Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари
Бақтриянинг Кучук I даври ѐдгорликлари, жойлашиши ва
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
ozbekiston hududida davlatchili
- Bu sahifa navigatsiya:
- Деҳқончилик воҳалари Воҳа маркази Воҳа ҳудуди Бошқа ѐдгорликлар
Бақтриянинг Кучук I даври ѐдгорликлари, жойлашиши ва
типологияси. Кучук I даври ѐдгорликлари кичик сув ўзанлари бўйларида, дарѐларнинг паст текисликларга оқиб ўтадиган ҳудудларида бунѐд этилган ва умумий майдонининг кичиклиги билан характерланади. Ўрта Осиѐ ҳалқлари тарихида илк маротаба мудофаа деворлари билан ўралган, баланд платформалар устида бунѐд этилган арклар шу даврда пайдо бўлади. Кучук I даврига оид айрим ѐдгорликларда учта қурилиш даври кузатилган бўлса (Кучуктепа), айрим ѐдгорликларда фақат бир қурилиш даври ѐки хўжалик ўраларида шу давр ашѐлари кузатилган (Жарқўтон). Кучук I даври ѐдгорликларида маданий қатламнинг қалинлиги 1,2-3,6 метрларни ташкил этади 1 . Шимолий Бақтрия ҳудудида учта суғорилиш районида Кучук I даври ѐдгорликлари аниқланган. Шеробод деҳқончилик ўлкасининг Уланбулоқсой бўйида Кучуктепа, Бўстонсой ўзанида Жарқўтон, Шеробод дарѐси бўйида Жондавлаттепа жойлашган 2 . Бойсун деҳқончилик ўлкасининг Бандихонсой этакларида Бандихон I, Fозимулла ѐдгорликлари, Миршоди бўйларида Миршоди ѐдгорлиги ва Қизилтепа ѐдгорликлари мажмуаси жойлашган 3 . Ёдгорликларнинг деҳқончилик воҳалари бўйлаб жойлашиши кўрсатадики, Кучук I даврида жамоа аслзодалари ерларни (суғорилиш районларини) ҳудудий бўлиб олишга эришган. Кучук I даври ѐдгорликлари типологияси ва уларнинг деҳқончилик воҳалари бўйлаб жойлашиши шу даврда кичик ҳудудий давлатларнинг шаклланиш жараѐнини кўрсатади. Ўрта Осиѐ археологиясида шу даврда илк маротаба аркли ѐдгорликлар шаклланган ва улар эгаллаб турган ҳудудларда сиѐсий, иқтисодий ва маданий марказ вазифасини бажарган. Кучук I даври ѐдгорликлари ва уларнинг воҳалар бўйлаб жойлашиши. Деҳқончилик воҳалари Воҳа маркази Воҳа ҳудуди Бошқа ѐдгорликлар 1 Сагдуллаев А.С. Оседлые области на юге Средней Азии ... С.8. 2 Шайдуллаев Ш.Б. Северная Бактрия в эпоху раннего железного века ... С.11. 3 Сагдуллаев А.С. Оседлые области на юге Средней Азии ... С.14. ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ (БАҚТРИЯ МИСОЛИДА) www.arxeologiya.uz 31 Шеробод Жондавлаттепа ? 1 Уланбулоқсой, Бўстонсой, Шерободдарѐ ўзанлари Кучуктепа, Жарқўтон Бандихон Бандихон I Бандихонсой ўзанлари ва яйловлари Fозимулла Миршоди Қизилтепа Қизилсув ўзанлари ва яйловлари Қизилча VI, Бўйрачи 2 Кичик сув ўзанларида жойлашган, Кучук I даврида воҳа марказини бажарган айрим ѐдгорликлар сиѐсий мавқеини йўқотиб боради. Қадимги Бақтрия маданияти даврида катта дарѐ бўйларида жойлашган ѐдгорликлар кучайиб, янги шаҳар - марказларнинг пайдо бўлиши кузатилади. Шерободдарѐ бўйида жойлашган Жондавлаттепа, Сурхондарѐ бўйида жойлашган Хаитободтепа ѐдгорликлари шулар жумласига киради. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling