Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


  Кучли ижтимоий сиёсат олиб борилиши ва аҳоли-


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

4. 
Кучли ижтимоий сиёсат олиб борилиши ва аҳоли- 
нинг кам таъмннланган қисминн ижтимоий муҳофаза қилиш.
Мазкур тамойил ижтимоий адолатни ва ислоҳотлар му- 
ваффақиятини таъминлашнинг муҳим омилидир. У исло- 
ҳотлар ижтимоий ларзаларсиз, изчил ва тацрижий ўтишига 
хизмат қилади. Ислом Каримов бундай ёзади: «Аҳолининг 
энг камбағал, муҳтож табақаларига вақгида мадад бериш, 
фуқаролар осойишталиги ва миллатлараро тотувликни 
таъминлаш ислоҳотларни муваффақиятли ўтказиш учун 
кафолат бўлади»1.
Давлат мулкини хус усийлаштириш ва янги мулк шакл- 
ларининг вужудга келиши, иқгисодиётда таркибий ўзга- 
ришлар қилиш, бозор муносабатларини қарор топтириш — 
ниҳоятда оғир, мураккаб ва зиддиятли жараён. Бу жара- 
енга турли объектив шарт-шароитлар, субъекгив омиллар 
таъсир кўрсатади. Жараённинг ўзи эса ўтиш даврида аҳоли- 
нинг иш билан банддигини ва реал даромадларини муай- 
ян дараждца пасайтиради. Иқтисодиётни ва иқтисодий 
муносабатларни тубдан қайта қуришни ижтимоий ларза- 
ларсиз ўтказиш учун давлат бош ислоҳстчи сифатида кучли 
ижтимоий сиёсат олиб бориши, аҳолининг кам таъмин- 
ланган қатламларини — муҳтож оилаларни, пенсионер- 
лар, ногиронлар, талабалар каби тоифаларни муҳофаза 
қилиши лозим. Шундагина ислоҳотлар самарали ўтка- 
зилиши, ижтимоий-сиёсий барқарорлик сақлаб қоли- 
ниши, одамларда бозор муносабатларига нисбатан тўғри 
муносабат шаклланиши мумкин. Буни хориж тажрибаси
1 Испом Каримов. Ўзбекнстои: миллий истиқлол, иқтисод, сиесат,
мафқура. Асарлар, 1-жилд, Т., «Ўзбекистон», 1996 й., 323-6.
77 m


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
ҳам тасдиқлайди: «Швеция, Германия, Австрия ва бош- 
қа ривожланган хорижий мамлакатларнинг тажрибаси 
одамлар ижтимоий ҳимояланган ва кафолатларнинг куч- 
ли, таъсирчан воситаси мавжуд бўлган тақдирдагина 
бозор иқтисодиёти сари жадал ҳаракатни таъминлаш
таркибий қайта қуриш, ишлаб чиқариш муносабатла- 
рини тубдан ислоҳ қилиш ва айни пайтда ижтимоий-сиё- 
сий барқарорликни сақааб қолиш мумкинлигини кўрсат- 
моқца»1.
Таъкидлаш зарурки, кучли ижтимоий сиёсатнингтарки- 
бий қисмлари ва йўналишлари кўп. Ижтимоий ҳимоя 
унинг асосий йўналишларидан бири, холос. Янги иш 
ўринлари яратиш ва аҳолини иш билан таъминлаш, халқ 
таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларида 
олиб бориладиган сиёсат ҳам ижтимоий сиёсатдир. Ушбу 
соҳалар фаолияти бевосита аҳолининг муайян эҳтиёжлари- 
ни қондиришга, ижтимоий адолаггни юзага чиқаришга қара- 
тилган. Шу сабабли Ўзбекистонда бу соҳаларда ҳам кенг 
кўламли ислоҳотлар ўтказилди, қатьий сиесат олиб борилди.
Ўтиш даврининг дастлабки босқичида, юқоридаги са- 
бабларга кўра, ижтимоий муҳофазанинг аҳамияти бирин- 
чи ўрнига чиқади. Зеро, янги ўқув ёки даволаш-профи- 
лактика муассасаси қуришни бир-икки йил ортга суриш 
мумкин, аммо аҳолининг ночор қисмини ҳимоялашни 
ортга суриб бўлмайди.
Ислоҳотлар жараёнида ижтимоий муҳофазанинг маз- 
муни, шакллари ўзгариб, манбалари ранг-баранглашиб 
боради. Агар бозор муносабатларига ўтишнинг дастлабки 
босқичида ижтимоий ҳимоялаш чоралари бутун аҳолига 
дотация тўлаш шаклида амалга оширилган бўлса, кейинги 
босқичларда у шундай ҳимояга муҳгож бўлганларга мақсад- 
ли ёрдам кўрсатиш шаклида қўллана бошлади. Дастлабки 
босқичда ижтимоий ҳимоя билан фақат давлат шуғул- 
ланган бўлса, кейинчалик турли корхоналар, жамоат таш- 
килотлари ва хайрия жамғармалари ҳам ёрдамга келди.
' Ислом Каримов. Ўзбекистон' миллий нстиқлол, иқғисод, сиёсат,
мафкура. Асаряар, I -жилд, Т ., «Ўзбекистон», 1996 й., 323-6.
Ш Ш
78


ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
Ижтимоий ҳимоя масалалари билан «Наврўз», «Ма- 
ҳалла», «Меҳр-шафқат», «Соғлом авлод учун», «Нуроний» 
жамғармалари шуғулланди. Улар сафига кейинчалик яна 
кўплаб жамоат, нодавлат нотижорат ташкилотлари келиб 
кўшилди (хотин-қизлар қўмиталари, «Камолот> ЁИҲ, «Кела- 
жак овози» ёшлар ташаббуслари маркази, «Сен ёлғиз эмас- 
сан» жамғармаси, «Меҳр нури», «Ўзбекистон маданияти 
ва санъати форуми» ва бошқалар), Халқаро Қизшг Яримой, 
ногиронлар, Кўзи ожизлар жамиятлари каби анъанавий 
ташкилотлар фаолияти сезиларли даражада кенгайди.
Ушбу тамойилни амалга ошириш бозор муносабатла- 
ри мустаҳкамланиб, иқтисодий эркинликларнинг ўсиб 
бориши жараёнида ўзгаради: «давлат ижтимоий муҳофа- 
зага оид ваколатларни муқобил тузилмаларга топшириши 
лозим»1.
Кучли ижтимоий сиёсат тамойилининг Ўзбекистон- 
нинг тараққиёт стратегияси ва назариясида тутган ўрни 
ва аҳамиятини муаллифнинг қуйқдаги фикри яхши очиб 
беради: «Ижтимоий сиёсат ва уни рўёбга чиқариш чора- 
тадбирлари умуман иқтисодий ислоҳотлар билан шунча- 
ки қўшиб олиб борилмасдан, балки уларнинг узвий тар- 
кибий қисми бўлиши ҳам керак. Республика аҳолисини 
ижтимоий ҳимоялаш, мавжуд имкониятлар ва стратегик 
мақсадларни эътиборга олган ҳолда, ижтимоий соҳага 
йўналтирилган бозор иқгисодиётига хос ижтимоий-сиё- 
сий ва иқгисодий муносабатларнинг ягона тизимини шакл- 
лантиришга қаратшшши лозим»1
2.
Юртбошимиз ислоҳотларнинг иккинчи йилида ёзган 
«Ўзбекистон 
бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос 
йўли» асарида ижтимоий сиёсатьшнг олтита йўналишини 
белгилайди. Уларда қуйидаги фикрлар баён этилган:
1. 
Фуқаронинг касб танлаш, меҳнат қилиш, тадбиркор- 
лик билан шуғулланиши ва умуман, иқтисодий фаолият 
эркинлигини таъминлаш орқали унинг ўз оиласи фаро- 
вонлиги ва фарзандлари тарбияси учун жавобгарлигини
1 Ўша асар, 328-6.
2Ўша асар, 328-6.
79 Й \ 1


ЎЗБЁКИСТОН ЙЎЛИ
ошириш. «Ижтимоий сиёсат, уни рўёбга чиқариш воси 
талари одамларнинг меҳнатдаги фаоллиги ва тадбиркор 
лигини ошириш учун шарт-шароит вужудга келтиришп 
қаратилмоғи лозим»>'.
Шу мақсадца қишлоқ аҳолисига ислоҳотларнинг даст' 
лабки йилларидаёқ салкам 700 минг гектар серҳосил сувлз 
ерлар томорқа ва фермер хўжалиги сифатида бўлиб бе- 
рилди, Берилган томорқалар негизида кейинчалик юридш 
мақомга эга деҳқон хўжаликлари ташкил этила бошлади 
фермерлик ҳаракатига асос солидци. Шаҳар ва туманлар- 
да оилавий ва хусусий таябиркорлик, кичик бизнес тар* 
моғи ривожлантирилди. Уларга кредитлар, жумладан 
микрокредитлар ажратиш йўлга қўйилди. Деҳқон ва фер- 
мер хўжаликларига ҳам иқгисодий жиҳатдан тиклашй 
оёққа туриши учун амалий ёрдамлар, кредитлар, солиқ в< 
тўловларда имтиёзлар берилди, агротехник ва техник хиз 
мат кўрсатиш тузилмалари - ММТП, ўғит, урутлик в; 
ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш шохобчалари, биола 
бораториялар, минибанклар, агрономия ва зооветерина 
рия хизмати кўрсатиш тармоқлари вужудга келтирилди.
Бу тадбирлар фақатгина иқтисодий ислоҳотларга ми 
сол эмас, балки кучли ижтимоий сиёсатнинг, ижтимои^ 
муҳофазанинг ҳам амалда намоён бўлишидир. Чунки соғ- 
лом одам учун ижтимоий муҳофазанинг асосий шаюп 
нафақа ёки мавсумий ёрдам бериш эмас, балки иш бе 
риб, ер бериб, тадбиркорлик имконияти яратиб, уни дои* 
мий барқарор даромад манбаига эга қилишдир.
Кучли ижтимоий сиёсат олиб борилгани ва аҳолинин: 
муҳтож қатламлари қўллаб-қувватлангани, томорқа ва уй 
жой қуришга ер ажратилгани, аҳолини газ ва тоза ичим 
дик суви билан таъминлаш борасида қилинган кенг кўлам- 
ли ишлар Ўзбекистонда ўтказилаётган ислоҳотларнин: 
инсонпарварлик моҳиятини белғиловчи тамойилларда! 
бирига айланди. Кучли ижтимоий сиёсат янги жамия’ 
қуриш жараёнида сиёсий вазият барқарорлигини сақпаб
1 Ислом Карнмов. Ўзбекисгон: миллий исгиқяол, иқтисод, сиёсат
мафкура. Асарлар, 1-жилд, Т., «Ўзбекистон», 1996 й,, 329-6.
# # / / 80


ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
қолншга хизмат қилди, ислоҳотларга нисбатан аҳолининг 
ижобий муносабати ва қизиқиши пасаймаслигига, одам- 
ларнинг турли носоғлом, ғаразли чақириқаарга учмасли- 
гига, ўтмишни қўмсаш кайфиятининг кенг тарқалмасли- 
гига сабаб бўлди.
2. Юқорида айтиб ўтилганидек, ижтимоий ҳимоялаш 
аниқ мақсадли ва манзилли бўлиши лозим. Аҳолининг 
турли қатламларига дифференциал ёндашиб, ҳаммасига 
бир текисда дотация беришдан воз кечиб, мақсадли муҳо- 
фазалаш ўтиш даврининг иккинчи босқичида ижтимоий 
сиёсатнинг асосий шаклига айланади.
3. Аҳолининг муҳгож қатламларини моддий қўллаб- 
қувватлаш нафақат ижтимоий муҳофазанинг устувор йўна- 
лиши бўлиб қолади, айни вақгда, унга муайян йўналиш- 
даги сиёсат туси берилади. Яъни, ижгимоий муҳофаза дав- 
лат сиёсатининг йўналишларидан бирига айланади.
4. Меҳнатга ҳақ тўлашда унинг пировард натижалари 
ҳисобга олиниши, ундан ишловчиларнинг манфаатдор- 
лиги оширилиши лозим.
5. Ижтимоий чора-тадбирлар тизимида реал меҳнат 
бозорини шакллантириш муҳим ўрин тутади. Хизмат 
кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали меҳнат бозо- 
рида мавжуд эркин меҳнат ресурсларини қамраб олишга 
ҳаракат қилинади.
6. Ижтимоий соҳани — соғлиқни сақлаш, таъдим, ма- 
даният ва санъат, илм-фан ҳамда спортни ўтиш даврида 
мушкул аҳволга тушириб қўймаслик керак. Маънавият
миллий қадриятлар, аҳолининг маънавий, ахлоқий ҳола- 
ти, ёш авлодни тарбиялаш ижтимоий сиёсатяинг асосий 
устувор вазифаси бўлиши лозим. Бунинг учун мазкур тар- 
моқлар ҳар жиҳатдан ижтимоий қўллаб-қувватланиши, 
соҳа ходимлари социал муҳофаза қилиниши, уларга ижо- 
дий имкониятларини намоён этиши учун шарт-шароит- 
лар яратилиши керак.

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling