Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

’ Ислом Еаримов. 
Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқгисод, сиёсат, 
мафкура. Асарлар, 1-жилд, Т., «Ўзбекистон», 1996 Й., 4-6.
# / / / 96


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
МиллиЙ хавфсизлик хизмати мустақилликнинг дастлаб- 
ки йилидаёқ тузидци.
Шунингдек, мустақил тараққиёт, туб ислоҳотлар та- 
лаб этадиган Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаш- 
тириш, қимматбаҳо металлар қўмиталари, Олий аттеста- 
ция комиссияси ва шу каби янги тузилмалар биринчи 
марта шакллантиридди, давлатнинг бошқа тузилмалари 
тубдан қайта ташкил этилди1.
Лекин давлат ҳокимиятини ислоҳ қилиш жараёни 
шундан кейин ҳам тўхтаб қолган эмас. Ўтиш даврида ва 
ундан кейин, ҳозиргача у давом этаётир. Чунки ҳаёт, за- 
мон талабларига давлат бошқаруви мослашиши, Ўзбекис- 
тон эришган тараққиет даражаси ва жамият кжсалишини 
ҳисобга олиб, ўз вазифаларига, фаолиятига ўзгартишлар 
киритиб бориши лозим.
Давлат ва жамият қурилишининг асосий мақсади — 
«чинакам мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш», 
«халқчил адолатпарвар жамиятни вужудга келтириш»2 эди.
СССР парчаланганидан кейин фондлар тақсимоти ҳам 
тугади, тақсимот бўйича Иттифоқ фондидан олинадиган 
маҳсулотлар келмай қўйди. Ишлаб чиқариш ва таъминот 
билан шуғулланадиган корхоналар, умуман, республика- 
лараро алоқалар анча издан чиқди, турли сабабларга кўра 
(тўлов билан боғлиқ, ҳисоб-китоб ва пул-валюта тизими- 
нинг инқирози, мулкни талон-торож қилишга киришган 
тузилмаларнинг нопоклиги, чайқовчилиги, мустақиллик- 
ка эришган республикалар иқгисодиёгида бошланган ички 
тузилмавий ўзгаришлар, ишончли кафолатлар тизимининг 
йўқдиги ва ҳ.к.) узилишлар юз берди. Ислом Каримов 1992 
йил 2 июлда 12-чақириқ Олий Кенгашнинг X сессиясида 
сўзлаган нутқида қуйидагиларни айтган эди: «Иггифоқ 
парчаланиб кетганидан кейин биз йиллик эҳтиёжимизга 
етарли 6 миллион тонна ғаллани қаёқдан олиб келишни, 
қаёқдан валюта топишни ўйлаб роса сарсон-саргардон 
бўлдик. Бугун очиқ айтаверсак ҳам бўлади: 1991 йилнинғ
' Ўша жойаа, 38-6. 
гЎша жойда, Н-б.
- Ўзбскиетон йули
97 
\\\1


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
охири ва 1992 йилнинг бошида кўп нарсаларда узилиш 
бўлиб, жуда оғир аҳволга тушиб, нақ очарчилик остона- 
сида турар эдик»1.
Бундай вазиятда, табиийки, янги алоқалар ўрнатиш- 
га, валюта тогшшга, кредит ояишга ҳаракат қилинди, ле- 
кин бу осон иш эмас эди. Чунки, биринчидан, ушбу ма- 
салаларда, халқаро алоқаларда мутлақо тажрибамиз йўқ, 
мутахассислар жуда кам эди. Ташқи алоқаларни амалга 
оширувчи давлат тузилмасининг ўзи республикада илга- 
ри бўлмаган. Ўзбекистон Республикасинииг совет даври- 
даги Ташқи ишлар вазирлиги мустақил халқаро алоқаларни 
амалга оширмаган, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ ва алоқа- 
ларнинг мустақил субъекти ҳисобланмаган. Иккинчидан, 
ташқи иқтисодий алоқалар, шартномалар, турли ташки- 
лотларга аъзо бўлиш, кредит олиш шартлари Ўзбекистон 
мустақиллигига заррача ҳам зиен етказмаслиги, аксинча, 
уни мустаҳкамлашга хизмат қилиши лозим эди.
Тарихдан яхши маълумки, мустамлакачиликдан озод 
бўлган кўпгина мамлакатлар ўзларининг ички иқгисодий 
муаммоларини ҳал қилолмасдан, аҳолисининг энг зарур 
ҳаетий эҳтиёжларини қондириш учун халқаро ташкилот- 
лар ва трансмиллий компаниялардан қарз олиб, иқгисо- 
дий қарамликка тушиб қолган, миллий бойликлари, кон- 
ларининг бир қисмини уларга беришга мажбур бўлган эди. 
Бундай ҳолатни ҳатто Ғарб арбоблари, сиёсатчи ва олим- 
лари неоколониализм деб атаган эди.
Албатта, бундай хавф-хатарларни ҳисобга олиш керак. 
Етти ўлчаб бир кесиш, аммо тез ҳаракат қилиш зарур. 
Бир қанча саволларга жавоб топиш талаб қилинарди: «Қарз 
берган давлатларнинг сиёсий шартлари бўлмайдими? Би- 
ровдан қарз олиб, кейин унинг илмоғига тушиб қолмай- 
мизми?.. Олган кредитларимиз бўйнимизда оғир юк бўлиб 
қолиб кетмайдими? Минглаб шундай саволларга жавоб 
иалашга ва топишга тўғри келди»1
2, чунки «бугун биз 
хато
1 Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий истиклол, иқгисод, сиёсат, 
мафкура. Асарлар, 1-жилд, Т., «Ўзбекистон», 1996 й., З-б.
2 Уша жойда, 4—5-6.
Ш Ш
98


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
қилиб қўйсак, фарзанлларимиз келажақда қоқилиб қоли- 
шини ҳисобга олмасак, бу — катта гуноҳ бўлади»1. Ушбу 
иқгибос Ислом Каримовнинг 1992 йил 2 июлдаги нутқи- 
дан олинганини яна бир бор ўқувчига эслатмоқчимиз. 
Таъкидлаш лозимки, масалага бундай ёндашув Ўзбекис- 
тон ташқи сиёсатининг асосий тамойили — миллий ман- 
фаатлар устуворлиги ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик тамо- 
йилини англаб олиш ва уни ташқи сиёсат негизига қў- 
йишда муҳим аҳамидт касб этди. Мамлакатимиз ушбу та- 
мойилга содиқ қолди. У қайси халқаро ташкилотта аъзо 
бўлмасин ёки унда аъзолигини тўхтатмасин, доимо ўз халқи 
манфаатларидан, тенг ҳуқуқли ҳамкорлик тамойилидан 
келиб чиқци.
Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда Бирлашган Миллатлар 
Ташкилотига аъзо бўлиб, халқаро муносабатларнинг тенг- 
ҳуқуқли субъектига айланди. Тезда қатор халқаро таш- 
килотларга кирди, халқаро конвенция ва битимларга қў- 
шилди. Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик бўйича 
Хельсинки шартномасини имзолади. Халқаро Иқтисодий 
Ҳамкорлик Ташкилотига, Европа тикланиш ва тараққиёт 
банкига, Халқаро Валюта Фондига, Халқаро қайта тик- 
лаш ва тараққиёт банкига, Халқаро меҳнат ташкилотига, 
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига, Қўшилмаган дав- 
латлар ҳаракатига ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлди. 
Ўзбекистон ўз тараққиёт модели беш тамойшшнинг би- 
ринчисидан келиб чиқиб, ташқи иқгисодий алоқаларни 
сиёсий ва мафкуравий мақсадларга бўйсундирмади. У аъзо 
бўлиб кирган бундай ташкилотдардан бирортасида иқги- 
содий ва маданий алоқалар сиёсий ва мафкуравий маса- 
лалар билан чалкаштирила бошласа ёки унинг ташқи сиё- 
сатда ама;[ қиладиган принципларига таҳдид туғдирса, 
Қанчалик фойдали бўлмасин, Ўзбекистон бундай таш- 
килотни тарк этди. Мисол тариқасида МДҲ доирасидаги 
баъзи ташкилотлардан, ГУУАМ сингари регионал бир- 
лашмалардан Ўзбекистоннинг чиқиб кетганини эслаш 
кифоя.
1 Ўша жойда, 5-6.
99 



ЎЗБЕКИСТОН ЙЎПИ
Мустақилликка эршпилгач. давлат ва жамият қуриди- 
шида, давлат тузумини белгилашда, демократик исло- 
ҳотларни амалга оширишда ҳар бир кишига, фуқарога иж- 
тимоий-иқтисодий. сиёсий, маданий-маънавий соҳаларда 
эркин фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яра- 
тиш кўзла тутилди. Бу мақсадда давлат ҳокимияти уч мус- 
тақил тармоққа бўлинди: қонун чиқарувчи (вакиллик) 
ҳокимияти, ижроия ҳокимияти ва суд ҳокимияти. Шу 
ўринда мазқур масала бўйича етарли ахборотга эга бўлма- 
ган ёш ўқувчиларга, шунингдек. мутахассис ҳисобланма- 
ган юртдошларимизга унинг мазмун-моҳиятини қисқача 
тушунтириш мақсадга мувофиқ бўлса керак.
Совет даалатида ҳокимият тармоқлари бир-биридан 
аниқ ажратилмаган эди. Юқори мансабда ишлайдиган 
партия ташкилоти ва ижроия ҳокимият раҳбарлари би] 
вақгнинг ўзида халқ депутатлари советларига ҳам депутаг 
этиб сайланарди. Шаҳар, тлман. вилоят ижроқўми раиси 
унинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ўша ижрога 
қўмита фаолиятини назорат қи;гувчи ва унга ўз қарорлар! 
билан топшириқ берувчи советга депутат эди. Яъни, иж 
роия ҳокимият вакиллик ҳокимияш билан қўшилиб кет- 
ганди. Тўғри, советларга бошқа депутатлар ҳам — одли) 
ишчилар, деҳқонлар, қурувчилар, сут соғувчилар, чўпон- 
лар ҳамда маориф. фан, соғлиқни сақдаш, маданият соҳа 
си вакиллари ҳам сайланарди. Аммо уларнинг вакиллш 
ҳокимиятвдаги иштироки ҳар йили 2—3 марта сессияла] 
ва доимий комиссиялар йиғилишида қатнашиб, қўл кўта 
риб овоз бериш билан чекланар, советларнинг ишига 
тўлиқ партия ташкилоти ва ижроқўм бошқарарди. Рес- 
публика Олий Совети ҳам айнан шундай мезонлар в; 
тартиб асосида шакллантирилар, фаолият олиб борарди.
Суд ҳокимияти мустақил эмасди. У партия ташкилшт 
ва жойлардаги ижроия кўмиталари билан ҳисоблашишп 
мажбур эди. Судларнинг раислари тегишди партия қўми- 
тасига аъзо ва халқ депутатлари советига депутат этиб сай- 
лаб қўйиларди.
Шундай қшшб, амалда ҳокимиятнинг уч тармоғи бир- 
биридан аниқ ажратилмаган ва бунинг устига, партия таш-

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling