Ўзбекистонда битум материалларини ишлаб чиқариш саноати
Қолдиқ битумларни ишлаб чиқариш
Download 294.13 Kb.
|
Ўзбекистонда битум материаллари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оксидланган битумларни ишлаб чиқариш.
- Битумларни аралаш усули бўйича олиш
Қолдиқ битумларни ишлаб чиқариш. Қолдиқ битумлар бир қатор ижобий хусускятларга ега, ва уларни ишлаб чиқариш кўп давлатларда тарқалган. МДХ давлатларида юқори смолали нефтлар кам ва қолдиқ битумларни ишлаб чиқариш чегараланган. Ҳозирги вақтда қолдиқли қовушқоқ йўл битумларини ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилмоқда. Уларга хом ашё бўлиб, нефтни қайта ишлашда хосил бўладиган мазутлар, гудронлар ҳамда бошқа смолали қолдиқлар хизмат қилади.
Оксидланган битумларни ишлаб чиқариш. Оксидлаш йўли билан олинган битумлар енг кўп тарқалган усуллардан бири хисобланади. Оксидланган битумларни ишлаб чиқариш жараёнида хаводаги кислород сув буғини хосил қилаётиб, хом-ашё таркибида бўлган водород билан ўзаро таъсирлашади. Водороднинг йўқотилиши натижасида полимеризация ва хом-ашёни берилган консистенсиягача қуюқлашиши кузатилади. Оксидланиш - екзотермик жараёндир. Оксидланган битумлар асосан, енгил фраксияларга бой нефтдан фойдаланилади. Бунда даврий оксидлантириш ёки найчали “змеевик” да тўхтовсиз оксидлантириш усули қўлланилади. Хом нефт атмосферали - вакуумли қувурли қурилмада фраксион хайдалади. Оксидланиш жараёнида кислород гудрон ва унинг компонентлари билан ўзаро таъсирлашади - юқори молекулали компонентларни хосил қилади. Оксидланиш температураси 210 дан 250 градус ºС гача давом етади. Хом ашё, температура ва битумни талаб етилаётган маркасига боғлиқ равишда оксидланиш 4-60 соат давомида амалга оширилади. Битумларни аралаш усули бўйича олиш (компаундирлаш). Ҳозирги вақтда бу метод билан катта микдорда йўл битумлари олинмоқда. Битумларни аралаштириш ёки компаундлаш — бу уларни нефтни қайта ишлаш заводлари ёки исътемол қилиш жойларида амалга ошириладиган қайта ишлашнинг иккиламчи жараёнидир.Бундай холатда битумни бошқа смолали қолдиқларнинг мос келувчи таркиблари билан аралаштириш йўли билан уларнинг хусусиятларига қўйилган талаблар даражасига сезиларли яхшилаш мумкин. Масалан, мойли вариантлар бўйича ишлаётган заводларда нефт ёқилги ва мойлаш дистиллятлари ажратиладиган атмосфера — вакуумли найчали қурилмага тушади, қолдикда юмшатиш температураси 32-48 градус ºС ли гудрон олинади. Мойли дистиллятларни смолали моддалардан тозалаш учун еритувчилар (фенол) билан ишлов берилади. Тозалаш натижасида мойли рафинатлар ва қолдиқ сифатида еса — дистиллятли екстракт олинади. Нефтли битумлар йўл қопламалари, гидроизоляцияли, том ёпувчи ва бошқа ишлар учун қўлланилади. Download 294.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling