Ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ ХЎжалигида самарали фойдаланиш
Суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлар
Download 354.71 Kb. Pdf ko'rish
|
100 Ўзбекистон тупроқлари ва улардан қишлоқ хўжалигида самарали
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар
Суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлар Сурхондарё ва
Шеробод дарёларининг қайир усти террасалари ҳамда ёйил- маларида, Қизириқ дашти тоғ ости текисликларида суғори- ладиган тақир-ўтлоқи тупроқлар тарқалган бўлиб, улар ме- ханик таркибига кўра оғир ва ўрта, баъзан енгил қумоқли- дир. Бу тупроқлар турли даражада шўрланган бўлиб, сизот сувлари сатҳи ўртача 2,5-3,5 метрда жойлашган (2-расм). Суғориладиган тақир-ўтлоқи тупроқлар аввал қўриқ тақир тупроқлар бўлган ва ўзлаштирилиши натижасида ер ости сув- лари сатҳининг кўтарилиши сабабли улар ярим гидроморф тупроқларга айланган. Тупроқ профилининг қуйи қисмларида тўқ-кўкимтир, кулранг ва занг доғлари кўплаб учрайди ва бу тупроқларда гидроморфизм жараёни жадал давом этаётгани- дан дарак беради. Янги гидроморфизм белгиларини ўзида на- моён этиш билан бирга, тупроқларда аввалги автоморф туп- роқ белгилари ҳам сақланган, яъни карбонатлар миқдорини ҳайдалма қатламида 9-11% бўлиб, қуйи қатлам томон секин- 29 ЎЗБЕКИСТОН ТУПРОҚЛАРИ ВА УЛАРДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ 100–китоб аста камайиб бориши, тўқ ранг- ни сақлаб туриши кабилар шу- лар жумласидандир. Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар чўл минтақасида учраб, улар тоғ ости текислик- ларининг қуйи қисми ва конус ёйилмалари ҳамда дарё тер- расаларининг юқори қисми- да, грунт сувларининг табиий оқимлари таъминланмаган ерларда тарқалган. Бу ерлар- да ўтлоқи тупроқлар грунт сувларининг саз-ирригацион режимида шаклланган. Қуйи дарё террасаларидаги ўтлоқи тупроқларнинг шаклланиши аллювиал-ирригацион намланиш режимида ҳосил бўлган ва грунт сувлари 1,5-2,5 м чуқурликда жойлашган. Механик таркибига кўра, тупроқлар турлича – оғир қу- моқлардан енгил қумоқларгача ўзгариб туриши кузатилади. Шерободдарё конус ёйилмаси ва Сурхондарёнинг III-терра- саси тупроқлари чўл минтақаси ҳудудларида энг оғир ме- ханик таркиблари билан ажралиб туради. Эскидан суғори- ладиган тупроқларда ўртача қалинликдаги агроирригацион қатламлар шаклланган. Пастки қатламларда, баъзан глейла- ниш белгилари кузатилади. Бу тупроқларда гумусли қатламлар яхши ифодаланган. Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар суғориш сувлари билан келган ва сувда эрувчан тузларни далаларга йиллар давомида доимий кириб туриши туфайли турли даражада шўрланган бўлиб, шўр- ланмаган тупроқлар билан бирга, кучсиз ва ўртача шўрланган 2-расм. Тақир-ўтлоқи тупроқлар профилининг умумий кўриниши 30 100 китоб тўплами даражалари ҳам учрайди. Мазкур тупроқларнинг шўрланишига ер ости сувларининг минераллашганлиги таъсир кўрсатади. Download 354.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling