Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

А

.)
бўлган муддатни ўз ичига олган иккинчи босқич -
фаол демократик янгиланишлар ва мамлакатни модерни- 
зация қилиш даври эса иқгисодиётимизни барқарор ри- 
вожлантириш, сиёсий ҳаётимизни, қонунчилик, суд-ҳуқуқ 
тизими ва ижтимоий-гуманитар соҳаларни изчил ислоҳ 
қилишни таъминлашда ғоят муҳим роль ўйнаган давр 
бўлди»1. Бу ерда сўз давр деб аталган йирик босқичлар 
ҳавдца бормоқца.
Ислом Каримовнинг -«Ўзбекистон иқгисодий ислоҳот- 
ларни чуқурлаштириш йўлида» асари «Иқгисодий исло- 
ҳотлар биринчи босқичининг якунлари ва сабоқлари» 
ҳамда «Иқтисодош ислоҳотлар иккинчи босқичининг ва- 
зифалари ва устувор йўналишлари» деб аталган 2 қисм- 
дан иборат. Бу ерда эса сўз жорий босқичлар ҳақида бор- 
моқца. Асарнинг 1995 йилда ёзилганини назарда тутиб, 
биринчи жорий босқични 1991—1995 йиллар, иккинчиси- 
ни 1996—2000 йиллар доирасида белгилаш мумкин. Бу икки 
жорий босқич ўтиш даврини ташкил этади.
1991—2000 йиллар ўтиш даврцда режали иқгисодиёт 
тизими ўрнини ижтимоий йўналтирилган бозор иқгисо- 
диёти асослари эгаллади, миллий давлатчилик ва унинг 
янги қонунчилик тизими шаклланди. Ижтимоий ва маъ- 
навий-маданий соҳа негизлари, тамойшшари, одамларнинг 
дунёқараши, ижтимоий қадриятлар тизимгг янгиланди. 
Умуман эски тизимни қайта қуриш ва янги тизимга ўгиш 
билан боғлиқ энг муҳим ва биринчи галдаги ислоҳотлар 
амалга оширилди. 2001 йилдан Ўзбекистоннннг мустақил 
тараққиётида янги давр боишанди. Республикамиз исло-
1 Ислом Каримов. Мамлакатни модернизаши қилиш ва иқгисодиёти- 
мизми барқдрор ривожлантириш йўлица. Асарлар, 16-жилд, Т,, «Ўзбекис- 
К>н», 2008 й., 5-6.
91 \\% %


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
ҳотларни ҳар томонлама чуқурлаштиришга, фаол демок- 
ратик янгиланишлар ва мамдакатни модернизация қилито- 
га кириш ди. Бу даврда иқтисодиётда барқарор 
ривожланишга эришилди, хусусий мулк ва нодавлат мулк 
шакллари анча мустаҳкамланди, хўжалик юритувчи 
субъектлар эркинлиги сезиларли даражада ўсди. Сайлов 
тизимида, давлат ва жамият қурилишида, суд-ҳуқуқ тизи- 
мида ва фуқаролар онғида жидций демократик ўзгариш- 
лар содир бўлди. Нафақат иқгисодиёт, балки бугун сиё- 
сий, ижтимоий, маданий ҳаётимиз, мамлакатимиз янги- 
ланиб, модернизация бўла бошлади. Жамиятнинт, фуқа- 
роларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданияти ўсди. Ислоҳот- 
лар назариясининг таркибий қисми ҳисобланган миллий 
ғоя концепцияси узил-кесил шаклланди.
Ўзбекистонда туб ислоҳотларни амалга оширишнинг 
16 йиллик тажрибасини умумлаштириб, Юртбоцгимиз маъ- 
рузасида қатор хулосалар қилган эди. Улар орасида қуйн- 
даги фикр алоҳида ажралиб туради: «Бугун янгича фикр- 
лайдиган, ўз келажашни жамиятда демократик қадрият- 
ларни мустаҳкамлаш билан, мамлакатимиз келажагини 
жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви билан боғлиқ 
ҳолда кўрадиган янш авлод вакиллари ҳаётга кириб кел- 
мокда. Бу эса мамлакатимизда амалга оширилаётган туб 
сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий ўзгаришларни 
ортга қайтариб бўлмаслиги, ислоҳотлар муқаррарлишнинг 
ишончли кафолатидир»1. Давлатимиз раҳбари қилган ху- 
лосалар ўта муҳим илмий-назарий ва амалий аҳамиятга 
эга бўлди. Чунки улар мамлакатимизнинг тараққиёт да- 
ражасини ва одамларимиз онгидаш ўзгаришларни акс эт- 
тириш баробарида жамиятни, инсон омилини ривожлан- 
тириш бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб олиш 
учун асос бўлди. Маърузада кучли давлатдан кучли фуқа- 
ролик жамиятига босқичма-босқич ўтишда айнан давом 
этаётган фаол демократик янгаланишлар ва мамлакатни
1 Ислом Каримов. М аилакатня модернизация қилиш ва иқгисодие- 
тимизнн барқарюр ривожяантириш йўлида. Асарлар, 16-жилд, Т,, «Ўзбе- 
кистон», 2008 й., 35-36-6.
#/А
92


ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
модернизация қилиш даври ҳал қилувчи роль ўйнаши таъ- 
кидланди. Ҳақиқатан, бу даврда давлат ҳокимияти ва бош- 
қарувини демократлаштириш, фуқаролик жамиятини ри- 
вожлантириш бўйича қатор конституциявий қонунлар 
қабул қилинди, сиёсий партиялар роли ўсди. Олий Маж- 
лис икки палатали тизимга ўтказилди. Ва, ниҳоят, 2010 
йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида 
Юртбошимиз томонидан «Мамлакатимизда демократик 
ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамия- 
тини ривожлантириш конпепцияси* баён қилиндики, 
унинг мазмун-моҳияти тўғрисида китобнинг сўнгги бо- 
бида алоҳида тўхталамиз.
Ўтиш даврининг энг мураккаб, қийинчилик билан 
кечган дастлабки йилларида Ислом Каримов назарий из- 
ланишлар билан бир қаторда мамлакат иқгисодиётини 
ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг ҳар чораклик, олти 
ойлик ва йиллик якунларини таҳлил қилиб, баҳолаб, нав- 
батдаги чораклар ва йил учун устувор вазифаларни белги- 
лаб, вужудга келаётган муаммолар ечими билан давлат 
бошлиғи, ҳукумат раиси сифатида шахсан шуғулланди.
Ислом Каримов «Ўзбекистоннинг ўз истиқдол ва тарақ- 
қиёт йўли», «Ўзбекистон — бозор иқтисодиётига ўтишнинг 
ўзига хос йўли», «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни 
чуқурлапггириш йўлида» асарлари ва Олий Кенгаш ва Олий 
Мажлис сессияларидаги маъруэаларида Ўзбекистонда туб 
ислоҳотлар концепциясини, унинг беш тамойилини амал- 
га оширишнинг илмий-назарий асосларини яратди, улар 
бўйича ҳаракат дастурини, устувор вазифаларни бел- 
гилади. Муаллиф кейинги асарларида илмий изланиш- 
ларни, режали иқтисодиётдан бозор иқгисодиётига ўтиш 
концепцияси устидаги ишларни давом эттирди, мазму- 
Нан бойитди, уларга аниқпиклар, қўшимчалар киритиб 
борди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда режали иқгисодиётдан 
бозор иқтисодиетига ўтишнинг тизимли концепцияси 
Шакллана бошлади. Режали иқгисодиётдан бозор иқгисо- 
ДИётига ўтиш концепцияси, аслида, Ўзбекистон шарои-
93 Ш 1


ўзвекистон 
йўли
тида бир ижтимоий-иқгисодий ва сиёсий тизимдан ик- 
кинчисига ўтиш, жамиятни тубдан янгилаш назарияси- 
нинг таркибий қисмидир. Бу назария эса нафақат иқти- 
содий ислоҳотлар конце пциясидан, айни пайтда давлат 
ва жамият қурилиши, кадрлар сиёсати, маънавият ва ма- 
даниятни ривожлантириш, баркамол авлодни тарбиялаш 
концепцияларидан ҳам иборатдир. Ўз навбатида, ҳар бир 
соҳа концепцияси ўзининг тамойилларига, устувор йўна- 
лишларига эга. Барча йўналншлар учун умумий аҳамнят- 
га эга бўлган бошқа мустақил концепциялар ҳам мазкур 
назарияга киради. Масалан, миллий ю я ва мафкура, маъ- 
навият концепциялари шулар жумласидандир.
шт
94


II боб. ЎЗБЕКИСТОНДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН 

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling