Ўзбекистон тижорат


-расм. Муомаладаги банк карталари сони


Download 0.78 Mb.
bet6/8
Sana09.04.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1347662
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Mirzayev

4-расм. Муомаладаги банк карталари сони7 (1 январ 2022 холатига)

Пластик карточкалар сони кўпайишига мос равишда терминаллар сони ҳам ошиб бормоқда. Аҳоли гавжум бўлган жойлар ва савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш объектларига ўрнатилган терминаллар сони шу йил бошига келиб салкам 433 мингтани ташкил этди (5-расм).



5-расм. Ўрнатилган тўлов терминаллари сони8 (01.01.2022 холатига)

Пластик карточкалар ёрдамида амалга оширилаётган операциялар тури ва сони ҳам сезиларли даражада ўсиб бормоқда.





6-расм. Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган миллий валютадаги транзакциялар суммаси9
Нақд пулсиз тўловлар ҳажмининг ўсиш динамикаси биринчи навбатда, товар ва хизматлар учун тўловларнинг банкоматлар орқали амалга оширилиши, пластик карталар воситасида кўрсатилаётган хизматлар кўлами ва инфраструктурасининг кенгайиши билан чамбарчас боғлиқдир.
Тўловларни нақд пулсиз амалга оширишнинг инновацион шаклларига бўлган эҳтиёж муттасил ортиб бормоқда. Тадбиркорлик субектлари ва аҳоли тежамли, кам вақт ва ҳаракат сарфлаган, юқори ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда молиявий операцияларни амалга ошириш, маълумот олишга кўпроқ иштиёқ билдирмоқда. Мана шу эҳтиёжни инобатга олиб, тижорат банклари масофавий банк хизматлари кўрсатиш кўламини кенгайтиришга, бунда глобал Интернет тармоғи имкониятларидан самарали фойдаланиш чораларини кўриб бормоқдалар. Айтиб ўтиш ўринлики, айни йўналиш жаҳон банк тизими ва унинг ажралмас таркибий қисми бўлган миллий банк тизимининг устивор йўналишиларидан бирига айланди.
Айни пайтда барча тижорат банклари Интернет тармоғида ўзларининг wеб-сайтларини очиб, улар банк фаолияти, янги хизмат турлари ва шартлари, мижозлар манфаатига тегишли маълумотлар билан мунтазам бойитиб борилмоқда. Марказий банк веб-сайти орқали эса давлат интерактив хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган.


Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling