Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
ozbekiston hududida davlatchili
Қадимги
Бақтрия подшоҳлиги. Аҳамонийлар империяси ўрнатилишига қадар Бақтрия подшоҳлиги бўлган ѐки бўлмаганлиги хусусидаги мунозаралар тарих фанининг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Бу муаммо икки хил - ѐзма ва археологик манбалар асосида ўз ечимини топади. Семирамида ва Ниннинг Бақтрияга юриши воқеалари тарих фанига кириб келиши билан олимларнинг бу манбага қизиқиши ортиб борган. Фанда бу манба Ктесийнинг тўқималари хусусида ѐзилиб, Оссурия тарихида Нин ва Семирамида каби шоҳлар умуман бўлмаганлиги европа олимлари томонидан XIX аср ўрталарида айтиб ўтилган бўлса 5 , рус тилидаги тилидаги адабиѐтларда ўтган асрда энг қизғин масалаларнинг бирига айланган 6 . Аҳамонийлар империясига қадар Бақтрия подшоҳлигининг фаолият этганлигини «Báhlika» тўғрисидаги ҳинд манбалари орқали исботлаш 1 Арриан. Поход Александра. Пер. М.Е.Сергеенко. - М.,-Л., 1962; Квинт Курций Руф. История Александра Македонского. Пер. В.С.Соколова. - М., МГУ, 1963. 2 Ртвеладзе Э.В, Саидов А.Х, Абдуллаев Е.В. Очерки по истории цивилизации древнего Узбекистана: государственность и право. – Т., Адолат, 2000. Приложение: Видевдат. - С. 216-219. 3 Пьянков И.Н. Древнейшие государственные образования ... - С. 334-348. 4 Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўзбекистон илк ѐзма манбаларда. - Т., Ўқитувчи. 1996. Б.17. 5 Botta. Memoire sur L’ecriture cuneiforme assyrienne. - Paris, 1849. - Р.24-33; De Saulcy. Recherches sur L’ecriture cuneiforme assyrienne. - Paris, 1849. – Р. 67-80; 6 Дьяконов И.М. Ассиро-Вавилонские источники по истории Урарту // ВДИ, 1951, № 2. - С.335-336; Струве В.В. Этюды по истории Северного Причерноморья, Кавказа и Средней Азии. - Л., 1968; Бартольд В.В. К истории персидского эпоса / Записки Восточного отделения Российского Археологического общества. ХХII, 1915. - С.258-259; Толстов С.П. Основные вопросы древней истории Средней Азии // ВДИ, 1938. № 1. - С.183; Толстов С.П. Древний Хорезм. - М., 1948. - С.103; Гафуров Б.Г. История Таджикского народа. Т.I. - М., 1955. - С.31-32; Дьяконов И.М. Истории Мидии. - М., - Л., 1956. - С.169. ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ (БАҚТРИЯ МИСОЛИДА) www.arxeologiya.uz 38 мумкин 1 . Э.А. Грантовский ушбу қадимги ҳинд манбасининг мил.ав. V асрдан олдинги даврга оидлигини айтиб «Báhlika» терминини Авестадаги «Baxtis», қадимги форс манбаларидаги «BaxtriŠ» ѐки «Balx»-«Baxl» сўзлари билан таққослайди ва ушбу географик ва этник терминни ишонч билан Бақтрия билан боғлайди. Сўнгги йилларда фан оламига кириб келган ушбу манба ҳақиқатдан ҳам Аҳамонийлар империясига қадар Бақтрия подшоҳлигининг мавжуд бўлганлигини кўрсатади. Аҳамонийлар империясининг Ўрта Осиѐда эгаллаган ҳудудлари ва сарҳадлари масаласини А.С. Сагдуллаев цилиндр шаклли идишларнинг тарқалиш ҳудудлари билан белгилашни таклиф этган 2 . Худди шу усул билан Қадимги Бақтрия подшоҳлиги ҳудудлари ва сарҳадларини аниқласак ҳам бўлади. Негаки, цилиндр ва геометрик шаклли идишлар тайѐрлаш фақат Бақтрия ва Марғиѐнага хос бўлиб, давр ўтиши билан шу идишларнинг тарқалиш географияси кенгайиб борган, яьни Кучук II даврида фақат Бақтрия ва Марғиѐна ҳудудлари, Кучук III даврида карвон йўли орқали Сўғдиѐнанинг Бақтрияга чегарадош ҳудудларида, Кучук IV даврида бутун Сўғд ҳудуди ва сув йўли орқали қадимги Хоразм ҳудудларига тарқалиши кузатилади 3 . Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling