ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
(БАҚТРИЯ МИСОЛИДА)
www.arxeologiya.uz
11
- Хусусий мулкчилик ва давлатчиликнинг ашѐвий далили бўлган
муҳрларнинг
классификацияси яратилди;
- Илк цивилизациянинг асосий белгиси бўлган
пиктографик белги-
ѐзувнинг пайдо бўлиши жараѐнлари кузатилди;
- Археологик манбалар Авеста маълумотлари билан таққосланди ва
“авесто археологияси” бўйича янги илмий йўналиш ривожлантирилди;
- Мил.ав. VI-IV асрларда Ўрта Осиѐ ҳалқларининг Аҳамонийлар
империяси таркибига киритилиши муносабати билан империянинг бошқарув
услуби XIX аср ғарб шарқшунос олими Франсуа Ленорманъ тадқиқотлари
асосида ѐритилди.
Диссертация натижаларининг амалиѐтда қўлланиши. Диссертация
натижалари асосида «Ўзбек давлатчилиги тарихи», «Ўзбекистон тарихи»
асарларининг
маълум бир бобларини, шу мавзу бўйича ўқув-услубий
қўлланмалар ва дарсликлар ѐзишда фойдаланиш мумкин.
Шимолий
Бақтриянинг бронза ва илк темир даври ѐдгорликларида ўтказилган
қазишмалар чоғида олинган топилмалар Термиз шаҳрининг 2500
йиллик
юбилейига бағишлаб ташкил этилган Сурхондарѐ
археология музейининг
асосий экспонатларини ташкил этди. Жарқўтон ѐдгорлигидан
топилган
ашѐларнинг бир қисми Темурийлар тарихи Давлат музейида ташкил этилган
«Ўзбекистон дурдоналари» кўргазмасида, АҚШнинг
Метрополитен
музейида, Германиянинг Ганновер шаҳрида, Япониянинг бир қатор
шаҳарларида ташкил этилган кўргазмаларда намойиш этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: