади. Мазкур хат факс ФТП ва почта орқали Бошқарув девонхонасига етказилиши мумкин.

  • Раис ўринбосари кўсатмасига асосан хат Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш бошқармасига етказилади.

  • Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш бошқармаси “буюртма”ни кўрсатилган тартибда назоратлар китобида рўйхатдан ўтказади ва ЭРИ ясаш учун Ахборот технологиялари ва ҳисоб-китоблар департаментига “буюртма” нусхаси ҳамда идентификатор рақам (номер) беради.

  • Ахборот технологиялари ва ҳисобикитоблар департаменти “буюртма” асосида ЭРИ ясайди. Ясалган ЭРИни махфий пароли билан бирга филалнинг масъул ходимига конвертда топширади.

  • Филиал администратори бош бухгалтер кўрсатмасига биноан мижозга ўз ҳисобрақамига рухсат беради ҳамда муҳрланган конвертни топширади.

  • Интернет-банкинг хизмат турини йўлга қўйиш билан боғлиқ муносабатлар банк билан мижоз ўртасида ўзаро тузиладиган шартнома (3-илова) ва қонунчилик талаблари доирасида тартибга солиниб амалга оширилади.

Ишлаш тартиби эса қуйидаги тартибда амалга оширилади;

  • Мижоз Интернет тармоғида кўрсатилган манзил орқали банк базасига уланиш учун филиал администратори тақдим этган “логин”, “парол” ва “банк коди”дан фойдаланади. Мижоз паролини ўзи ўзгартириш ҳуқуқига эга.

  • Мижознинг алоқа каналлари бўйича олинга электрон тўлов топшириқномаси дастурий назоратдан ўтади. Бинда электрон имзо текширилади.

  • Элетрон тўлов топшириқномасини филиал администратори банкнинг операциялар кунида ишлов беришга топширади.

  • Тўлов амалга ошириш учун филиал бош бухгалтери электрон ҳужжатни тасдиқлаши керак. Бунда электрон ҳужжат яна бир бор дастурий назоратдан ўтади.

  • Тўлов амалга оширилгандан кейин электрон тўлов топшириқномаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Ўзбекистон Республикасда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида”ги Низомнинг 25-бандига кўра етарли миқдордаги нусхаларда қоғозга чиқарилади ва белгиланган тартибда банкнинг кунлик ҳужжатларига тикилади ҳамда тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади. “Интернет-банкинг” дастурий мажмуаси орқали юборилга электрон тўлов топшириқномасининг қоғоз шаклидаги нусхаси банкка тақдим этилмайди ва белгиланган тартибда мижозда сақланади. Бунда мижоз тўлов ҳужжати расмийлаштиришнинг тўғрилиги ҳамда тўлов топшириқномасининг электрон ва қоғоз кўринишларининг мувофиқлиги учун жавоб беради.

  • Мижоз “Интернет-банкинг”дан фойдаланиб, ўрнатилган тартибда ҳисобрақамидаги қолдиқни кўриши, ҳисоботлар тайёрлаши, календардан фойдаланиб архив маълумотларни ва хоказоларни кўриши мумкин.

  • Интернет-банкинг хизмат турини фойдаланишни йўлга қўйганлиги учун хизмат хақи меъёри ўзаро тузилга шартнома ёки банк Бошқаруви томонидан қабул қилинган “Тижорат банки муассалалари томонидан мижозларнинг топшириғи (талаби)ни бажариш юзасидан амалга оширилган муомалалар ва кўрсатилган хизматлар учун олинадиган воситачилик ҳақи тарифлари” асосида мижознинг ҳисобрақамидан ўрнатилган тартибда ечиб олинади.

  • Мижознинг ҳисобрақамидан бажариладиган операцияларнинг қонунчилик талаблари асосида эканлигига мижознинг ўзи масъул бўлиб, банк талаблари асосида расмийлаштирилга тўловнинг ўз вақтида ўтказилишига филиал бош бухгалтери масъулдир.

Масофавий банк хизматларни ташкил этиш учун унга қўйиладиган талабларга албатта жавоб бера олиши лозим. Хориж тажрибасига кўра ривожланган давлатларда энг ривожланган ва кенг миқёсда фойдаланиладиган замонавий банк хизматларидан бири бу – Интернет-банкинг ҳисобланади. Ушбу хизмат тури айниқса сўнгги йилларда бутун дунё бўйлаб тараққий этишини кузатишимиз мумкин. Чунки барча инсонлар мобил телефонлардан фойдаланишмоқда.
Мобил банкинг тизими интернет-банкинг технологияси асосида яратилади.
SMS-банкинг – бу банк мижозларга уларнинг депозит ҳисобварақларидаги ҳамда банк карталарига очилган ҳисобварақларидаги операциялар ҳақида SMS кўринишдаги маълумотларни олиш тизимидир. Ҳисобварағидан маълумот олиш учун мижоз банкнинг махсус телефон рақамига белгиланган SMS-сўровни юбориш керак.
Мижоз учун SMS-банкинг хизмати қуйидаги амалларни бажариш имкониятларини берилади:

  • ҳисобварағига келиб тушган маблағлар;

  • ҳисобварағидан қилинган харажатлар;

  • ҳисобварақ баланси;

  • кун давомида ўтказилган банк операциялари ҳақида оператив маълумот олиш.

Бугунги кунда аҳоли тижорат банкларининг мобил илова дастурлари орқали реал вақт режимида картадан картага пул ўтказиш (P2P) операцияларини бажариш, солиқ, бюджет, коммунал ва бошқа тўловларни амалга ошириш, микроқарз олиш ва кредитларни сўндириш, онлайн омонатларни расмийлаштириш, депозит ҳамда ссуда (кредит) ҳисобварақларини масофадан очиш, халқаро банк карта ҳисобварағидан тўловларни амалга ошириш, онлайн конверсия операцияларини амалга ошириш ва бошқа масофавий банк хизматларидан кенг фойдаланмоқда.Ўз навбатида, корхона ва ташкилотлар учун банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимлари орқали реал вақт режимида банк ҳисобварақларидаги маблағларни тасарруф этиш ва тўловларни амалга ошириш, валюта маблағлари сотиб олиш (конвертация) учун буюртманомани электрон шаклда хизмат кўрсатувчи банкка юбориш, ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўтказиш учун электрон қайдномани банкка узатиш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш бўйича имкониятлар яратилди.
Ҳозирги кунда миллий тўлов тизими негизида Марказий банкнинг ягона банклараро тўлов тизими, 34 та тижорат банкининг ички тўлов тизимлари, шунингдек, банк карталари бўйича барча тижорат банкларини қамраб олган «Уз-Карт» банклараро чакана тўлов тизими, аҳолидан уяли алоқа хизмати, коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилиш бўйича «Уз-Пайнет» тўлов агентлик тармоғи ҳамда «SMS-ТЎЛОВ» чакана тўлов тизимлари фаолият юритмоқда.
Тижорат банклари кучли, ишончли ва юқори самарадорликка эга бўлган платформалар асосида ахборот технологиялари ютуқларини банк фаолиятига дадиллик билан тадбиқ қилиб, улар асосида мукаммал дастурлар яратиб, ахборот тизимлари инфраструктурасини ривожлантирмоқда. Бу ўз навбатида, мамлакатимиз банклари ўртасида соғлом рақобат муҳитини кучайтириш, анъанавий банк хизматлари сифатини ошириш, янги хизматларни жорий этишга йўналтирилган ишларни муттасил давом эттиришга даъват этмоқда. Мижозлар сафини кенгайтириш учун тақдим этаётган хизматлари рўйхати мунтазам равишда кенгайтирилиб, тижорат банклари турли молиявий хизматларни кўрсатувчи, таъбир жоиз бўлса, ўзига хос “супермаркет"ларга айланиб бормоқда.
Мазкур ишларнинг самараси ўлароқ, 2013 йил 1 май ҳолатига республикамиз бўйича қарийб 44 мингдан зиёд хўжалик юритувчи субъектлар “Банк-Мижоз” ва Интернет-банкинг дастурий мажмуалари хизматларидан фойдаланиб келмоқда.
Масофавий банк хизматлари кўрсатишни банкомат ва инфокиоскларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Фойдаланиши содда бўлган ушбу ускуналар бугунги кунда мижоз ва кассир ўртасидаги анъанавий муомалага чек қўйиб, ўзига хос минибанк-офис вазифасини ўтамоқда. Ҳозирги пайтда банкоматлардан нафақат нақд пул ечиб олиш, балки улар орқали товар ва хизматлар бўйича турли тўловларни амалга ошириш мумкин.






Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling