Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичлари


Диссертациянинг ИТИ билан боғлиқлиги


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/33
Sana14.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1772188
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
ozbekiston hududida davlatchili

Диссертациянинг ИТИ билан боғлиқлиги. Диссертация ЎзР ФА 
Археология институтининг ФА-Ф8-027 - “Ўрта Осиѐ икки дарѐ оралиғи 
ўтроқ деҳқон ва кўчманчи чорвадор маданияти: анъаналар ва инновация 
муаммоси (мил.ав. II-I минг йилликлар)” лойиҳаси доирасида ѐзилди. Лойиҳа 
раҳбари т.ф.н. Б.Х. Матбобоев. 
Тадқиқотнинг хронологик доираси. Мил.ав. II – I минг йилликнинг 
биринчи ярми. 
Тадқиқотнинг мақсади. Археологик манбалар асосида Қадимги 
Бақтрияда сўнгги бронза даврида илк давлатчиликка асос солинганлигини 
Жарқўтон мисолида ѐритиш, илк темир даврида ҳудудий давлатларнинг 
шаклланиши 
ва 
уларнинг 
конфедерацияси 
натижасида 
Бақтрия 
подшоҳлигининг ташкил топишини асослаб бериш. Аҳамонийлар босқини 
натижасида Бақтрияда давлатчилик институтларининг такомиллашган 
шаклларининг жорий этилишини археологик ва ѐзма манбалар асосида 
ѐритиш, мавзу бўйича янги назарий билим ва қарашларни шакллантириш, 
Тадқиқотнинг вазифалари. Сўнгги 15 йил ичида Ўзбекистон-Германия 
Бақтрия археологик экспедицияси қўлга киритган, давлатчиликка оид
манбаларни фанга киритиш. 
- Мавзуга оид илмий адабиѐтларни ўрганиш ва қиѐсий таҳлил қилиш 
асосида, Бақтрия мисолида Ўзбекистон ҳудудида илк давлатчиликнинг 
шаклланиши ва ривожланиши тарихини яратиш.
Тадқиқот объекти ва предмети. Жанубий Ўзбекистон ҳудудида илк 
давлатчилик шаклларининг вужудга келиши. Археологик ва ѐзма манбалар, 
тарихий тадқиқотлар. 
Қўлланилган 
илмий 
услублар. 
Археологик 
қазишмалар 
микростратиграфия услубида ўтказилиб, топилмалар статистик ва таққослаш 
услуби асосида таҳлил қилинди, қазишмалар ва маданий қатламларнинг ѐши 
радиокарбон анализлари ва маданиятлараро тарқалган ашѐлар ѐрдамида 
аниқланди.
Диссертациянинг илмий манбалари. ЎзР ФА Археология институти 
Шеробод отрядининг 1982-1993 йиллар давомида Шимолий Бақтриянинг илк 
темир даври ѐдгорликларида, 1994-2003 йиллар мобайнида Жарқўтон 
ѐдгорлигида олиб борган тадқиқотлари натижаси, Авеста, Геродот ва бошқа 
юнон тарихчилари қолдирган маълумотлар диссертациянинг илмий 
манбаларини ташкил этди. 


ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
(БАҚТРИЯ МИСОЛИДА) 
www.arxeologiya.uz 
10 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling