Ўзбекистон тижорат
Download 0.78 Mb.
|
Mirzayev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон тижорат банкларида инновациён банк хизматларини жорий қилишнинг аҳамияти.
Кириш Мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш, таркибий ўзгаришлар миллий банк тизими ривожланишини таъминлашнинг замонавий усулларидан фойдаланишни тақозо этмоқда. Бугунги кунда банк тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва барқарорлигини оширишда, банк тизимига аҳоли ҳамда хорижий инвесторларнинг ишончини янада мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаган ҳолда, кўрсатилаётган банк хизматларининг тури ва хизматлар бозори кўламини кенгайиб бориши бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Жаҳон банк-молия тизимининг жадал суъратларда ривожланиб бориши натижаси ўлароқ бевосита иқтисодиётнинг энг муҳим тармоғи бўлмиш банклар фаолиятида янги замонавий технологиялардан фойдаланишга янада кўпроқ эҳтиёж сезилмоқда. Кундан кунга ўзгариб бораётган мижозларнинг талаблари банк хизматларини сотиш каналларини ўзгартириш муҳимлигини талаб қилмоқда. Стационар холатда банк хизматларини кўрсатиш янада кучайиб бормоқда, чунки мижоз мазкур хизматларни компьютер, уяли алоқа, факс орқали олиш имкониятига эга. Хужжатларни қоғоз шаклида эмас, балки рақамли ташувчиларда сақлаш ва узатиш янада кенг тарқалмоқда.Банк маҳсулот инновациялари соҳасида харидорлар талаби омилининг ривожланиш кўлами замонавий банк технологиялари ҳамда интерактив банк хизматлари билан белгиланади. Бугунги куда мамлакатимизда замонавий инновацион технологияларда фойдаланувчилар, жумладан, банк ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан “Банк-мижоз”, “Интернет банкинг”, “Мобил банкинг”, “SMS банкинг” фойдаланувчилар сони ҳам ортиб ормоқда. Ўзбекистон тижорат банкларида инновациён банк хизматларини жорий қилишнинг аҳамияти. Банк хизматлари назарияси эволюцияси қатор ривожланиш босқичларини босиб ўтди. Банк хизматлари назарияси ривожланишининг бошланғич босқичида банк хизматлари бозори ва унинг банк хизмати сегменти ўрганилган. Иккинчи босқич алоҳида мамлакатларнинг кредит-молия тизимлари фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳамда банк капитали глобаллашуви ва марказлашувининг банк хизматлари бозорига таъсирининг эҳтимолий оқибатларини тадқиқ этилган. Учинчи босқичда “Молиявий супермаркет” ва молиявий бутик ғояси ҳамда тор йўналишга ихтисослашган банкларнинг универсал банклар қаторига қўшилиши долзарблик касб этди. Ссуда капитали бозоридаги хизматлар, электрон хизматлар кенг тарқалди, банкларнинг бирлашиш ва сингиб кетиш ҳолатлари кўпайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги “Банк тизимини янада эркинлаштириш ва уни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-2564 сонли Фармони чиқарилиб, унда молия-банк тизимини ислоҳ қилиш сиёсатини такомиллаштириш, унинг кўпроқ аниқ-ойдинлигини таъминлаш, иқтисодиётда тўловлар ва хисоб-китоблар механизмини мустахкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш лозимлиги белгилаб берилган эди. Бу вазифанинг бажарилиши айнан банк хизматларини ривожлантириш билан боғлиқдир. Банк хизматлари янги хизматларни таклиф этиш ва уларнинг сифат хусусиятларини яхшилаш йўли билан мижозларни жалб этишга қаратилган. Банк хизмати банк операцияларини оптимал даражада бажаришга кўмаклашади, ишлаб чиқилган ва кўрсатилган банк хизматлари эса банк операциялари билан биргаликда банк маҳсулотини яратади. Бозор иқтисодиёти пул-товар муносабатлари асосида ривожланаётгани учун банк хизмати мижозлари учун товар бўлиб хизмат қилади. Банк хизмати сифатини ошириш янги илмий ёндашув ва ишланмаларни талаб этади. Шулардан келиб чиқиб “банк хизмати товар сифатида” концепциясининг лойиҳаси ишлаб чиқилган. Банк хизматлари дастлабки ишлаб чиқариш ва шахсий эхтиёжларни эмас, балки уларнинг ҳосиласи бўлган молиявий эҳтиёжларни қондиради. Бу кредит муассасалари ўртасида мижозларнинг маблағлари учун курашиб ўз маҳсулотлари ва хизматларини ўтказиш бўйича рақобатни кучайтиради. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон банклари ўз хизматларини етарли даражада шакллантиришга эришди. Бироқ, банклар ўртасидаги рақобат кураши уларни қўшимча мижозлар жалб этиш ҳамда кўрсатилаётган хизматлар доираси ва сифатини кенгайтириш учун янгича ёндашишга ундамоқда. Банк хизматлари деганда тижорат банкларининг тезкор ва стратегик фаолияти ҳамда самарали бошқариш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳаракатлар мажмуаси тушунилади. Банк хизмати – банк операцияларини ўтказишни оптималлаштирувчи назарий, технологик, молиявий, интелектуал ва профессионал банк фаолиятидир. Хаётимиз замонавий ахборот-коммуникация технологияларнинг ўрни тобора ортиб бораётган бир шароитда ахборотлардан тезроқ хабардор, турли интерактив хизматлардан фойдаланиш эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда. Банк хизматларини кўламини кенгайтириш, мижозларга қулайлик яратиш мақсадида замонавий талабларга жавоб берувчи интерактив хизмат турлари амалиётга татбиқ этилмоқда1. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling